Роя газетаси

Ҳижрат ва ўлим карвонлари — ҳукмдорлар пешонасидаги шармандалик доғидир!

Ҳижрат ва ўлим карвонлари — ҳукмдорлар пешонасидаги шармандалик доғидир!

Марокашдан 50 мингдан ортиқ мусулмонларнинг Испанияга ўтиш умидида Испания босиб олган Сеута шаҳри томон ҳижрат қилиши манзаралари ўта қайғули ва оғриқли бўлди. Бу манзаралар муҳожирларнинг ерни тўшак, осмонни кўрпа қилиб, жон сақлаш учун егулик ҳам топа олмай, қанчалик хорлик ва синиқликда қолганларини кўрсатди. Сўнгра бир неча кунлик азоб-уқубат, таҳқирланиш ва умидсизликдан сўнг 68 дан ортиқ кишининг ҳалок бўлиши ва 48 мингдан зиёдининг қайтиб келиши юз берди.

Албатта, мусулмонлар юрти Халифалик даврида илм, ризқ ва қадр-қиммат излаб келинадиган дунё маркази ва бошпанаси эди, чунки у ўз Парвардигорининг ҳақ ва адолатли Шариати билан ҳукм юритар эди. Сўнгра кофир мустамлакачи уни вайрон қилгач ва Уммат ишини Аллоҳнинг Шариатини бекор қилган ҳукмдорлар эгаллагач, аҳвол остин-устун бўлди ва бошимизга қашшоқлик, азоб-уқубат ва хорлик ёғилди. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига тўла мувофиқ келади:

﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى﴾

«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг (бахтсиз) ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат куни кўр ҳолда тирилтирурмиз» (Тоҳа сураси, 124-оят).

Шу сабабли Уммат буюк Исломни Рошид Халифалар ўз ҳаётларининг барча ишларида татбиқ этганларидек татбиқ этиш учун пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга жуда ҳам муҳтождир — эртага эмас, айнан бугун! Воқеалар, тарих ва тажрибалар Ислом баён қилган ҳақиқатни — Халифалик Ислом Уммати учун муносиб гўзал ҳаётнинг ягона йўли бўлган ва шундай бўлиб қолишини исботлади. Бас, Халифалик Уммат ёшларини бутун дунё ҳасад қиладиган бойликка айлантиради ва  юртларимиз яна дунё марказига ва Аллоҳнинг ердаги жаннатига айланади.

Роя газетасининг 2026 йил 12 август чоршанба кунги 612-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button