Росулуллоҳ ﷺнинг муҳри

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Росулуллоҳ ﷺнинг муҳри
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Ибн Ҳажар ал-Асқалоний “Фатҳул-Барий – шарҳу Саҳиҳул Бухорий” асарининг «Илм аҳлининг илмни диёрларга етказиши ва мактуб ёзиши» бўлимида шундай дейди:
حدثنا محمد بن مقاتل أبو الحسن المروزي أخبرنا عبد الله قال: أخبرنا شعبة عن قتادة عن أنس بن مالك قال: كتب النبي صلى الله عليه وسلم كتابا أو أراد أن يكتب فقيل له: إنهم لا يقرءون كتابا إلا مختوما، فاتخذ خاتما من فضة، نقشه محمد رسول الله كأني أنظر إلى بياضه في يده فقلت لقتادة: من قال نقشه محمد رسول الله؟ قال أنس.
«Муҳаммад ибн Муқотил Абул Ҳасан Марвазий бизга Анас ибн Моликдан ривоят қилиб айтади: Набий ﷺ мактуб ёзган ёки ёзишни ният қилган пайтда Саҳобалар у зотга: “Улар муҳр босилмаган мактубни ўқишмайди”, дейишди. Шунда у зот кумушдан узук ясатиб, унга “محمد رسول الله” деган нақш солдирдилар. Мен гўёки ҳозир ҳам у зотнинг қўлларидаги узукнинг оппоқ жилосини кўриб тургандекман. (Шўъба айтади) Мен Қатодадан: “Унга «محمد رسول الله», деган нақш солдирдилар?” – деган гапни ким айтди деб сўрадим. У: “Анас”, – деб жавоб берди”.
Азиз биродарлар:
Ҳадисда таъкидланган муҳим жиҳатлардан бири – севимли Пайғамбаримиз ﷺнинг давлат раҳбари сифатида мактуб йўллаганликларидир. У зот ﷺ ўша пайтда бошқа давлат раҳбарларига мурожаат қилмоқчи эдилар. Бироқ бундай мактубда ўша юртда ҳукмрон ва қарор қабул қилувчи мавқега эга бўлган кишининг имзоси ҳамда муҳри бўлиши талаб этилар эди. Чунки бундай киши ўз халқи номидан гапирадиган, уларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган ва бошқа давлатлар билан шу манфаатлар асосида муносабат ўрнатувчи шахс ҳисобланади.
Эй мусулмонлар: Бугун сизнинг номингиздан ким сўзлай олади? Ҳозирги кунда ўзга давлатлар билан манфаатларингизга асосланган муносабатни ким ўрната олади? Кофир халқларга мурожаат қилиб: «Исломга бўйсунинглар, омон қоласизлар», деб ким хат ёза олади? Ким сизнинг номингиздан гапини ўтказиб, муҳрини қўя олади? Албатта, ҳеч ким! Чунки бунга ваколатли ягона бир шахснинг ўзи йўқ. Бу ишга ваколатли бўлган киши – бу сизнинг халифингиздир, яъни кофир давлатлар томонидан қулатилиб, юқори лавозимидан маҳрум этилган халифингиздир. Шунинг учун сиз уларнинг дастурхонида етимга, саройлари остонасида сарсон бўлган қочоққа, уларнинг маданиятидан қолган қолдиқларни тиланётган гадойга айланиб қолдингиз. Улар сизга буюрадилар, сиз эса итоат этасиз, улар сизни ўлдирадилар, сиз эса мум тишлаб, жим турасиз. Шундай экан, эй мусулмонлар, сизнинг номингиздан сўзлаб, сиз учун ғалаба қозонувчи халифани қайта тиклаш йўлида чин дилдан ҳаракат қилаётган кишилар билан биргаликда ҳаракат қилинг.
Эй Аллоҳим, мусулмонларни бирлаштирадиган, уларни азоб-уқубатлардан халос этадиган ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлдан юриб, Умматни ҳам тўғри йўлга бошлайдиган Халифалик давлати тикланишини тезлаштиргин! Эй Аллоҳим, Ер юзини Ўз жамолинг нури билан мунаввар қилгин. Амин.
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Ҳижрий 1448 йил, 7-жумодул аввал.
Милодий 2026 йил, 18-октябрь.




