Қирғизистон ҳукумати ШҲТ саммити олдидан фитнакор ҳаракатларини кучайтирмоқда

Қирғизистон ҳукумати ШҲТ саммити олдидан фитнакор ҳаракатларини кучайтирмоқда
Жорий йилнинг 31 август куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар раҳбарларининг 25 саммити ўз ишини бошлайди. Мазкур ташкилот тўртта асосий таҳдид — терроризм, экстремизм, сепаратизм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш мақсадида тузилган.
Бу ташкилот ташкил топган йиллардан буён терроризм ва экстремизм баҳонасида мусулмонларни нишонга олиб келмоқда. Сепаратизм дастаги остида Хитойда уйғурлар ва бошқа мусулмон халқлар таъқиб ва тазйиқларга учрамоқда.
Қирғизистон ҳукумати навбатдаги саммитга мезбонлик қилувчи томон сифатида ўз зиммасидаги мажбуриятларни барвақт бажаришга киришган кўринади. Аниқроғи, ҳукумат экстремизм ва терроризмни баҳона қилиб, даъватчиларни ҳибсга олиш ва шов-шувли «маска-шоу»лар уюштириш ҳаракатларини кучайтирди. Дастлаб Ўш ва Бодкенд вилоятларида махсус операциялар ўтказилиб, 31 нафар фуқаро терроризмда айбланиб қўлга олингани ҳақида расмий маълумот берилди.
Кўп ўтмай, Бишкек шаҳрида ҳам бир қатор даъватчи йигитлар ва муслима опа-сингилларимизнинг хонадонларида ноқонуний, қўпол тинтувлар ўтказилди. Масалан, 2026 йилнинг 12 июнь куни тонги соат 06:00 атрофида Бишкек шаҳар Свердлов туман Ички ишлар бўлими ходимлари бир даъватчининг хонадонига бориб, уларни саросимага солган ҳолда, алдов йўли билан эшикни очтиришган. Аниқроғи, уй эгасининг машинасини уриб юборишганини айтиб, ташқарига чорлашган. Оқибатда, ташқарига чиққан Эсенбаева Майрамкан исмли синглимизни фуқаролик кийимидаги куч тузилмалари ходимлари қуршаб олиб, уйга бостириб киришган.
Улар худди қароқчилардек уйга бостириб киргач, барча хоналарни тинтиб чиқишган. Тинтув вақтида ҳомиладор синглимизнинг туғуруқ учун тахт қилиб қўйган ашёлари ҳам сочиб ташланган, оила аъзоларининг норозилиги эса мутлақо инобатга олинмаган. Ходимлар уйдан қонунга зид бирор-бир буюм ёки материал топа олишмагач, уйдаги қўл телефонларини ҳамда кузатув камерасининг хотира қурилмасини (флешкасини) олиб кетишган.
Бу воқеа оқибатида ҳомиладор синглимиз қаттиқ руҳий тушкунликка (стрессга) тушиб, қон босими кўтарилиб кетган. Ҳатто улар дори ичишига рухсат беришни ҳам кечиктиришган. Кейинчалик унинг соғлиғи ёмонлашиб, танасида шишлар пайдо бўлгани сабабли, шифокорлар кесарча кесиш усули билан туғдирилган. Ваҳоланки, шифокорларнинг таъкидлашича, бунга қадар аёлнинг соғлиғи жойида бўлган.
Бу аҳмоқ ходимлар мазлумнинг дуоси билан Аллоҳ ўртасида парда йўқлигини, у сўзсиз қабул бўлишини унутиб қўйган кўринадилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтганлар:
«وَاتَّقِ دَعْوَةَ الْمَظْلُومِ، فَإِنَّهُ لَيْسَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ اللهِ حِجَابٌ»
«Мазлумнинг қарғишидан (дуоибадидан) қўрқинг! Зеро, у билан Аллоҳ ўртасида ҳеч қандай парда (тўсиқ) йўқдир» (Бухорий ва Муслим ривояти).
Бундан уч кун аввал Ленин тумани ички ишлар ходимлари яна бир даъватчи биродаримизнинг хонадонига деразани синдириб киришган эди. Уй эгаси уйда йўқлигига қарамай, унинг аёли ва қизларига нисбатан зўравонлик қилишиб, уйда тинтув ўтказишшган. Уйдан ҳеч вақо топа олишмагач, оч итлардек ташланган ходимлар биродаримизнинг 16 ёшли қизини оёғига тепиб, қўлини қайириб, деворга уришган ва телефонини куч билан тортиб олишган. Отасининг маълум қилишича, қизнинг мияси чайқалган.
Бундан ташқари, бир қатор даъватчи йигитлар ҳам сўроққа чақирилиб, уларнинг айримларига нисбатан «экстремизм» моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди. Куч ишлатар тизими ходимларининг бундай ҳаддан ошган тинтуви ва тазйиқларига қараганда, ҳукумат бундай ҳаракатлар орқали ШҲТ саммити олдидан мустамлакачи Хитой ва Россиянинг розилигини олиш кўзланаётган бўлиши мумкин. Чунки юқоридан буйруқ бўлмас экан, қирғиз милицияси номусимиз бўлмиш муслима опа-сингилларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини оёқости қилиб, бу қадар зулмга қўл ура олмас эди. Бу борада Ҳадис кудсийда Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:
«يَا عِبَادِي، إِنِّي حَرَّمْتُ الظُّلْمَ عَلَى نَفْسِي، وَجَعَلْتُهُ بَيْنَكُمْ مُحَرَّمًا، فَلَا تَظَالَمُوا»
«Эй бандаларим! Албатта, Мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим ва уни сизларнинг орангизда ҳам ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга асло зулм қилманг!» (Муслим ривояти).
Бундай ишлар ортидан расмий ҳукумат мусулмонлар номидан қандайдир портлашлар каби шов-шувли қўпорувчилик ҳаракатларини уюштириши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Зеро, Кремл бу каби воқеаларни бундан аввал ҳам амалга ошириб келгани маълум.
Бундан ташқари, бу каби фитнакор ҳаракатлар мамлакат ички сиёсатидаги кескинликнинг кучайишидан ва кун сайин ошиб бораётган қимматчиликдан ҳамда бошқа бир қатор муаммолардан халқнинг эътиборини чалғитиш учун ҳам жуда қўл келмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, қирғиз жамияти мамлакатда ҳар бир саммит олдидан мусулмонларнинг таъқиб ва тазйиқларга учрашига жим қараб турмаслиги керак. Бу зулмлар хоҳ ҳукуматнинг буйруғи бўлсин, хоҳ «салла деса, каллани олиб келадиган» ижрочиларнинг қилмиши бўлсин — ҳеч фарқсиз – мусулмонлар вазиятга тўғри баҳо беришлари, золимнинг зулмини қўли ёки тили билан тўхтатишга ўз ҳиссаларини қўшишлари лозим!
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дедилар:
«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْهُ ثُمَّ تَدْعُونَهُ فَلَا يُسْتَجَابُ لَكُمْ»
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар албатта яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасизлар! Акс ҳолда, Аллоҳ Ўз ҳузуридан устингизга бир азоб (бало) юбориши ҳеч гап эмас. Сўнгра Унга ёлбориб дуо қиласизлар-у, аммо дуоларингиз ижобат қилинмайди». (Термизий ривояти, ҳасан саҳиҳ ҳадис).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими
18.06.2026




