Матбуот баёноти

Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир, у билан ҳарбий-техник битим тузиш шаръан ҳаромдир

МАТБУОТ БАЁНОТИ

Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир,

у билан ҳарбий-техник битим тузиш шаръан ҳаромдир

Москва халқаро хавфсизлик форуми доирасида Афғонистон мудофаа вазири ҳамда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби иштирокида икки мамлакат ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Бироқ ушбу келишувнинг тафсилотлари, қамрови ва муфассал мазмуни ҳанузгача жамоатчиликка очиқлангани йўқ.

Бизнинг нозик ҳарбий ва техник соҳалардаги ҳар қандай ҳамкорлик Ислом шариати аҳкомларини, Ислом Умматининг манфаатларини, Афғонистоннинг тўлиқ мустақиллигини ҳамда ушбу заминдаги мусулмон халқининг тарихий тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши вожиб, деб биламиз, токи Афғонистон буюк давлатлар ўртасида рақобат майдонига айланиб қолмасин.

Афғонистон мусулмонлари ва бутун Ислом Умматининг тарихий хотирасида Россия шунчаки оддий давлат эмас, балки ашаддий мустамлакачи ва тажовузкор куч сифатида муҳрланган. Унинг номи қонли тўнтаришлар, босқинчилик урушлари ва миллионлаб бегуноҳ қурбонлар билан бевосита боғлиқдир. Усмонийлар халифалигини заифлаштириш ва Ислом диёрларини парчалашдаги иштироки, Марказий Осоё ва Кавказнинг улкан ҳудудларини комига тортиши, Афғонистонга ваҳшийларча бостириб кириши, Ислом оламидаги мустабид режимларни дастаклаши — буларнинг барчаси Кремль қора тарихининг ўчмас саҳифаларидир. Бундан ташқари, Россиянинг Шом (Сурия) заминига тўғридан-тўғри ҳарбий тажовуз уюштириб, Башар Асад режимини сақлаб қолгани ҳамда Африкадаги мусулмон ўлкаларида ўз таъсирини ёйишга уринаётгани ушбу давлат ташқи сиёсати ҳамон ўзинг мустамлакачилик манфаатларига асосланганидан далолат беради.

Шу боис Ислом Уммати бу каби кучлар билан алоқаларни кенгайтиришда, хусусан, стратегик ҳарбий-техник соҳада ўта ҳушёр ва эҳтиёткор бўлиши, ўз сиёсий қадриятларига содиқ қолиб, узоқни кўра ҳолда ҳаракат қилиши шарт. Зеро, йирик империялар — хоҳ Россия, хоҳ АҚШ ёки Хитой бўлсин — ўз ташқи сиёсатларини фақат гегемонлик (ҳукмронлик) ва геосиёсий манфаатлар устига қуради. Бинобарин, мусулмонлар, мужоҳидлар ва Афғонистон раҳбарияти бундай ташқи алоқалар ва ҳамкорликлар вақт ўтиши билан уларнинг сиёсий, ҳарбий ва стратегик иродасини жиловловчи тузоққа айланиб қолишига йўл қўймасликлари лозим.

Ислом шариатининг асосий тамойилларига кўра, сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ресурсларни қўлга киритиш ҳамда улардан фойдаланиш йўллари шариат мақсадларига (Мақосид аш-шариъа) мувофиқ бўлиши шарт. Бундан келиб чиқилса, ҳарбий салоҳият тор иқлимий манфаатлар учун эмас, балки Ислом давлатини ҳимоя қилиш, Ислом даъватини бутун оламга ёйиш ҳамда мазлумларга ёрдам бериш мақсадидагина сафарбар этилади. Ислом мусулмонларга ҳақиқий азизлик, куч-қудрат ва хавфсизликни фақатгина Аллоҳ таолонинг аҳкомларига бўйсунишда, Умматнинг фикрий, сиёсий ва географик бирлигида ҳамда сиёсий ирода мустақиллигида ва мусулмонлар ўз куч-қудратларига таянишларида эканини ўргатади.

Ислом уммати ўзининг фикрий, сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий ресурсларидан, шунингдек, юқори малакали кадрлар салоҳиятидан оқилона ва самарали фойдаланиши учун ягона сиёсий ва географик маконга бирлашиши лозим. Бу эса фақат пайғамбарлик минҳожи асосидаги Иккинчи Рошид Халифалик соясидагина амалга ошади. Ушбу бирлик мавжуд бўлмас экан, Умматнинг улкан иқтидори тарқоқ ва бесамар бўлиб қолаверади. Бугунги кунда мусулмонлар беҳисоб бойликлар, улкан инсоний капитал ва стратегик геосиёсий ҳудудларга эга бўла туриб, айнан шу парчаланиш туфайли ўзгаларга қарам бўлиб қолмоқдалар.

Ваҳоланки, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

﴿وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً﴾

«Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан (ҳукмронлик қилишга) йўл бермайди» (Нисо 141)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистон вилоятидаги Матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button