Мақолалар

Мустақил давлат қандай бўлади

Мустақил давлат қандай бўлади?

Қирғизистон 1991 йилдан буён 31 август кунини мустақиллик байрами сифатида нишонлаб келади. Хўш, Қирғизистон ҳақиқатдан ҳам мустақилми? Мустақил эканимизни белгилайдиган мезонлар мавжудми? Келинг, бу саволга тарихий фактларга мурожаат қилган ҳолда жавоб излаб кўрайлик.

Шубҳасизки, мустақил давлат сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлиш шартлиги баҳслашиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Мустамлакачиликдан озод бўлиш маъносини билдирган “Мустақиллик” (independence) атамаси дастлаб, инқирозга юз тутган Усмонийлар халифалигидан Исломий ўлкаларини ажратиб олиш учун қўлланила бошланди. Англия ва Франция давлатлари Араб ҳамда Африка ўлкаларини Усмонийлар халифалигидан ажратиб, мустамлакага айлантириш мақсадида «мустақиллик» шиорларини кўтариб чиқишди. Кейинчалик биринчи жаҳон уруши юз бериб, унинг ортидан Халифалик давлати қулатилди. Мустамлакачи давлатлар эгаллаб олган ҳудудлар билан қаноатланмай, яна иккинчи жаҳон урушини келтириб чиқаришди. Мана шу иккинчи жаҳон уруши натижасида бутун жаҳон етакчилигига интилган Америка “мустақиллик” ташаббусини илгари сурди. «Атлантика хартияси» мустақиллик жараёнининг бошланишига қўйилган илк қадам ҳисобланади.

Атлантика хартияси — Гитлер ҳаракатига қарши коалициянинг асосий дастурий ҳужжатларидан биридир. Хартия Атлантика конференциясида Англия бош вазири ҳамда АҚШ президенти томонидан қабул қилиниб, 1941 йил 14 августда эълон қилинди. 24 сентябрда унга СССР ҳам қўшилди. Ушбу хартия, Иттифоқчилар иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонганидан кейин дунё тартибини белгилаш мақсадида тузилган эди. Шундан сўнг Гитлер ҳаракатига қарши коалицияга синоним сифатида «Бирлашган Миллатлар» (United Nations) термини ҳам қўлланила бошланди ва у кейинчалик Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ўзаги бўлиб қолди.

Ушбу конференцияда АҚШ иттифоқчилар сафида урушга кириш эвазига бошқа давлатларнинг мустамлакаларига кириб бориш йўлларини очиб қўйишни талаб қилди. Бу талаблар хартия ҳужжатининг бандларида расман ўз аксини топди. Масалан, хартияда «Мустақиллик ҳуқуқлари ва ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи куч билан тортиб олинган халқларнинг ҳуқуқларини қайта тиклаш» деган банд бор. Бу банд АҚШ томонидан мустамлака остидаги ўлкаларни «мустақиллик» шиори остида эски мустамлакачига қарши гижгижлаб, оқибатда уларни ўзи мустамлака қилиб олиши учун киритилган эди.

Шу тариқа, деколонизация Ҳиндистондан бошланди. У 1947 йилда «мустақиллик»ка эришди. Ҳақиқатда эса, АҚШ бу мамлакатда «мустақиллик» исёнларини келтириб чиқара бошлагач, Англия ўз мусутамлакаси бўлган Ҳиндистон ва Покистонга сохта мустақиллик бериб, уларни ўз чангалида сақлаб қолди. Бундай ҳолат кейинчалик ажралиб чиққан давлатларда ҳам такрорланди. Ҳиндистондаги АҚШ ва Англия ўртасидаги кураш то кунимизгача давом этиб келмоқда. У ердаги ҳукмрон партиялардан «Ҳиндистон миллий конгресси» Англияга, «Ҳиндистон халқ партияси» Америкага хизмат қилади. Покистонни эса АҚШ Англиядан бутунлай тортиб олди.

1960 йилларгача бўлган деколонизация жараёни асосан Осиё мамлакатларида давом этди. 1960 йилларда «деколонизация» БМТ томонидан кучли тарзда қўллаб-қувватланди. Ўша йили БМТ “мустамлака остидаги мамлакатлар ва халқларга мустақиллик бериш тўғрисида декларация” қабул қилди. 1961 йилда АҚШ президенти Кеннеди ва СССР раҳбари Хрушчев Венада учрашиб, колонияларни бўлиб олишга келишиб олдилар. Шундан сўнг, хусусан Африкада “мустақиллик” ҳаракатлари кучайиб кетди.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, АҚШ ва СССР «мустақиллик» курашлари орқали Англия ва Франциянинг (шунингдек, Италия, Испания каби кичикроқ мустамлакачи давлатларнинг) мустамлакаларига кириб бориш учун ўзларига йўл очиб олишди. Ўз навбатида булар ҳам, ўзларининг мустамлакаларини сақлаб қолиш учун дарҳол минтақавий ташкилотларни тузишга шошилдилар. Масалан, Англия ўз мустамлакаларини “Халқлар Ҳамдўстлиги” (Commonwealth of Nations) ташкилоти орқали сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Франция ҳам ўз мустамлакаларини «Француз ҳамжамияти» (Communauté française) ташкилоти орқали сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Шундай қилиб, бу мустамлакачиларнинг мустамлакачилик низолари сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва маданий келишувлар орқали давом этадиган бўлиб қолди.

Шундан сўнг АҚШ ва унинг рақиби бўлмиш СССР ўртасида “совуқ уруш” бошланди. Бу урушда СССР мағлубиятга учраб, қулади. СССР таркибидаги иттифоқдош республикалар сохта мустақилликка эришдилар. Россия ўз мустамлакаларини сақлаб қолиш учун «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги» (МДҲ) ташкилотига асос солди. Бироқ бу билан мустамлакаларини тўлиқ ўз измида ушлаб қололмади. Дастлаб Болтиқбўйи давлатлари Европага оғиб кетиб, у ерда Россиянинг таъсир доираси торайиб борди. Шундан сўнг Россия ҳарбий жиҳатдан КХШТ, иқтисодий жиҳатдан эса ЕОИИ ташкилотларини тузди. Россия мустамлакаси остида бўлган давлатларнинг бошқа халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши ва уларга бошқа мустамлакачиларнинг кириб келишига йўлларнинг очилиши сабабли унинг таъсири кун сайин камайиб бормоқда. Бунга Украинадаги уруш ҳамда Арманистон ва Молдованинг Ғарб томон юз бураётганини яққол мисол сифаида келтириш мумкин.

Мана шу ўринда Қирғизистоннинг мустақиллигини сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий нуқтаи назардан таҳлил қилиб ўтсак. Бошқа иттифоқ республикалари қаторида Қирғизистон ҳам “мустақиллик”ка эришди. Сиёсий жиҳатдан дастлаб сўзсиз русларга хизмат қилган Акаев ҳокимиятни эгаллади. 2005 йилги давлат тўнтаришида Россия Ғарбга малай кадрларининг ҳокимиятга келишини олдини олиш мақсадида ўзига яхши малайлик қилган Акаевни Москвага олиб кетиб, унинг ўрнига Бакиевни ўтқазиб қўйди. Сўнгра Бакиев АҚШ ва Хитой билан ҳамкорлик қилиб, “кўп векторли” сиёсатга мойил бўлганлиги туфайли уни исён йўли билан ағдариб ташлади ҳамда ғарбпараст кадрларни четлатиб, муваққат ҳукуматга “ижозат” берди. Ундан кейин келган Атамбаев ҳам Путинга қарши қилган ҳаракатлари учун ҳибсга олинди. Жеенбеков ўз ишини эплай олмагач, Россиянинг рухсати билан ҳокимиятни Садир Жапаров бошчилигидаги ҳукумат эгаллади. Бу ҳукумат Украина уруши туфайли кўп векторли сиёсатнинг аввал Хитой, сўнг Россия йўналишини сақлаб қолишга имкон топмоқда.

Иқтисодий жиҳатдан Қирғизистон қарз ботқоғига томоғигача ботиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Шунингдек, у Россиянинг муштимзўрлиги билан ЕОИИга кирди ва ҳозирда унинг зўравонлигидан азият чекиб келмоқда. Масалан, автомобилларни импорт қилиш ва маҳаллий товарларни ЕОИИ мамлакатларига экспорт қилишда қатор тўсиқларга дуч келмоқда.

Бошқа бир томондан, Хитойнинг иқтисодий экспансияси Қирғизистонни қарзга ботириб, сўнг «инвестиция» баҳонасида конлари ва ерларини тортиб олмоқда. Ҳатто ҳозирги ҳукумат иқтисодий жиҳатдан Хитойга мойил бўлгани учун йирик лойиҳалар бўйича шартномаларнинг деярли барчаси Хитой билан тузилмоқда. Президент Жапаров конларнинг руда ҳолида ташиб кетилишини тақиқловчи фармонни Хитой манфаати учун аллақачон бекор қилиб юборди. Шунингдек Ғарбдан олинган кредит ва грантлар ҳам Қирғизистонни бўғзидан олмоқда.

Ҳарбий жиҳатдан эса Россия Қирғизистонни ўз таъсир доирасида ушлаб турибди. У «экстремизм ва терроризм» эртаклари билан қўрқитиб, Қирғизистонда ўзининг ҳарбий базасини қуриб олган. Аслида бундан АҚШ ва Хитойнинг ҳарбий жиҳатдан кириб келишининг олдини олиш кўзда тутилган. Мазкур ҳарбий база бўйича шартномалар мунтазам янгиланиб, унинг ҳудуди кенгайтириб борилмоқда. Бундан ташқари, Хитой мамлакатдаги йирик инвестиция лойиҳаларини ҳимоя қилиш баҳонасида ўз ҳарбий таъсирини кучайтириб бормоқда. Бунга икки мамлакат ўртасидаги куч тузилмаларининг ҳамкорлиги, ШҲТ доирасида экстремизм ва терроризм ниқоби остида Ислом ҳамда мусулмонларга қарши биргаликда кураш олиб боришини мисол қилиб келтириш мумкин.

Мана шундай тарзда сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий қарамлик мустамлакачиларнинг глобал ва маҳаллий ташкилотлари орқали амалга ошиб келади. Агар мустақилликнинг асосий белгиси бўлган сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий мустақиллик мавжуд бўлмаса, унда ҳар қандай давлатнинг герби — шунчаки бир сурат; мадҳияси — шунчаки бир қўшиқ; байроғи эса — шунчаки оддий бир латтадан иборат бўлиб қолади холос!

Шундай экан, биз мусулмонлар «мустақиллик» каби ёлғонларга алданиб юравермасдан, демократия зулматидан, мустамлакачиларнинг зулмидан қутулишнинг ягона йўли бўлган — Ислом нурига, Исломий Халифалик давлатининг адолатига интилайлик! Зеро, бизнинг диёримиз азалдан Ислом замини бўлиб, ота-боболаримиз ўз динларини маҳкам тутиб келишган. Қолаверса, Ислом ўлкаларидаги бойликларимиз кофир мустамлакачилар томонидан ташиб кетилишига чек қўйиш учун мусулмонлар бир Халифа атрофида бирлашишлари шартдир! Зеро, мусулмонларнинг бундай зулм ва хорлик остида ҳаёт кечириши жоиз эмас. Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:

وَلَن يَجۡعَلَ ٱللَّهُ لِلۡكَٰفِرِينَ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ سَبِيلًا

“Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай”. (Нисо: 141).

Акилбек Исаков

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button