Озарбайжон ҳукумати рўмолга қарши кампаниясини кучайтирмоқда

Озарбайжон ҳукумати рўмолга қарши кампаниясини кучайтирмоқда
Озарбайжон ҳукумати рўмол ўраган ўқувчи қизларни мактабга киритмагани етмаганидек, энди уларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам кескин чоралар кўра бошлади. Жумладан, 15 ёшли рўмол ўраган қизини мактабга киритишга уринган Нубар Ҳасанова полиция ходимлари томонидан куч ишлатилиш орқали ҳибсга олинди.
Яна бир она — Нержигянам Мамедова қизининг рўмолини мажбуран ечиш жараёнида синфдан чиқариб юборилди. Сўнг Мамедова психолог ҳузурига юборилди ва ушбу воқеа юзасидан норозилик билдиргани сабабли ҳибсга олинганлар сафига қўшилди.
Тўртинчи синфда ўқиётган қизнинг онаси Чинона Дергахованинг норозилик билдириб чиққан видеолари ўчирилиши эвазига, қизининг дарсларга қатнашишга рухсат берилиши айтилган эди. Бироқ кўп ўтмай унинг ўзи ҳам полиция томонидан ҳибсга олинди.
Бундай зулмларни ўз ичига олган румолга қарши кампания хусусий мактабларга ҳам кириб борди. Шу вақтгача фақат давлат мактабларида румол ўраган қизларнинг таълим олишига тўсқинлик қилинаётган бўлса, эндиликда Бокудаги айрим хусусий таълим муассасаларига ҳам худди шундай талаблар қўйилмоқда.
Ота-оналарнинг маълум қилишича, 3 ноябрь куни бир қатор хусусий мактаблар маъмурияти румол ўраган ўқувчи қизларнинг ота-оналарини чақириб, қизлари ўқишини давом эттириши учун рўмолини ечиши шартлиги ҳақида огоҳлантирган. Бу талабни бажариш учун ота-оналарга бор-йўғи 20 кун муҳлат берилгани айтилмоқда. Белгиланган муддатдан кейин қизлар аввалги шартларда ўқишларини давом эттира олмаслиги мумкин.
Бундан ташқари, сўнги хабарларга кўра, 2 ноябрдан бошлаб айрим хусусий мактаблар румолга қўйилган таъқиқлар туфайли давлат мактабларидан хусусий мактабга ўтмоқчи бўлган қизларни қабул қилишни тўхтатган.
Қизларининг таълим олишини давом эттириш мақсадида Simurq, Hədəf, Atatürk ва Dəyanət каби лицейларга мурожаат қилишган ота-оналар ҳам бир қатор тўсиқларга дуч келган. Айрим таълим муассасалари румол ўраган янги ўқувчиларни қабул қилишни вақтинча тўхтатган бўлса-да, аввалдан ўқиб келаётган қизларга ҳозирча дарсларга қатнашишга рухсат берилаётгани айтилмоқда.
Изоҳ:
Исломий ўлкалардан бири саналган Озарбайжонда сўнгги ойларда ўқувчи қизлар диний эътиқоди туфайли таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинаётган бир пайтда, мактабдаги румол ўраган ўқитувчилар ҳам мажбуран ишдан бўшатилмоқда. Хусусий мактабларга эса ҳукумат босими остида румол ўраган қизларни ўқишга олмаслик мажбурияти юкланмоқда. Яҳудий вужудини дўст тутган Алиев режимининг бундай зулмлари узоққа чўзилмаслиги аниқ. Чунки мамлакатдаги коррупцияга ботган оилавий бошқарувга қарши халқ норозилиги кундан-кунга кучайиб бормоқда. Бу норозилик золим режим тахтини қулатиб, унинг жавобгарликка тортилишига сабаб бўлса ажаб эмас. Уларнинг охиратдаги ҳисоб-китоби эса бундан кўра оғирроқ бўлиши шубҳасиздир. Аллоҳ Таоло айтади:
وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ
«Золим кимсалар эса яқинида қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар». (Шуъаро сураси, 227-оят).




