Хабар ва изоҳ

Трамп бошчилигидаги Тинчлик кенгаши ҲАМАСга шарт қўйди

Трамп бошчилигидаги Тинчлик кенгаши ҲАМАСга шарт қўйди

Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режимини назорат қилиш мақсадида тузилган Тинчлик кенгаши ҲАМАСдан шу ҳафтанинг охиригача ҳудудни қуролсизлантиришга розилик беришни талаб қилди. Бу ҳақда «The New York Times» нашри ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди. Нашр тарқатган маълумотларга кўра, ҲАМАС деярли барча қурол-яроғларини босқичма-босқич топшириши ва ер ости туннелларининг хариталарини тақдим этишга рози бўлиши шартлиги илгари сурилмоқда.

Тинчлик кенгашининг вакиллари ва ҲАМАС Қоҳира шаҳрида учрашиб, қуролсизланиш бўйича музокараларни якунлаши шарт қилинган. Маълумотларга кўра, воситачи давлатлар — Миср, Қатар ва Туркия — ҲАМАСни АҚШ таклиф қилаётган ушбу режани қабул қилишга кўндиришга уринмоқда.

Изоҳ: Биз аввалдан таъкидлаб келаётганимиздек, Трамп бошчилигидаги Тинчлик кенгаши Ғазодаги низони тўхтатиш эмас, балки у ердаги қаршилик кўрсатаётган мусулмонларни жиловлаш учун тузилган.

АҚШ ва (Исроил) ваҳшиёна шафқатсиз қирғинбарот ҳужумларни амалга оширганига қарамай, Ғазони тиз чўктира олмади. Шу сабабли, улар Тинчлик кенгаши ташаббуси ниқоби остида навбатдаги маккорликка ўтиб, Ғазода қаршилик кўрсатаётган мусулмонларни ўзларига бўйсундиришни кўзламоқда. Агар Ғазодаги мусулмонлар қуролларини топширишга рози бўлишса, секторда ҳеч қандай қаршилик кўрсатадиган куч қолмайди. Шунда АҚШ ва (Исроил) учун минтақада ўзлари истаган лойиҳаларни амалга ошириш ва маҳаллий аҳолига хоҳлаганча босим ўтказишга йўл очилади.

Исломий ўлкалардаги Туркия, Миср ва Қатар каби мавжуд режимлар АҚШнинг ушбу режасини амалга ошириш учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишмоқда. Кўриниб турибдики, бу ҳукуматлар Ислом ва мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилиш ўрнига, АҚШ ва (Исроил) манфаатларини илгари суришмоқда. Мана шунинг ўзи ҳам уларнинг Ислом ва мусулмонлар ҳақидаги «оташин» нутқлари ёлғон эканини, аслида улар минтақада АҚШ таъсирини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган «рувайбиза» (лаёқатсиз ва хоин) раҳбарлар эканини яна бир бор тасдиқлаб турибди.

Биз, мусулмонлар, Ғазони қуролсизлантириш ташаббусини ҳам, таркибига мусулмон ўлкалари режимлари кирган Тинчлик кенгашини ҳам рад этишимиз лозим. Зеро, АҚШнинг мақсади мусулмон давлатларининг қўли билан Ғазони «бўғизлаш»дир.

Ҳарун Абдулҳақ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button