Орунбековнинг ўринсиз баёноти

Орунбековнинг ўринсиз баёноти
Қирғизистонда президент маъмуриятининг ахборот сиёсати бўлими раҳбари Дайирбек Орунбеков Facebook’даги саҳифасида “Хитой” масаласи бўйича ижтимоий тармоқларда фаол фикр билдираётган фуқароларга таҳдид солувчи баёнотини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, ҳукуматни қоралаб, «Хитой эгаллаб олди», «ерлар сотилмоқда», «ташқи қарз ортиб боряпти» каби фикрларни Адахан Мадумаров, Алмазбек Атамбаев ҳамда ННТ (нодавлат нотижорат ташкилотлари) вакилларининг фейк саҳифалари ва бошқалар тарқатаётган эмиш.
«Эртага ушбу шахслар аниқланиб, ҳибсга олинса ва қамаб қўйилса, ота-оналари ва жигарлари «боламизни шунчаки қамаб қўйишди, қизимизни бекордан-бекорга сўроққа чақиришди» деб нолиб чиқасизлар. Тўқима ва ёлғон маълумотларни тарқатиб, миллатлараро низо қўзғатганингиз учун қонун олдида жавоб бериб, қамаласизлар», — дейди Орунбеков.
Изоҳ
Орунбековнинг баёноти Facebook фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларидан иборат рўйхат билан бирга жойлаштирилди. Фаолларнинг таъкидлашича, ушбу сурат ва маълумотлар давлатнинг «Түндүк» иловасидан олинган. Давлат қонунчилигига кўра, фуқароларнинг шахсий маълумотлари сир сақланиши шарт. Бироқ, ҳукумат вакиллари қонунни қўпол равишда бузиб, бу каби маълумотлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқда. Бу эса, халқнинг ҳукуматга бўлган ишончини сўсайтириши шубҳасиздир.
Бундан ташқари, халқнинг Хитой тажовузига қарши кўрсатаётган муносабати президент матбуот хизмати томонидан айрим мухолиф сиёсатчиларнинг қарашлари сифатида талқин қилинмоқда. Аслида эса, бу — фуқаролар ўз таналарида ҳис қилаётган ва ҳар куни дуч келаётган аччиқ ҳақиқатдир. Масалан, мамлакатдаги кон-бойликлар билан боғлиқ йирик лойиҳаларнинг хитойлик «инвесторлар»га берилаётгани, уларга энг қулай ҳудудлардан 50 йилгача бўлган муддатга ер ажратилаётгани ҳамда давлатнинг Хитойдан қарзи ортиб бораётгани халқ орасида жиддий хавотирларга сабаб бўлмоқда. Бунга қўшимча равишда, Хитой фуқароларининг қонунларни оёқости қилувчи хатти-ҳаракатлари, кўчалардаги одобсиз қилиқлари, қирғиз қизларини калтаклаши каби ҳолатлар халқнинг ғазабини янада жунбушга келтирмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, ҳукумат халқ норозилигини оқилона қадамлар билан босиш ўрнига, диктаторларча қўрқитиш ва ваҳимага солиш йўли билан уни янада авж олдирмоқда. Бошқача айтганда, Қирғизистондаги бу ҳукумат ҳам аввалги ҳукуматлар изидан бормоқда. Қирғиз жамияти учун эса бугунги муаммодан қутилиш йўли фақатгина шахсларни алмаштириш билан чекланиб қолмаслиги керак. Зеро, капиталистик бошқарувда манфаат асосий ўлчов бўлганидан кейин, янги келадиган ҳукумат ҳам барибир шу йўлдан бориши шубҳасиздир. Ҳақиқий нажот йўли — Хитойни ўн аср давомида ўз ҳудудига чеклаб қўйган буюк Ислом давлатини барпо этиш билан бўлади. Ислом нафақат Қирғизистонни, балки бутун Марказий Осиёни Хитой тажовузидан ҳимоя қилишга ва дунёда зулм чекаётган барча мусулмонларнинг ҳимоячиси бўлишга қодир мафкуравий кучга эгадир. Шундай экан, биз мусулмонлар бор ғайратимизни ана шу тўғри ечимга қаратишимиз зарур!
Нурдин Асаналиев




