Хабар ва изоҳ

Иордания Фаластин учун муқобил ватанми?

Иордания Фаластин учун муқобил ватанми?

Ассошиэйтед Пресс агентлиги 2026 йил 23 октябрда хабар қилишича, Ҳалил шаҳри ташқарисидаги «Йехуда» йўл кесишмаси яқинида қарийб йигирма дақиқа давом этган тўқнашувда яҳудий вужудининг икки нафар аскари ҳамда шаҳарлик қуролланган икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бир неча соат ичида бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг идораси Ҳалил шаҳрини қамал қилиш ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини тўлиқ ёпишга тайёргарлик кўришни буюрди. Бу бир ой ичидаги тўртинчи ёпилиш бўлди. Шу билан бирга, йўллар яҳудий ҳайдовчилар, жумладан, муқим халқлар учун очиқлигича қолди. Бен-Гвир ҳам фаластинликларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини чеклаш зарурлигини таъкидлашдан тап тортмади.

Изоҳ:

Девор қуриш ва муқим жойлашиб қолишга қарши курашиш бошқармаси шу ой бошидан буён зайтун тераётганларга нисбатан 409 та ҳужум ҳолатини қайд этди. «Гаарец» газетаси эса 2 октябрь куни ўнг қанотдаги Аргаман институти қошидаги Черчилль дастури томонидан тайёрланган «Исроил хавфсизлиги учун янги нигоҳ» номли ҳужужтни эълон қилганди. Унда Ғарбий соҳилни аннексия қилиш, Фаластин маъмуриятини тарқатиб юбориш ва Иорданияга кўчиб ўтишга тарғиб қилиш таклиф этилган. Бу эса Иордан дарёсининг шарқий соҳилида фаластинликлар учун муқобил юрт барпо этиш ғоясини амалга оширишга олиб келади. Шунингдек, босқинчи вужуд 2026 йил февраль ойида Ғарбий соҳилдаги ер реестрларини очишга қарор қилди. Бундан кўзланган мақсад — сиртдан қонуний кўринган, бироқ туб моҳиятида мажбурлаш йўли билан ерларни тортиб олишга имконият яратишдир.

Фаластинда содир бўлаётган воқеалар яҳудийларнинг Фаластин аҳолисини Иордан дарёсининг шарқий соҳилига кўчириб, у ерни Фаластиннинг ўрнига муқобил ватанга айлантириш ниятида эканини тасдиқлаб турибди. Чунки 2025 йилнинг январь ва февраль ойларида ўтказилган «Темир девор» операцияси натижасида Женин, Нур-Шамс ва Тулкарм лагерлари бўшатилган эди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, мазкур лагерлардан 33 мингдан ортиқ қочқин мажбуран кўчирилган. 2025 йил октябрь ҳолатига кўра эса Женин лагеридаги биноларнинг 52 фоизи, Нур-Шамс лагеридаги биноларнинг 48 фоизи ва Тулкарм лагеридаги биноларнинг 36 фоизи вайрон қилинган ёки жиддий шикаст етказилган. Шунингдек, 2023 йил январидан бери фаластинликларнинг 130 дан ортиқ аҳоли пункти тўлиқ кўчирилиб, 6400 киши ўз туғилиб ўсган тупроғидан бадарға қилинди. Жорий йилда муқим жойлашиб қолган кишиларнинг ҳужумлари кўпайиб, кунига ўртача еттитага етди. Муқим жойлашиб қолган кишилар 248 та янги аҳоли пункти барпо этган бўлиб, уларнинг умумий майдони бир миллион дунамдан ошади ҳамда Ғарбий соҳил ҳудудининг 18 фоизини ташкил қилади.

Бундай ишлар айрим ўтроқ ҳаёт тарзига ўтган кишиларнинг ўзбошимчалик билан қилган ҳаракатлари эмас. Чунки уларнинг ҳукумати мазкур аҳоли пунктларини кенгайтириш учун 20 миллион долларга яқин маблағ ажратишни тасдиқлаган ва бу ишларга ажратилган бюджет 122 фоизга кўпайган. 2026 йил февраль ойида эса яҳудий вужудининг Вазирлар маҳкамаси ерларни араб бўлмаганларга сотишни тақиқловчи 1953 йилги Иордания қонунини бекор қилишни ҳамда рўйхатдан ўтмаган ерларни босқинчи вужуд мулки сифатида қайта таснифлашни маъқуллади.

Бунинг муқаррар натижаси — Ғарбий соҳилни яшаб бўлмайдиган ҳудудга айлантириш орқали аҳолини ўз юртидан мажбуран ҳайдаб чиқариш, Фаластин масаласининг моҳиятини бузиб кўрсатиш ва уни вақтинчалик тузилган, «Иордан дарёсининг шарқий соҳилидаги ўтиш даври амирилиги» деб аталмиш ўлкадаги муқобил ватан масаласига айлантиришдан иборатдир. Чамаси, инглизлар илгари амириликни тузган пайтда қўллаган ўтиш даври жараёни энди яҳудийларнинг қўли билан қайта амалга оширилмоқда. Буни Америка ҳам қўллаб-қувватламоқда. Зеро, Трамп Америка номидан яҳудий вужудининг давлати кичик эканини ва уни кенгайтириш зарурлигини билдирган эди.

Қирол Абдуллоҳ II Иорданияни муқобил ватанга айлантириш масаласини 22 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясига олиб чиқди. У дунё Ғазо билан банд бўлиб турган бир пайтда «Ғарбий соҳилда ўта хавфли ва ундан ҳам тажовузкор ишлар бўлаётганини» таъкидлаб, бу ҳаракатлар Иордан дарёси шарқий соҳилидаги ўз қироллигига ҳам таҳдид солаётганини таъкидлади. У турар жойларни кенгайтириш мақсадида фаластинликларнинг уйлари бузиб ташланаётганини мажбурий кўчириш деб атади. Шунингдек, ерларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қонунни «амалда ерларни аннексия қилиш» деб баҳолади. Бундай ҳаракатлар бутун бошли халқни ўз юртини ташлаб кетишга мажбур қилишини билдирди. Сўзининг охирида у 1948 йилда яҳудий вужудига асос солган БМТ Бош Ассамблеясига мурожаат қилиб: «Энди ҳаракат қиламизми?» — деган савол билан сўзини якунлади.

Қиролнинг кўз ёшлари ва ўз салтанатининг бошига келиши мумкин бўлган хавфлардан ташвишга тушиб, БМТга илтижо қилиб ёрдам сўраши худди «Оқ ҳўкиз ўлган куни мен ҳам ўлганман» деган ҳикояни ёдга солади. Фақат фарқи шундаки, қизил ҳўкиз оқ ҳўкизнинг бошига тушган мусибат ўзига ҳам келишини англаб етганди. Қирол эса биродарини нобуд қилган томон уни ҳимоя қилишидан ҳамон умидвор! Чунки у яҳудий вужудига асос солган ва оқ ҳўкизнинг ейилишини маъқуллаган ташкилот минбаридан туриб сўзламоқда. Ҳолбуки, бундан аввал ҳам Миллатлар Лигаси яҳудийларнинг Фаластинни босиб олиши учун зарур бўлган барча чораларни Британия зиммасига юклаган эди. Энди Қирол Британия, Америка ва Франция унинг тахтини асраб қолиш ҳамда яҳудийларнинг жиловини тортиш учун ҳаракатга келишига ишоняптими? Ҳолбуки, унинг қўлида босқинчи душманнинг Ғазога қарши олиб борган қабиҳ урушига қарши туриш учун олтин фурсат бор эди. Ўша пайтда Ғазо аҳолиси яҳудий вужудини ер юзидан супуриб ташлаш ва Фаластинни босқинчилар ифлослигидан тозалаш учун аёвсиз жангга киришга тайёр эди.

Аслида, Иордания, Фаластин ва бошқа ўлкаларда яшаётган мусулмонлар мустамлакачилар ва уларнинг малайлари таққан кишанлардан қутулишни бесабрлик билан орзиқиб кутмоқдалар. Улар арслонлардек яҳудийларга ташланиб, шайтоннинг васвасаларини унутитришни ҳамда уларнинг ҳийла-найрангларини ўз бошларига қайтаришни орзу қилмоқдалар.

Эй Қирол! мусулмонларга қарши тил бириктирган давлатлар ташкилоти минбарида маҳзун ва ожиз ҳолда туришдан кўра ўз халқингга ишонганинг сен учун яхшироқ эмасмиди? Инглизлар катта бобонг Ҳусайн ибн Алига нима қилганини, уни Кипрга сургун қилиб, барча ваъдаларидан қайтганини унутдингми? Бобонг Абдуллоҳга қарши суиқасд уюштириб, уни Ақса масжиди ҳовлисида ўлдирганиничи? Бобонг Талални Туркияга сургун қилиб, то вафот этгунига қадар Иорданияга қайтишига йўл қўймаганиничи? Ундан кейин отангни ўзлари чизган чизиқдан юришга мажбур қилишганиничи? Аллоҳ Таоло айтганидек, сен ва бошқа ҳукмдорларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри билан юмшайдиган вақт ҳали келмадими?

Аллоҳ Субҳанаҳу Таоло айтади:

﴿أَلَمْ يَأْنِ لِلَّذِينَ آمَنُوا أَن تَخْشَعَ قُلُوبُهُمْ لِذِكْرِ اللَّهِ وَمَا نَزَلَ مِنَ الْحَقِّ وَلَا يَكُونُوا كَالَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِن قَبْلُ فَطَالَ عَلَيْهِمُ الْأَمَدُ فَقَسَتْ قُلُوبُهُمْ وَكَثِيرٌ مِّنْهُمْ فَاسِقُونَ﴾

«Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳақ-Қуръонга мойил бўлиш (вақти) келмадими? (Шунингдек улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)? Улардан (яҳудий ва насронийлардан) кўплари фосиқ-итоатсиздирлар!» (Ҳадид сураси, 16-оят).

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло яна айтади:

﴿أَوَلَمْ يَهْدِ لَهُمْ كَمْ أَهْلَكْنَا مِن قَبْلِهِم مِّنَ الْقُرُونِ يَمْشُونَ فِي مَسَاكِنِهِمْ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ أَفَلَا يَسْمَعُونَ﴾

«Ахир уларга (яъни мушрикларга) Биз улардан илгари қанча аср-авлодларни ҳалок қилганимиз ва ўзлари ўшаларнинг масканларида юрганлари маълум эмасми?! Албатта бунда оят-ибратлар бор-ку! Ахир улар англамайдиларми?!» (Сажда сураси, 26-оят).

Муҳаммад Жилоний

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button