180 минг намозхон намоз ўқийдиган масжид бирор кимса йўқ!

180 минг намозхон намоз ўқийдиган масжид бирор кимса йўқ!
Хабар:
Яҳудий вужуди Америка билан бирга Эронга қарши олиб бораётган уруши муносабати билан хавфсизлик чораларини баҳона қилган ҳолда, ўн етти кундан бери Ақсо масжидини ёпиб қўйиб, намозхонларнинг муқаддас даргоҳга киришига тўсқинлик қилмоқда. Араб давлатлари ушбу ноқонуний ва адолатсиз хатти-ҳаракатларни қатъиян равишда рад этишини ҳамда қаттиқ қоралашини билдириб, кескин баёнот билан чиқишди. Бироқ яҳудий вужуди минтақадаги кескинликни рўкач қилиб, Ақсо масжиди ва мусулмонларга нисбатан фитнакор ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Изоҳ:
Эй мусулмонлар! Сизнинг муқаддас ерларингиз қачонки юртингиздаги мустамлакачи Ғарбга хизмат қилаётган ва унинг буйруқларини сўзсиз бажараётган режимлар ағдарилсагина озодликка чиқади. Шундай экан, Ақсо ҳақида гапиришдан тўхтаманг, уни унутиб, ёлғиз ва ёрдамсиз қолдирманг! Зеро, муборак Фаластин заминидаги жанг — тақдирни ҳал қилувчи масаладир. У ернинг ҳар бир бўлаги мазлум ва бегуноҳ инсонларга қарши куч ишлатаётган, бироқ аслида заиф ва хор бўлмиш босқинчи яҳудийларнинг кирдикорлари туфайли бир-биридан бўлиниб қолди.
«Мусулмонлар дуч келаётган ушбу оғир ҳолатдан халос бўлиш учун ўзгариш сари интилишлари лозим. Зеро, ҳақиқий ўзгариш — амалдаги режимларнинг йўқ қилиниши ва Исломий ҳаётнинг қайтадан бошланиши билангина амалга ошади. Мана шунинг учун ҳам, эй мусулмонлар, барчангизни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш йўлида «Ҳизб ут-Таҳрир» билан бирга ҳаракат қилишга чақирамиз. Чунки сизнинг қадр-қимматингиз ва хавфсизлигингиз фақат Халифалик соясидагина ҳимоя қилинади. Шунингдек, ҳақиқий зафарга фақат Халифалик орқали эришилади ва мана шу куч билангина яҳудий вужудини йўқ қилиш ҳамда унга ёрдам қўлини чўзганларнинг қўлини кесиб ташлаш мумкиндир.
Рана Мустафа




