Ислом Уммати рижолларга муҳтож эмас, балки у Ислом билан ҳукм юритишга муҳтождир

Ислом Уммати рижолларга муҳтож эмас, балки у Ислом билан ҳукм юритишга муҳтождир
وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ
Аллоҳ таоло айтади: «Куч-қудрат Аллоҳники, Унинг Пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар»
Дарҳақиқат, Ислом Уммати рижолларга муҳтож эмас, балки у Исломни ичкарида татбиқ қиладиган ва уни оламга даъват ва жиҳод йўли билан олиб чиқадиган Халифалик Давлати соясидаги Ислом бошқарувига муҳтождир.
Эй мусулмон юртларидаги армиялар! Тарих капиталистик тузум билан ҳукм юритган, ўз ҳавойи нафслари ёки бошқа инсоний тузумларга эргашган раҳбарларнинг чанги ва хокини абадийлаштирмайди. Балки у фақатгина Аллоҳнинг динига нусрат бериб, уни одамлар орасида қоим қилганларнигина абадийлаштиради.
Американинг ёки бошқаларнинг розилиги абадий қолмайди, Аллоҳнинг розилиги эса — буюк зафардир. Бас, Аллоҳнинг Китоби ва Расули ﷺнинг суннати асосида ҳукм юритишга қайтинглар ҳамда Америка ва бошқа мустамлакачи давлатларнинг кўрсатмаларига бўйсунишни тарк қилинглар! Чунки азизлик — Исломда, қадр-қиммат — Аллоҳнинг тоатида, ҳақиқий омонлик эса Унинг Шариатини татбиқ этишдадир, золим, адолатсиз ва мутакаббир халқаро кучларнинг ёки бошқаларнинг паноҳига сиғинишда эмас.
Эй Ислом аҳли! Аллоҳнинг тарихий суннатидаги ҳақиқий ўзгариш — режимларни ёки демократия асосига қурилган тўдаларни алмаштириш билан бўлмайди. Балки у фақат мусулмонларни бирлаштирадиган, уларнинг муқаддасотларини ҳимоя қиладиган ва бутун оламга Ислом рисолатини етказадиган сиёсий вужуди (давлати) ўзларига қайтгунига қадар Ислом бошқарувини барпо этиш билангина бўлади.
Роя газетасининг 2026 йил 19 август чоршанба кунги 613-сонидан




