Исломий ўлкаларда ўқувчилар нишонга олинмоқда

Исломий ўлкаларда ўқувчилар нишонга олинмоқда
Қуролли тўқнашувлар авж олган ҳудудларда таълим олиш хавфи кун сайин ортиб бормоқда. 2024–2025 йилларда жаҳон миқёсида мактаблар ва бошқа таълим даргоҳларига қарши 8,5 мингдан ортиқ ҳужум қайд этилди. Бу кўрсаткич ўтган йиллардагига қараганда 40 фоизга кўп бўлиб, кузатув юритила бошлагандан бери энг юқори кўрсаткични ташкил этди.
Бундай шафқатсиз зўравонликлар кўплаб инсонлар ўлимига сабаб бўлмоқда. БМТ маълумотларига кўра, мазкур хуружлар оқибатида камида 10 600 нафар ўқувчи ва ўқитувчи ҳалок бўлган, ҳамда турли жароҳатлар олган ёки ўғирлаб кетилган.
Бироқ болаларга нисбатан қилинган зўравонликлар фақатгина билим даргоҳларининг вайрон этилиши ёки уларга бевосита ҳужум қилиниши билан чекланиб қолмайди. БМТнинг тасдиқлашича, 2025 йилнинг ўзида қуролли можароларда болаларнинг ҳуқуқлари 38 минг мартадан ортиқ поймол этилган. Бу сўнгги 30 йиллик халқаро мониторинг тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.
Бугунги кунда инқирозлардан жабр кўраётган 87 та давлатда тахминан 258 миллион бола таълим олиш борасида жиддий тўсиқларга дуч келмоқда. Сўнгги бир ярим йил ичида уларнинг сони яна 21 миллион нафарга кўпайди. Ҳолбуки, 93 миллион бола умуман мактабга бормайди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг октябрь ойидан буён (Исроил)нинг Ғазога қилган ваҳшиёна ҳужумлари натижасида 73 мингдан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди, уларнинг 21 мингдан зиёдини ёш болалар ташкил этади. Шунингдек, (Исроил) ҳарбийлари Ғазодаги университетларнинг 82 фоизини, мактабларнинг эса 93 фоизини вайрон қилди.
Қолаверса, АҚШ ва (Исроил)нинг Эронга қарши ҳужуми пайтида мамлакат жанубидаги Минаб шаҳрида жойлашган қизлар мактабига зарба берилди. Бомбардимон оқибатида 175 киши ҳалок бўлди, уларнинг кўпчилигини ўқувчи қизлардир.




