Роя газетаси

Капитализмдан келиб чиққан дунёнинг бахтсизлиги ва машаққати фақат пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш билангина бартараф бўлади

Капитализмдан келиб чиққан дунёнинг бахтсизлиги ва машаққати фақат пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш билангина бартараф бўлади

Мустамлакачиликка ҳамда бошқаларнинг қонини сўришга асосланган капиталистик мабдани (мафкурани) қабул қилган Американинг дунёга раҳбарлик қилишда унга рақобат қиладиган бошқа бир мувозанатлаштирувчи кучнинг мавжудлигисиз дунё тепасида туриши — дунёни муаммолар кетма-кет келадиган ва инқирозлар бир-бирини қувадиган узлуксиз машаққатда қолдирмоқда. Американинг дунёдаги бузғунчилиги ва вайронагарчилиги ҳамда кетма-кет инқирозларни пайдо қилишининг ҳис қилинадиган яққол манзараси буни тасдиқлайди.

Дунёнинг капиталистик давлатлардан, хусусан Америкадан келиб чиққан машаққати ва бахтсизлиги фақатгина ҳақ мабдани — Аллоҳ таоло Ўз элчиси ﷺга бутун оламларга раҳмат қилиб нозил қилган буюк Исломни татбиқ этадиган Халифалик давлатини барпо этиш билангина бартараф бўлади. Ўшанда Ислом адолати капитализмнинг ўзининг моддий фикрати ва мустамлакачилик тариқатидаги жирканчлилигини фош этади, шунингдек хайрли Исломнинг куч-қудрати Американинг зулм-ситамига ва кибр-ҳавосига чек қўяди ҳамда уни ўз уясида ажралиб қолишига (изоляцияга) қайтишга мажбур қилади — бу ҳам бўлса, агар унга бирор уя қолдирган бўлса! Сўнгра дунёнинг барча бурчакларида эзгулик ёйилади, ва дунё узоқ муддат бахтсизлик ва машаққатдан азият чекганидан сўнг енгил тин олади, ҳамда Ер ўз Парвардигорининг нури билан мунаввар бўлади ва Исломий Уммат одамлар учун чиқарилган энг яхши Уммат ўлароқ дунёга бўлган ўз пешқадамлигини ва етакчилигини қайтариб олади.

Роя газетасининг 2026 йил 29 июль чоршанба кунги 610-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button