Қирғизистоннинг йирик шаҳарларида туғилиш кўрсаткичи камайиб бормоқда

Қирғизистоннинг йирик шаҳарларида туғилиш кўрсаткичи камайиб бормоқда
Қирғизистоннинг иккита йирик шаҳрида туғилишнинг умумий кўрсаткичи камайди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Сўнгги олинган маълумотларга кўра, 2021 йилда репродуктив ёшдаги ҳар бир аёлга ўртача 2,89 нафар бола тўғри келган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 2,58 нафарга камайган.
Энг кескин пасайиш пойтахтда қайд этилди: бир аёлга тўғри келадиган болалар сони 3,3 нафардан 1,32 нафаргача тушиб кетган. Ўш шаҳрида эса бу кўрсаткич 5,37 нафардан 2,41 нафаргача қисқарган. Мамлакат аҳолисининг нақ ярми шу ҳудудларда истиқомат қилади.
Демографларнинг таъкидлашича, аҳоли сонини табиий равишда бир меъёрда сақлаб туриш учун туғилишнинг умумий коэффициенти бир аёлга ўртача 2,01–2,1 нафар бола атрофида бўлиши лозим.
Бундай жараён мамлакатда қимматчилик кучайиб, шаҳар аҳолисининг сони ўсиб бораётган даврга тўғри келмоқда. Бошқача айтганда, капиталистик турмуш тарзининг таъсири яққол серилаётган шаҳар муҳитида туғилишлар сони камаймоқда. Расмий ҳукумат томонидан эса аҳоли сонини ўстириш борасида етарлича дастак берилмаяпти.




