Мақолалар

Диний мавзуларни ёритувчи блогерларга чекловлар киритилади

Диний мавзуларни ёритувчи блогерларга чекловлар киритилади

Қирғизстонда динга оид барча мавзуларни ёритиб, видео оладиган ва подкастлар уюштирадиган блогерлар махсус рухсат олиши шарт. Бу ҳақда Дин ишлари ва этнослараро муносабатлар бўйича миллий агентликнинг бош мутахассиси Нургази Киргизбаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, янги қонунда “диний воиз” деган термин пайдо бўлган, блогерлар бу талабни бажариши лозим.

“Дин йўналишида фаолият юритаман деган киши Қирғизстон мусулмонлари диний бошқармасига бориб, диний билимини тасдиқлатиши, қайси соҳада блогерлик қилишини билдириши ва шундан сўнг миллий агентликдан бир йиллик гувоҳнома олиши керак. Агар шу бир йилда унинг фаолияти нотўғри йўналишда кетса, нотўғри мафкурани тарғиб қилиб, қонунга зид ишлар содир этса, гувоҳномаси чекланиб, кейинги йили берилмайди. Бу умуман интернетда подкаст олиб бораётган, диний мавзуда гапираман ёки маъруза қиламан деганларнинг барчасига тааллуқлидир”, – деди Кыргызбаев.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизстонда 2025 йил 21 январда “эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги янги қонун аҳолининг катта қисмининг қаршилигига қарамай қабул қилинган эди. Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси мана шу қонун доирасида янги чекловлар киритишга уринмоқда. Қонунда кўзда тутилган “воиз” атамаси диний арбобларнинг интернет ва ҳудудлардаги маърузаларини назорат қилиб, чеклаш мақсадида киритилган. Масалан, масжид имомлари ўзи рўйхатдан ўтган ҳудуддан бошқа жойда маъруза қилиши ёки диний фаолият юритиши тъқиқланган. Шунингдек, журналистлар ёки диний билим олган мусулмонлар мустақил равишда диний блогерлик қилиши учун Диний қўмитадан ҳар йили рўйхатдан ўтиб туриши шарт. Агар кўрсатувларнинг бирида ҳокимият манфаатларига қарши ёки қонунга зид шаръий бир масала баён қилинса, Диний қўмита унинг фаолиятини зудлик билан тўхтатиш ҳуқуқига эгадир. Фаолияти тўхтатилганлар эса ваъз қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Аслида, даъват қилиш, яъни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳар бир мусулмоннинг зиммасидаги фарздир. Буни тарк этганлар худди намозни тарк қилган кишилар каби гуноҳкор бўлади. Бундан ташқари, шариатга кўра, инсон ўзи яхши билган масалада билимдон ҳисобланади ва уни билмаганларга етказиш, ўргатиш унинг иймоний бурчига айланади. Пайғамбаримиз ﷺ:

فَرُبَّ حَامِلِ فِقْهٍ إِلَى مَنْ هُوَ أَفْقَهُ مِنْهُ، وَرُبَّ حَامِلِ فِقْهٍ لَيْسَ بِفَقِيهٍ

«Зеро, қанчадан-қанча фиқҳ илмини кўтариб юрувчилар ўзидан кўра фақиҳроқ кишиларга етказади. Ва қанчадан-қанча фиқҳ илмини кўтариб юрувчилар фақиҳ бўлмайди», – деганлар.

Демак, мазкур қонун лойиҳаси орқали ҳукумат мусулмонларнинг ҳаракатларини назорат қилиб, жамиятга чуқур кириб бораётган Ислом даъватининг олдини олишни кўзламоқда. Диний соҳада қабул қилинаётган қарорлар эса мустамлакачи давлатлар ва уларнинг қуролига айланган халқаро ҳамда минтақавий ташкилотларнинг босими остида қабул қилинмоқда. Агар ҳукуматдагилар кофир мустамлакачиларнинг босимига бўйсуниб бундай мункар ишни қилаётган бўлса, фосиқлик қилаётган бўлади. Агар улар босимга қарши чиқиб, бундай мункар (ёмон) ишларни бажаришдан бош тортса, улкан ажр-савобларга эришади. Мўминлар, айниқса уламолар бундай мункар ишни қилаётганларни қайтаришлари фарздир.

Расулуллоҳ ﷺ мусулмонларнинг масъулиятини эслатиб шундай дедилар:

«كَلاَّ، وَاللَّهِ لَتَأْمُرُنَّ بالْمعْرُوفِ، وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، ولَتَأْخُذُنَّ عَلَى يَدِ الظَّالِمِ، ولَتَأْطِرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ أَطْرًا، وَلَتَقْصُرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ قَصْرًا، أَوْ لَيَضْرِبَنَّ اللَّهُ بقُلُوبِ بَعْضِكُمْ عَلَى بَعْضٍ، ثُمَّ لَيَلْعَنُكُمْ كَمَا لَعَنَهُمْ»

 «Йўқ, Аллоҳга қасамки, сизлар маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, золимнинг қўлидан ушлаб, уни мажбуран ҳаққа бўйсундириб, ҳаққа чеклаб қўясизлар ёки Аллоҳ айримингиз билан айримингизнинг дилларига зарба беради кейин сизларни ҳам Бану Исроилни лаънатлаганидек лаънатлайди».

Аслида, Ислом бизнинг шахсий ибодатларимиздан тортиб, давлатни бошқариш, сиёсат юритиш, иқтисодиётни ривожлантириш, бюджетни тақсимлаш, жазо чораларини белгилаш, соғлиқни сақлаш, таълимни тўғри бериш масалаларини ҳамда аёл ва эркак муносабатларидан келиб чиқадиган барча ижтимоий масалаларни тартибга солувчи мукаммал диндир! Уни давлатдан ажратиб қўйиш бугунги кунда мусулмонлар бошидан ўтказаётган хорликка олиб келади. Исломни давлат миқёсида қўллаш эса Рошид халифалар давридан то Усмонийлар халифалиги қулатилгунига қадар давом этган адолатли тизимни ҳамда фаровон ҳаётни таъминлайди.

Аллоҳ Таоло айтади:

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

“Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”.

Акилбек Исаков

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button