Ҳадиси шариф

Инсонлар тенг ҳуқуқлидирлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Инсонлар тенг ҳуқуқлидирлар

Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Имом ан-Нававий «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳининг “Масжидни супуриш, латталар, кирлар ва шох-шаббаларни йиғиштириб чиқариб ташлаш бобида қуйидагиларни зикр қилади:

حدثنا سليمان بن حرب قال حدثنا حماد بن زيد عن ثابت عن أبي رافع عن أبي هريرة، أن رجلا أسود أو امرأة سوداء كان يقم المسجد فمات فسأل النبي صلى الله عليه وسلم عنه، فقالوا: مات، قال: أفلا كنتم آذنتموني به دلوني على قبره، أو قال قبرها، فأتى قبرها فصلى عليها

Бизга Сулаймон ибн Ҳарб Ҳаммад ибн Зайддан, у Собитдан, у эса Абу Рофеъдан ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: «Бир қора танли эркак ёки аёл масжидни тозалаб юрар эди. У вафот этди. Расулуллоҳ ﷺ у ҳақида сўраган эдилар, саҳобалар: «У вафот этди», – дейишди. Шунда У зот: «Нима учун менга бу ҳақда хабар бермадингиз? Менга унинг қабрини кўрсатинглар», – дедилар. Сўнг унинг қабрига бориб, унга жаноза ўқидилар».

Ҳурматли биродарлар:

Масала фақат оқ ёки қора танли бўлиш билан чекланмайди. Зеро, динимиз инсонларнинг ранги, бўйи-басти ёки насабига қараб ажратмайди. Аксинча, уларнинг ўртасидаги фарқ фақат тақво билан ўлчанади. Росулуллоҳ ﷺ бизга мана шундай таълим берганлар. Масжидни супуриб юрадиган оддий қора танли инсон вафот этганида, Аллоҳнинг Расули ﷺ бундан бехабар қолган бўлсалар-да, сўнг унинг ҳолидан хабар олиб, ўзлари жанозасини ўқидилар ва ҳаққига дуо қилдилар.

Эй мусулмонлар:

Нима учун бугунги кунда мусулмонлар ўзларини ўлкалари ёки минтақаларига қараб бир-бирини ажратмоқдалар? Нима учун улар ўзларини уруғи, миллати, ҳатто бойлиги ёки камбағаллиги, илми ёки саводсизлигига қараб ажратиб, гўёки Ислом фақат бир тоифа учунгина келгандек, бошқаларни четга сурмоқдалар?

Росулуллоҳ ﷺ бизни шундай огоҳлантирганлар:

هذا ما حذرنا منه رسولنا الكريم صلى الله عليه وسلم عندما قال: “لا فضل لعربي على أعجمي ولا لعجمي على عربي، ولا لأحمر على أسود ولا أسود على أحمر إلا بالتقوى،

«Арабнинг ажамдан, ажамнинг эса арабдан, оқ танлининг қора танлидан, қора танлининг оқ танлидан ҳеч қандай устунлиги йўқдир. Устунлик ёлғиз тақводадир».

Севимли Пайғамбаримиз ﷺ вафот этганида ҳеч ким йўқлаб қўймайдиган оддий қора танли инсонга жаноза ўқиб, дуо қилиш орқали айни шу нарсанинг гўзал намунасини кўрсатиб бердилар. Хўш, нима учун баъзиларимизнинг дунёқараши ўзгариб кетди? Нима учун одамларнинг онгида жоҳилият ғоялари яна илдиз отди? Буларнинг барчаси, шубҳасиз, ягона давлатнинг Сайкс-Пико келишуви ортидан парчаланиб кетиши ва кичик-кичик бўлакларга бўлиниши натижасида содир бўлди. Бу жоҳилият учқунлари ягона уммат фарзандларининг ўртасида ўзаро низоларни аланга олдирди ва бир бутун давлат ўз ҳукмдорига, ўз армиясига ва ўз байроғига эга кичик-кичик бир-бирига қарши давлатчаларга бўлиниб кетишига туртки бўлди.

Эй Аллоҳим, бизга мусулмонларни бирлаштирадиган, азоб-уқубатлардан халос этадиган ва Пайғамбаримиз кўрсатиб кетган тўғри йўлдан борувчи Халифаликни қайта барпо этишни насиб этгин. Эй Аллоҳим, ер юзини Ўзингнинг нуринг билан мунаввар қилгин. Амин.

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Ҳижрий 1448 йил, 14-робиул аввал.

Милодий 2026 йил, 27-август.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button