Таъзия

Таъзия
Ислом даъватини кўтариб чиққан ва бу йўлда фидокорона хизмат қилган биродаримиз Бахтиёр Ниязов Маматурсуновичнинг вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз.
Бу хабарни етказиш қанчалик оғир бўлмасин, Аллоҳнинг тақдирига иймон келтириб, Унинг қазосига рози бўлган ҳолда фақат қуйидаги сўзни айтиш билан чекланамиз:
إِنَّا لِلَّٰهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз» (Бақара сураси, 156-оят).
Биродаримиз Бахтиёр Ниязов 1973 йил 31 март куни Қорасув шаҳрида туғилиб ўсган. Узоқ йиллар давомида Ислом динини ўз ҳаётига татбиқ этиб, даъват юкини кўтариб келди. Жамиятимизга Ислом динининг гўзал таълимотларини етказиш йўлида бор имкониятини сарфлади. Марҳумнинг порлоқ хотираси ўз яқинлари ва халқимиз қалбида мард, яхшиликларда пешқадам, ёмонликдан қайтаришда маломатчиларнинг маломатидан қўрқмас муҳофиз сифатида мангу сақланиб қолади.
Биз “Ҳизб ут-Таҳрир” Қирғизистон номидан марҳум Бахтиёр биродаримизнинг яқинлари ва оила аъзоларига чин дилдан сабр тилаймиз ҳамда даъват йўлидаги барча биродарларимизга таъзия изҳор этамиз. Аллоҳ Таолодан биродаримизни Ўзининг кенг раҳматига олишини, қилган солиҳ амалларини қабул айлаб, барча гуноҳларини мағфират қилишини ҳамда жаннатнинг кенг боғларида пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраб қоламиз.




