Ҳадиси шариф

Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳақлари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳақлари

Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

أَخْبَرَنَا أَحْمَدُ بْنُ عَلِيِّ بْنِ الْمُثَنَّى، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ، قَالَ: حَدَّثَنَا عُمَرُ بْنُ عُبَيْدٍ، عَنِ الْأَعْمَشِ، عَنْ أَبِي وَائِلٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَجِيبُوا الدَّاعِيَ، وَلَا تَرُدُّو الْهَدِيَّةَ، وَلَا تَضْرِبُوا الْمُسْلِمِينَ» (صحيح بن حبان 5694)

Аҳмад ибн Али ибн Мусанна Абдуллоҳдан ривоят қилиб айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Даъват қилганнинг чақириғини қабул қилинглар, ҳадяни рад қилманглар ва мусулмонларни урманглар”» (Саҳиҳ ибн Ҳиббон, 5694-ҳадис).

Азиз биродарлар! Энг гўзал сўз – Аллоҳ Таолонинг каломидир, энг тўғри йўл эса У Зотнинг Росули Муҳаммад ﷺнинг йўлидир.

Бу ҳадиси шариф бизга мусулмонлар билан муомала қилишнинг юксак одоб-ахлоқидан сабоқ бермоқда. Пайғамбаримиз ﷺ бизни бирор даъват қилган кишининг чорловини ерда қолдирмай, уни қабул қилишга буюрдилар. Бунинг изоҳи шуки, мандуб (мустаҳаб) амаллардаги даъватларни қабул қилиш – бу инсонларнинг қадрини кўтариш, ҳурматини жойига қўйишни ўз ичига олади, қолаверса, бу гўзал муносабат ва масъулият ҳиссининг яққол кўринишидир. Ҳадяни қабул қилиш ҳам ўзаро меҳр-оқибат ва муносабатларни мустаҳкамловчи гўзал одатдир. Ислом ўзаро муҳаббатга ундайди, зеро бундай фазилатлар жамиятни жипслаштириб, аҳил ва биродарлик муҳитини вужудга келтиради. Уриш ёки озор бериш масаласига келсак, бунга фақат шариат рухсат берган истисноли ҳолатлардагина рухсат берилади. Шариат рухсат берган истисноли ҳолатлардан ташқари, ҳеч кимнинг ўз мусулмон биродарини уришга, ранжитишга ёки камситишга ҳаққи йўқ.

Шунинг учун, мазкур ҳадис мустаҳкам ижтимоий алоқаларни асраб-авайлашга ва дўстлик ришталарини янада кучайтиришга чорлайди.

Аллоҳ Таолодан бирдамлигимизни мустаҳкамлашини, бир-биримизни қўллаб-қувватлашимизни ҳамда жамиятимизни барча номақбул ишлардан асрашини сўраймиз. Амин!

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Ҳижрий 1448 йил, 12-жумодул увло.

Милодий 2026 йил, 22-октябрь.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Check Also
Close
Back to top button