Яман: Сунъий инқирозлар гирдоби ва ҳақиқий нажот йўлидаги изланишлар

Яман: Сунъий инқирозлар гирдоби ва ҳақиқий нажот йўлидаги изланишлар
Бугун Яман заминида кечаётган воқеалар шунчаки тасодифий инқироз эмас. Бу — юртнинг беқиёс бойликлари ва стратегик мавқеи устида бораётган шиддатли геосиёсий курашнинг амалдаги ифодасидир. Улкан табиий ресурсларга ва муҳим жўғрофий нуқтага эга бўлган бу мамлакат мустамлакачи кучларнинг манфаатлар тўқнашадиган майдонига айланди. Улар учун Яман фақат бойлик манбаи ва стратегик йўлакдир. Бу йўлда бутун бир халқнинг очарчилик гирдобида қолиши уларни асло ташвишга солмайди.
Халқаро кучларнинг мазкур кураши мамлакат учун ҳалокатли иқтисодий оқибатларни келтириб чиқарди. Маҳаллий ресурслардан фойдаланиш тўхтади, ишлаб чиқариш тизими фалаж бўлди, ижтимоий инқироз эса энг юқори нуқтага чиқди. Бугун Яман халқи ҳатто энг оддий эҳтиёжларини қондиришдан ожиз қолмоқда. Қитъадаги қашшоқлик ва муҳтожлик — аслида парда ортида туриб бошқарилаётган ва маҳаллий воқеликка мажбуран сингдирилаётган ташқи сиёсий ўйинларнинг аянчли ҳосиласидир.
Яман бугун тарихий чорраҳа қаршисида: мамлакат ё инқирозлар исканжасида қолади, ёки инсон қадр-қимматини юксалтириб, бойликларни халқ фаровонлигига йўналтирадиган ҳақиқий ўзгариш йўлини танлайди. Амалдаги муҳтожлик — нотўғри сиёсий танловлар оқибатидир. Агар сиёсий ирода, ижтимоий онг ва холислик бўлса, бу вазиятни ўнглаш мумкин. Бунинг учун ҳукмдорлар ва таъсир доирасига эга кучлар Аллоҳнинг ҳукмларига қайтмоқлари лозим. Зеро, Парвардигоримиз башарият ҳаётини тартибга солувчи мукаммал тузумни нозил қилган ва Муҳаммад ﷺни бутун оламга раҳмат қилиб юборган. Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ ﷺнинг Суннати — нажот калити сифатида ҳамон қўлимиздадир.
Шундай экан, Ислом бошқарувини — Пайғамбарлик манҳажи асосидаги иккинчи Рошид Халифаликни қайта тиклаш йўлида фидокорона ҳаракат қилишга шошилинг! Ҳизб ут-Таҳрир ўз фаолиятини айнан шу муқаддас мақсадга бағишлаган ва барчани мазкур нажот карвонига қўшилишга чорлайди.\
Роя газетасининг 2026 йил 20 май, чоршанба кунги 600-сонидан




