Туркиянинг НАТО саммитига мезбонлик қилиши — Аллоҳга, Исломга ва мусулмонларга нисбатан хиёнатдир!

Туркиянинг НАТО саммитига мезбонлик қилиши — Аллоҳга, Исломга ва мусулмонларга нисбатан хиёнатдир!
Шимолий Атлантика Альянси (НАТО) саммитининг ўттиз олтинчи йиғилиши 2026 йилнинг 7 ва 8 июль кунлари Туркия пойтахти Анқарада бўлиб ўтди. Туркия ушбу тарихий воқеага иккинчи бор мезбонлик қилди, ҳамда тадбирлар ва учрашувлар президентлик мажмуасида қабул қилинди.
Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти матбуот бўлими томонидан чиқарилган матбуот баёнотида шундай дейилади: НАТОга аъзо давлатлар раҳбарларини Анқара заминида қабул қилиш — Аллоҳга, Исломга ва мусулмонларга нисбатан қилинган очиқ-ойдин хиёнатдир. Зеро НАТО иттифоқи 1949 йилда барпо этилган бўлиб, Совуқ уруш даври давомида Совет Иттифоқига қарши туришда Америка ва Ғарб давлатларини муҳофаза қилувчи жамоавий иттифоқ бўлиб турди. Ушбу иттифоқ қирқ йилдан ортиқ вақт мобайнида Совет Иттифоқига қарши бирор марта ҳам ҳарбий аралашув олиб бормади, лекин 1990 йилдан кейин у ўзининг хавф-таҳдид ҳақидаги тушунчасини ўзгартирди ва Яқин Шарқ ҳамда мусулмонлар юртларини ўзининг бош нишонига айлантирди.
Унинг ҳарбий амалиётлари ҳамда Босния, Косово, Афғонистон, Ироқ, Ливия, Сомали ва бошқа мусулмон ўлкаларини босиб олиши ундан кейинги асл мақсадларининг ҳақиқатига яққол далилдир. Шу сабабли, Туркиянинг Афғонистон ва Ироқ босқинчилик остида турган бир вақтда, 2004 йилда Истанбулда НАТО саммитига мезбонлик қилгани жуда улкан ор-номуссизлик ва қора доғ бўлган эди. Орадан йигирма икки йил ўтиб ушбу хиёнатнинг такрорланиши — ҳукмдорлар учун асло азизлик бўлмай, балки хорлик ва тубанликдир.
Америка ва Ғарб давлатларининг Туркияга ўта улкан аҳамият қаратишининг бош сабаби — ўзларини таҳдид солаётган хавф-хатарлардан муҳофаза қилиш учун Туркиядан хавфсизлик тўсиғи (буфер ҳудуд) сифатида фойдаланишни истаётганликларидир. Мана шунинг учун, НАТО иттифоқида иккинчи энг йирик армияга эга бўлган Туркия ўз ҳарбий қудратини, инсоний салоҳиятини, аҳоли сонини, стратегик мавқеини ва мудофаа саноатидаги ютуқларини кофир Ғарбни ҳимоя қилиш йўлида эмас, балки мусулмонларни ҳимоя қилиш йўлида сафарбар этиши лозимдир.
Роя газетасининг 2026 йил 15 июл, чоршанба кунги 608-сонидан




