Янгиликлар

Бу йил инфляция юқори даражада бўлиши кутилмоқда

Бу йил инфляция юқори даражада бўлиши кутилмоқда

Қирғизистон ҳукумати жорий йил учун инфляция бўйича берган прогнозларини қайта кўриб чиқди. Нарх-навонинг ўсиши илгари 9 фоиз атрофида бўлиши кутилган бўлса, эндиликда бу кўрсаткич 14–15 фоизгача етиши тахмин қилинмоқда.

Вазирлар маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Данияр Амангелдиевнинг таъкидлашича, бундай ўзгаришларга охирги олти ойдан бери давом этаётган ташқи иқтисодий омиллар сабаб бўлмоқда. Ушбу вазият мамлакатдаги товарлар ва хизматлар нархларининг янада кўтарилишига олиб келиши мумкин.

Ҳукумат ёнилғи-мойлаш материалларининг қимматлашишини инфляциянинг асосий омилларидан бири сифатида кўрсатмоқда. Айниқса, дизель ёнилғиси нархининг ошиши жиддий хавотир уйғотмоқда. Зеро, дизель ёнилғиси қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон ва қайта ишлаш саноатида, шунингдек, жамоат транспортида кенг қўлланилади. Унинг қимматлашиши корхоналар харажатларининг ошишига сабаб бўлади. Бу эса, ўз навбатида озиқ-овқат маҳсулотлари, юк ташиш ҳамда бошқа товар ва хизматлар нархининг кўтарилишига бевосита таъсир кўрсатади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button