Хабар ва изоҳ

Россия ва МДҲ давлатлари терроризм ва экстремизм ҳақида маълумот алмашишни кучайтиради

Россия ва МДҲ давлатлари терроризм ва экстремизм ҳақида маълумот алмашишни кучайтиради

Россия, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон бош прокурорлари терроризм ва экстремизмга қарши кураш борасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни имзоладилар. Бу ҳақда «РБК» нашри хабар тарқатди.

Мазкур ҳужжатга Россия бош прокурори Александр Гуцан, Беларусия бош прокурори Дмитрий Гора, Қозоғистон бош прокурори Берик Асилов, Қирғизистон бош прокурори Малик Бектурганов, Тожикистон бош прокурори Ҳабибулло Сайдулло Воҳидзода ва Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Юлдашев имзо чекдилар.

Битимда терроризм ва экстремизмнинг, жумладан, нацизмни оқлаш билан боғлиқ ҳодисаларнинг кенг ёйилаётганидан жиддий хавотир изҳор этилган. Томонларнинг фикрича, бу каби хатарлар давлатларнинг хавфсизлигига, шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорлигига катта зарар етказиши мумкин.

Изоҳ:

Терроризм ва экстремизм тушунчалари аслида Ислом ва мусулмонларга қарши кураш воситаси экани аллақачон фош бўлган. Исломга қарши курашаётган режимлар терроризм ва экстремизм баҳонасида Ислом даъватини чеклаб, мусулмонларнинг бирлигини ва шариатни талаб қилган инсонларни қамоққа олмоқда. Айни пайтда, диктатор режимлар бу атамалардан ўз ҳокимиятларини сақлаб қолиш ҳамда сиёсий рақибларини йўқ қилиш йўлида фойдаланмоқдалар. Энди эса бу тушунчалар қаторига «нацизмни оқлаш» деган ибора ҳам қўшиляпти. Бу ҳам мустамлакачи давлатларнинг ўз сиёсатини ҳимоя қилишдаги навбатдаги қуроли ҳисобланади.

Ҳарун Абдулҳақ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button