Роя газетаси

25 ИЮЛЬ — ЗАМОНАВИЙ ДАВЛАТНИНГ ИНҚИРОЗИ ВА МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИГИ ИФОДАСИ

25 ИЮЛЬ — ЗАМОНАВИЙ ДАВЛАТНИНГ ИНҚИРОЗИ ВА МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИГИ ИФОДАСИ

25 июль санаси Тунис учун жирканч мустамлакачилик давридан бери бошдан кечираётган чуқур инқирозни ошкор қилувчи муҳим босқич ҳисобланади. Диктатура ва демократия ўртасида тебранган «замонавий давлат» ўзининг муваффақиятсизлигини исботлади. У мустамлакачилик томонидан Халифалик қулатилганидан сўнг ўз манфаатлари ва талончи ширкатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, Исломни бошқарув ва қонунчиликдан четлатиш учун тузилган тизимнинг давомидир.

Электр энергияси ва сувнинг тез-тез ўчиши, турмуш даражасининг қимматлашиши бу стратегик муваффақиятсизликнинг яққол далилидир. Тунис катта хазиналар, яширин бойликлар ва улкан имкониятларга бой бўлишига қарамай, бу бойликлар юрт аҳлига ва уларнинг мустақиллигига ҳамда тараққиётига хизмат қилиш ўрнига, кофирлар томонидан таланмоқда.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунис вилояти ахборот бўлими шундай деди:

«Бугунги кунда Тунисда давлат раҳбари ва мухолифат ўртасида кечаётган кураш мамлакат воқелигини ўзгартириш ёки инқирозлар илдизини даволашга қаратилмаган. Балки бу кураш шунчаки тизимнинг ичида ким ҳокимиятни эгаллаши атрофида бормоқда. Шу сабабли инқирозлар такрорланмоқда ва инсонлар аҳволи ёмонлашишда давом этмоқда. Инсонлар томонидан тузилган тузумлар ўзининг турли шаклларига қарамай, фақат қашшоқлик, зулм ва коррупцияни, шунингдек, асосий хизматларнинг узлуксиз ёмонлашувини келтириб чиқарди. Ҳукмдорларнинг  ўзгариши, модомики, тизим асосланган пойдевор сақланиб қолар экан, мамлакат воқелигини ўзгартирмайди.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳақиқий ва самарали ўзгариш фақат инқилоб мақсадларига эришиш билангина амалга ошади. Бу эса, инсонлар тузган тузумни барча шакллари, таянчлари ва рамзлари билан ағдариш ҳамда унинг харобалари устида Ислом бошқарувини ўрнатиш орқали амалга ошади».

Роя газетасининг 2026 йил 12 август чоршанба кунги 612-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button