Осонлаштиринг, қийинлаштирманг

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Осонлаштиринг, қийинлаштирманг
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Ибн Ҳажар ал-Асқалоний “Фатҳул-Барий – шарҳу Саҳиҳул Бухорий” асарининг «Росулуллоҳ ﷺнинг насиҳат ва таълим беришда одамларни бездирмаслик учун уларга қийин қилмаганликлари» бўлимида шундай дейди:
حدثنا محمد بن بشار قال: حدثنا يحيى بن سعيد قال: حدثنا شعبة قال: حدثني أبو التياح عن أنс بن مالк عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: “يسروا ولا تعسروا وبشروا ولا تنفروا“.
Муҳаммад бин Башар бизга Анас бин Моликдан ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар; хушхабар беринглар, нафратлантирманглар».
Азиз биродарлар!
Ишларни осонлаштириш — бу ишларингизда ва ўзаро муносабатларингизда доимо енгиллик йўлини танламоқ демакдир. Росулуллоҳ ﷺ гуноҳга етакламайдиган икки ишдан бирини танлаш имконияти туғилганида, доимо уларнинг энг енгилини танлардилар. Росулуллоҳ ﷺ оғиз очишни (ифторни) тезлатиб, саҳарликни кечиктирардилар, чунки бу инсон табиатига хуш ёқади. Ишларни осонлаштириш учун уларни оғирлаштирмаслик талаб этилади. Росулуллоҳ ﷺ одамларга осонлик туғдирар ва уларни хушнуд этардилар, асло қийинлаштирмасдилар. Ҳатто намозни узоқ ўқигани учун Муоз розияллоҳу анҳуни койидилар.
Эй мусулмонлар!
Бироқ, бу ҳадисни нотўғри талқин қилиб бўлмайди. Қуръон ва Суннат ҳукмларини бажаришга бепарво бўлган кимсаларга: «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар», деб айтилмайди. Мусулмонлар бошига тушаётган адолатсизлик ва зулмларга қарши курашмаётганларга: «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар», деб айтилмайди. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Ислом давлатини барпо этиш йўлида ҳаракат қилаётганлар билан бирга ҳаракат қилишдан бош тортадиганларга ҳам «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар», деб айтилмайди. Чунки бу ниҳоятда улкан ва шарафли мақсаддир. Севимли Пайғамбаримиз бутун умрини шу улуғ мақсад йўлида сарфлаганлар.
Эй Аллоҳим, мусулмонларни бирлаштирадиган, уларни азоб-уқубатлардан халос этадиган ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлдан юриб, Умматни ҳам тўғри йўлга бошлайдиган Халифалик давлати тикланишини тезлаштиргин! Эй Аллоҳим, Ер юзини Ўз жамолинг нури билан мунаввар қилгин. Амин.
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Ҳижрий 1448 йил, 20-робиус соний.
Милодий 2026 йил, 2-октябрь.




