Янгиликлар

Хорижликларни ишга жалб этиш квотаси икки баробарга оширилди

Хорижликларни ишга жалб этиш квотаси икки баробарга оширилди

Қирғизистонда меҳнат миграцияси бўйича белгиланган квота миқдори қарийб икки баробарга оширилди. Бунга оид тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланди.

Мазкур ҳужжатга асосан, 2026 йилда Қирғизистон ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб боришига рухсат берилган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг сони 52 мингдан 100 минг нафаргача оширилди.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2024 йилда хорижлик ишчиларни жалб этиш квотаси 25 минг кишини ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 42 минг нафарга етган эди. Бугунги кунда Қирғизистонда фаолият юритаётган чет эллик ишчилар рўйхатида Хитойдан келган мигрантлар етакчилик қилмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button