Жамоат мулкини ўзлаштириб олган раҳбарларнинг ҳолига вой бўлсин!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Жамоат мулкини ўзлаштириб олган раҳбарларнинг ҳолига вой бўлсин!
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِوٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: جَاءَ أَعْرَابِيٌّ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ! مَا الْكَبَائِرُ… قال: الإشراكُ باللهِ. قال: ثُمَّ ماذا؟ قال: ثُمَّ عُقوقُ الوالِدَينِ. قال: ثُمَّ ماذا؟ قال: اليَمينُ الغَموسُ. قُلتُ: وما اليَمينُ الغَموسُ؟ قَالَ: «الَّذِي يَقْتَطِعُ مَالَ امْرِئٍ مُسْلِمٍ هُوَ فِيهَا كَاذِبٌ». أخرجه البخاري برقم 1380
Абдуллоҳ бин Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир аъробий Набий ﷺнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ! Катта гуноҳлар қайсилар?» – деб сўради. У зот ﷺ: «Аллоҳга ширк келтириш», – дедилар. У: «Ундан кейинчи?» – деди. У зот ﷺ: «Ота-онага оқ бўлиш», – дедилар. У: «Ундан кейинчи?» – деди. У зот ﷺ: «Ёлғон қасам ичиш», – дедилар. Мен: «Ёлғон қасам нима дегани?» – деб сўрадим. У зот ﷺ: «Ёлғон гапириб, Мусулмон кишининг молини ноҳақдан ўзлаштириб олиш», – дедилар». (Имом Бухорий ривояти, 1380-рақам).
Азиз биродарлар: Аллоҳнинг номи билан ёлғон қасам ичиш – катта гуноҳлардан бўлиб, инсонни Қиёмат кунида жаҳаннам овига грифтор қилади, Аллоҳ асрасин. Агар бир киши мусулмон биродарининг мол-мулкининг бир қисмини ноҳақдан ўзлаштириб олиш мақсадида ёлғон қасам ичса, у Аллоҳнинг қаҳри ва ғазабига дучор бўлади. Бу қасам энг оғир гуноҳлардан биридир, чунки у ёлғон қасам ичиш орқали бировнинг ҳақини еишни ўз ичига олади. Аммо унинг каффоратига тўхталадиган бўлсак, кўпчилик уламоларнинг фикрича, бу улкан гуноҳ бўлгани сабабли, унинг каффорати йўқдир. Бу қасам шунчаки каффорат билан ювилиб кетадигандан гуноҳлардан анча оғир гуноҳдир. Уларнинг таъкидлашича: бу – алдамчилик, макр-ҳийла ва фирибгарлик қасамидир, шунинг учун унинг каффорати йўқ. Аксинча, бундан қутулишнинг ягона йўли – Қодир Аллоҳга чин дилдан тавба қилиш ва ёлғон қасам билан ўзлаштириб олинган нарсани эгасига қайтариб беришдир.
Эй мусулмонлар: Умумий қоидага кўра, мусулмон одам ҳақ устида бўлса ҳам, ҳеч қандай жиддий сабабсиз кўп қасам ичавермаслиги керак. Аллоҳни улуғлаб, қадрлаш лозим ва фақат ўта муҳим ўринлардагина қасам ичиш мумкин. Шундай экан, арзимас дунё матоси учун ёлғон қасам ичиб, муттасил алдаб юрган кимсалар ҳақида нима дейиш мумкин?!
Ҳа, биз бу ҳолатни Ислом умматининг вакилларидан, ўзгариш учун курашаётган Исломий ҳаракатларнинг етакчиларидан кўриб турибмиз. Бироқ бу ҳаракатлар минг бора қиёфасини ўзгартириб, бошқа-бошқа тусларга кирмоқда. Биз буни умматнинг Аллоҳнинг йўлидан адашган етакчиларидан ҳам кўриб турибмиз. Улар одамларнинг мол-мулкини ёлғон қасамлар билан ўзлаштирибгина қолмай, балки халққа соф ва ҳақиқий фикр етиб бормаслиги учун уни яшириб, одамларни ботил ғояларга етаклаётганига ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз.
Мана, Туркия раҳбарига назар солинг, у Сурия инқилоби борасида қанчалар ёлғон гапирди?! У қанчалик иккиюзламачилик, хиёнат ва алдамчиликка қўл урди?! Фаластинга бир эътибор беринг, унинг етакчилари гоҳ қасам билан, гоҳ қасамсиз ўз сўзлари ва баёнотларини нечоғлик тез ўзгартириб, манипуляция қилиб келишмоқда?! Уммат бошидаги қолган раҳбарлар ҳам булардан қолишмайди: уммат мулкидан ёлғон йўллар билан ўзлаштириб олган нарсалари учун уларнинг ҳолига вой бўлсин.
Эй Аллоҳим, мусулмонларни бирлаштирадиган, уларни азоб-уқубатлардан халос этадиган ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлдан юриб, Умматни ҳам тўғри йўлга бошлайдиган Халифалик давлати тикланишини тезлаштиргин! Эй Аллоҳим, Ер юзини Ўз жамолинг нури билан мунаввар қилгин. Амин.
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Ҳижрий 1448 йил, 12-робиъус соний.
Милодий 2026 йил, 24-сентябрь.




