Қирғизстонда президентлик сайлов куни белгиланди

Қирғизстонда президентлик сайлов куни белгиланди
Жогорку Кенгеш (Қирғизстон парламенти) 24 сентябрда бўлиб ўтган йиғилишида президентлик сайлови кунини белгилаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини қабул қилди. Унга кўра, навбатдаги президентлик сайлови 2027 йилнинг 27 январь, чоршанба куни бўлиб ўтади. Жогорку Кенгеш спикери Марлен Маматалиев ким сайловга қатнашмаса, унинг ўша кунги маоши қисқартирилишини маълум қилди. Парламент шу йўл билан овоз беришда иштирок этадиган фуқаролар сонини кўпайтирмоқчи.
Жапаров кейинги муддатга сайланиш учун ўз номзодини қўйишини эълон қилган. Президент сайловда ўз лавозимини топширмасдан туриб иштирок этиши қонуний эканини Маматалиев яна бир бор таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ўзгартирилган конституцияда президент беш йилдан иборат икки муддатга сайланиши белгилаб қўйилган бўлиб, амалдаги давлат раҳбари Садир Жапаров мазкур имкониятдан фойдаланган ҳолда сайловда қайта қатнашиш учун ҳозирлик кўрмоқда.
Жапаровдан ташқари, собиқ ички ишлар вазири Омүрбек Султаналиев ҳам сайловда қатнашиш нияти борлигини билдириб, мухолиф кучларини бирлаштиришга ҳаракат қилишини айтди.
Изоҳ:
Амалдаги ҳукумат халқнинг сайловда иштирок этиши кескин камайиб кетгани сабабли, бў кўрсаткични ошириш чораларини кучайтирмоқда. Шу боис, сайловни иш кунида ўтказиш белгиланиб, унда иштирок этмаганларнинг маошини кесиш орқали босим ўтказилмоқда. Чунки қирғиз жамияти иқтидор вакилларига нисбатан ҳам, мухолифат вакилларига нисбатан ҳам ишончини йўқотиб бўлган. Масалан, 1991 йилги президент сайловида аҳолининг 89 фоизи, 1995 йилда 86 фоизи, 2000 йилда 78 фоизи, 2005 йилда 74 фоизи, 2011 йилда 58 фоизи, 2017 йилда 56 фоизи, 2021 йилда эса 39 фоизи қатнашган.
Аслида, сайловда қатнашганлар сони демократик тизимга нисбатан халқ ишончининг кўрсаткичи ҳисобланади. Юқоридаги ҳолат Қирғизстонда сайловчиларнинг асосий қисми сайловни бойкот қилганини билдиради! Чунки халқ демократиядан ҳам, бир-биридан фарқ қилмайдиган ҳукуматдан ҳам, фақатгина амалдорлар ва бойларнинг манфаатига хизмат қиладиган сайловлардан ҳам чарчади. Бунинг сабаби шундаки, Қирғизстон “мустақилликка” эришгандан бери ҳукумат тепасида келган иқтидорларнинг бари мамлакатни заифлаштириш, халқни қашшоқлаштириш борасида гўё бир-бири билан мусобақалашгандек иш юритишди. Сайлов ёки давлат тўнтариш йўли билан келган раҳбарлар бу борада бир-биридан қолишмади. Ҳар бир соҳа орқага кетгани етмагандек, коррупция, адолатсизлик ва ахлоқсизлик кенг ёйилди. Буларнинг асосий сабаби улар бошқариб келаётган демократик тизим экани шубҳасиздир. Кўпчилик бузуқликларнинг манбаси капитализм эканини билмайди, шунинг учун халқ унинг тузоғига такро-такрор тушиниб, “демократиянинг” навбатдаги алдовларига анданиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу курашда Ислом ва мусулмонлар учун ҳеч қандай фойда йўқ! Бу кураш куфр тизими ичидаги етакчи гуруҳлар ўртасидаги ўзаро манфаат талашиш курашидир. Улар бир-бирига қарши курашда Исломда ҳаром қилинган барча куфр қуролларидан фойдаланишади. Шунинг учун, Қирғизстон мусулмонларини бу каби ифлос ва охиратимиз учун зарарли бўлган курашлардан узоқ туришга чақирамиз! Албатта, биз устимизда содир бўлаётган бундай жараёнларга бефарқ қараб турмаймиз! Сайлов масаласида Ислом шариатининг ўз ҳукмлари мавжуд бўлиб, у Ғарб тузумидаги сайловлардан ҳам, Исломий ўлкалардаги ифлос режимларнинг ҳокимиятга келишидан ҳам кескин фарқ қилади. Ислом шариатидаги сайлов ҳеч қандай босим ва мажбурловларсиз эркин ўтказилади. Ҳар бир инсон – агар ўзини қобилиятли деб билса ёки бошқа мусулмонлар уни лойиқ деб топса – сайловга ўз номзодини қўйиш ва сайланиш ҳуқуқига эга. Бунинг ягона шарти Ислом барча ишларга асос бўлишидир.
Хулоса қилиб айтганда, биз мусулмонлар демократиядаги сайлов деган ёлғонга алданмаслигимиз керак. Шунингдек, бизни унга мажбурлаш учун қилинаётган ҳаракатларга қатъиян қарши туришимиз зарур. Чунки жиноятчи режимнинг парламентига ёки ҳукуматига қўшилиш жиноятчиларнинг умрини узайтиради холос. Зеро, бундай сайловлар бизни улуғ мақсаддан чалғитувчи ўйиндир. Улуғ мақсад – бугунги бузуқлик ва коррупцияга ботган режимни қўллаб-қувватлаб келган босқинчи тузилмаларни қулатиб, уларнинг ўрнига Исломни ҳаётга татбиқ этишдир.
Нурдин Асаналиев




