Ислом Уммати ҳеч қачон унутмайдиган нарсалар

Ислом Уммати ҳеч қачон унутмайдиган нарсалар
Уммат 2023 йил 7 октябрь куни унда иззат, куч-қудрат ва жиҳод маъноларини қайта жонлантирганини ҳеч қачон унутмайди. У «ноль масофа»ни, танк устига чиқиб олган кишини ва сажда ҳолатидаги шаҳидни ҳеч қачон унутмайди. Муҳаммад ﷺ саҳобалари замонидан акс-садо берган қаҳрамонлик достонларини ҳеч қачон унутмайди.
Уммат Ғазони яҳудий вужуди ва бошида Америка турган йирик давлатларнинг қуроллари билан ўлдиришганини ҳеч қачон унутмайди. Шунингдек, жиноятчи вужуд учун ҳаёт томирлари вазифасини ўтаган, мусулмон юртларидаги ҳукмрон режимлар таъминлаб берган таъминот йўлакларини ҳам унутмайди.
Уммат ўзининг намойишлари, ғазаби ва Ғазога ёрдам бериш ҳамда Фаластинни озод қилиш учун қўшинларни ҳаракатга келтиришга чақириқларини ҳам унутмайди. Ўша ҳаракатларни ҳукмрон режимлар гоҳида турли ҳийла-найранглар билан йўққа чиқарди, гоҳида эса бостириб ташларди. Зеро, Уммат ғазабининг олови аланга олиб, аввал ҳукмдорларни, кейин эса яҳудий вужудини куйдириб юбормаслиги керак эди.
Уммат ҳукмдорлар Трампнинг талабига бўйсуниб, гўёки Уммат оловини ўчириш учун қўлларида «ўт ўчиргич» кўтариб юргандек, Тинчлик кенгашини ташкил этганларини ҳам унутмайди.
Сўнгра Уммат ўзининг ягона Уммат эканини англашга тўсқинлик қилиб турган ғубор кўтарилганини ҳам унутмайди. Унинг ғалабаси ҳам бир, уруши ҳам бир, тинчлиги ҳам бирдир. Унинг ғазаби ва розилиги худди ягона бир тананинг ғазаби ва розилигидекдир. Чегаралар ва тўсиқлар эса мустамлакачининг чизиб кетган изларидан бошқа нарса эмас. Бу изларнинг замони ўтди. Энди ана шу изларни ва уларни чизган чегаралар асосида вужудга келган режимларни ҳам йўқ қилиш вақти келди.
Роя газетасининг 2026 йил 28 октябр чоршанба кунги 623-сонидан




