Янгиликлар

(Исроил) армияси сафида хизмат қилган АҚШ фуқароси ўз жонига қасд қилди

(Исроил) армияси сафида хизмат қилган АҚШ фуқароси ўз жонига қасд қилди

(Исроил) армияси сафида хизмат қилган 23 ёшли америкалик Алекс Миллер ватанига қайтгач, ўз жонига қасд қилди. У бир оиланинг ёлғиз фарзанди эди.

Унинг фожиали ўлими Ғазодаги уруш оқибатида ҳарбий хизматчилар орасида руҳий хасталиклар тобора авж олиб бораётганини яна бир бор яққол намойиш этди.

Миллер АҚШга қайтиб келгач, қўриқчилик тизимида фаолият юритган ва вафот этишидан олдин оғир руҳий изтиробларни бошдан кечирган. (Исроил) оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, у тинч ҳаётга мослашиш ва янгидан оёққа туриш умидида университетда таҳсил олишни ҳам бошлаган.

Миллернинг қисмати бу борада ягона ҳолат эмас. Маълумотларга кўра, 2023 йилдан буён (Исроил) аскарлари орасида стресс бузилиши ҳолатлари қарийб 40 фоизга ортган.

(Исроил) парламентининг Ташқи ишлар ва мудофаа қўмитасининг аниқлашича, 2024 йилнинг январидан 2025 йилнинг июлига қадар бўлган даврда 279 нафар ҳарбий хизматчи ўз жонига қасд қилишга уринган. 2024 йил давомида мамлакатда қайд этилган ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг 78 фоизи айнан ҳарбийлар ҳиссасига тўғри келган.

Руҳшунослар жанг майдонидан қайтган аскарларда кузатиладиган руҳий жароҳатларнинг (травманинг) иккита асосий омилини алоҳида қайд этмоқдалар:

Биринчиси Ғазо ва Ливандаги қонли тўқнашувлар пайтида бошидан кечирган ўлим қўрқуви бўлса, Иккинчиси «маънавий жароҳат», яъни уруш гирдобида қилишга мажбур бўлган мудҳиш амаллари туфайли юзага келадиган ички виждон азобидир.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button