Ўсмирлар орасида жиноятчилик ортиб бормоқда

Ўсмирлар орасида жиноятчилик ортиб бормоқда
Қирғизистонда болаларнинг жиноят кўчасига кириб қолиши ҳануз жиддий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–май ойлари давомида ўсмирлар томонидан 396 та жиноят содир этилган. Уларнинг аксариятини ўғрилик (35,1%), талончилик (18,4%), фирибгарлик (8,6%) ҳамда автотранспорт воситаларини олиб қочиш (8,3%) каби қонунбузарликлар ташкил этади.
Бундан ҳам аянчлиси, айнан мана шу давр мобайнида жиноят қурбонига айланган болалар сони 599 нафарга етган. Энг кўп жабр кўрган болалар асосан, ўғрилик (18,7%), жинсий зўравонлик ҳаракатлари (12,9%), номусга тегиш (11,4%), талончилик (8,5%) ва фирибгарлик (5,8%) жиноятларининг қурбони бўлишган. Оқибатда 27 нафар бегуноҳ гўдак ҳаётдан кўз юмган, яна 130 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Изоҳ:
Мамлакатда ўсмирларнинг эрта жиноят йўлига кириб кетишининг асосий сабабларидан бири — амалдаги қонунчиликнинг бузуқ капиталистик тузумга асосланганидир. Бундай боши берк кўчадан чиқишнинг ягона йўли эса, болаларни Ислом сақофати билан тарбиялаш, шунингдек, қонунларни шарият мезонларига асослашдан иборатдир.




