Роя газетаси

Покистон Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий объектларини ҳимоя қилиш учун Форс кўрфазига ўз армиясини жойлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда!

Покистон Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий объектларини ҳимоя қилиш учун Форс кўрфазига ўз армиясини жойлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда!

«Reuters» ахборот агентлиги 17 июль куни Покистон ва Кувайт Саудия Арабистони ва Покистон ўртасидаги келишувга ўхшаш кенг кўламли мудофаа шартномаси бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берди. Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Покистон аллақачон минглаб аскарлар ва ҳарбий техникани Саудия Арабистонига кўчирган. Шунингдек, ОАВда Қатар, Баҳрайн ва бошқа араб мамлакатлари билан шунга ўхшаш келишувлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Ҳизб ут-Таҳрир Покистон вилояти матбуот бўлими томонидан чиқарилган матбуот баёнотига кўра: ушбу келишувлар мусулмонлар диёрини ҳимоя қилиш учун эмас, балки Покистон армиясидан Американинг ҳарбий базалари ва объектларини ҳамда минтақада жойлашган кофир салибчилар кучларини ҳимоя қилиш учун фойдаланиш, бу орқали ушбу минтақада емирилиб бораётган Америка хавфсизлик тузилмасининг сақланиб қолишини кафолатлаш учундир. Мана шундай қилиб, Покистондаги хоин сиёсий ва ҳарбий раҳбарият, ўзидан олдингилар каби, айрим иқтисодий манфаатлар эвазига Американинг минтақадаги нуфузини асраб қолиш йўлида яна қайтадан ҳаракатга тушди.

Эй Покистон армияси!

Америка араб давлатларида жойлашган ўз ҳарбий базаларидан Эронга ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда ва ҳозиргача минглаб мусулмонларни, жумладан бегуноҳ мактаб ўқувчи қизларини ўлдирди. Ушбу базаларга Қатардаги «Ал-Удейд» ҳарбий-ҳаво базаси киради. У Американинг минтақадаги Марказий қўмондонлиги қароргоҳидир; Баҳрайндаги Америка Ҳарбий-Денгиз Кучларининг Бешинчи флоти қароргоҳи; Кувайтдаги «Орифжон» лагери, «Али Ал-Солим» ҳарбий-ҳаво базаси ва «Бюринг» лагери; БААдаги «Ал-Зафра» ҳарбий-ҳаво базаси, у разведка, кузатув ва ҳаво амалиётлари маркази ҳисобланади; ва Иорданиядаги «Муваффақ Ал-Салтий» ҳарбий-ҳаво базаси.

Шунингдек, Ироқдаги «Айн ал-Асад» ҳарбий-ҳаво базаси ва «Эрбил» ҳарбий-ҳаво базаси, шунингдек Саудия Арабистонидаги «Принц Султон» ҳарбий-ҳаво базаси Эронга қилинган ҳужумларда фойдаланиладиган асосий Америка базалари ҳисобланади. Бас, қайси асосга кўра Эроннинг ушбу ёвуз базаларга қилган ҳужумларини араб давлатлари хавфсизлигига қилинган ҳужумлар деб ҳисоблаш мумкин?! Эроннинг Америка базаларига қилган ҳужумлари тўлиқ қонуний, балки аслида вожиб эмасми?!

Эй Қуролли кучлар!

Ушбу аниқ-ошкора вазиятда, сиз шунчаки томошабин бўлиб қолаверасизми, ёки ушбу босқинчи ҳукмдорларни ағдариб ташлаш орқали Американи минтақадан ҳайдаб чиқариш учун бу олтин имкониятни ғанимат биласизми?!

Роя газетасининг 2026 йил 29 июл чоршанба кунги 610-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button