Роя газетаси

Трамп Ливандаги Эрон ҳизбига қарши туриш учун Жавлонийга босим ўтказмоқда

Трамп Ливандаги Эрон ҳизбига қарши туриш учун Жавлонийга босим ўтказмоқда

Америка президенти Трамп Ливандаги Эрон ҳизбига қарши туришда Аҳмад Аш-Шараъ (Жавлоний) яҳудий вужудидан кўра самаралироқ бўлишини ошкора маълум қилди. Шунингдек, у яҳудийларнинг Эрон ҳизбига қарши олиб бораётган ҳарбий кампаниясини танқид қилиб, бу ҳаракат катта инсоний йўқотишларга сабаб бўлганини ва ўта узоқ вақт давом этганини ҳисоблади, ҳамда Сурия кучлари ушбу хавф-таҳдидга нисбатан янада аниқроқ суратда уни бартараф этишга қодир бўлиши мумкин, деган фикрни илгари сурди.

Ар-Роя: Америка Сурияни Ливандаги Эрон ҳизбига қарши тўқнашувга ундаётган бир вақтда, у аслида минтақадаги қарталарни янгидан аралаштирмоқда, ўз малайлари ва қуроллари ичидан ечим изламоқда ҳамда минтақада қолган-қутган кучларни ҳам ҳолдан тойдиришга уринмоқда. Бу — мустамлакачи кучларнинг парчалаш, ваколат бериш ва сўнгра вайрон қилиш устига қурилган энг қадимий услубларидан биридир.

Ушбу услуб ҳар сафар муваффақият қозонади, чунки мусулмонлар модомики ўзаро бир-бирлари билан жанг қилиш билан банд эканлар, улар ўзларининг асл ҳақиқий душманларига қарши туришдан ожиз бўладилар, у билан бир вақтда Америка ўз йўқотишларини ҳамда ўзи учун ўта қадрли деб ҳисоблаган иттифоқчиларининг йўқотишларини камайтириб олади.

Исломий Умматнинг ягона нажот йўли

Албатта, Исломий Уммат қаршисидаги йўл аниқ ва равшандир, у қуйидагиларда намоён бўлади:

  • Ўз ўрталарига экилган мазҳабпарастлик ва миллатчилик бўлинишларини улоқтириб ташлаш;
  • Умматни заифлаштириш ва талон-торож қилишни мақсад қилган хорижий аралашувнинг барча шаклларини узил-кесил рад этиш.

Шу сабабли, душманга мусулмонлар ўртасида низо алангалатишига, уларнинг қонларини беҳуда тўкишига ва ғайратларини заифлаштиришига йўл қўйиб бериш ўрнига, унга қарши ягона бир саф бўлиб туриш вожибдир. Аниқки, Халифаликни барпо этиш — ушбу бўлинишларни йўқ қилишга ва Умматнинг жамоавий салоҳиятларини рўёбга чиқаришга кафолат берувчи ягона илоҳий ечимдир.

Роя газетасининг 2026 йил, 15 июл, чоршанба кунги 608-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button