Янгиликлар

Папе Тиав: “Намоздан муҳимроқ нима бор?”

Папе Тиав: “Намоздан муҳимроқ нима бор?”

2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун АҚШга келган Сенегал терма жамоаси аъзолари синоптикларнинг кучли бўрон ҳақидаги огоҳлантиришларига ва ноқулай об-ҳавога қарамай, жума намозини адо этиш учун масжидга йўл олдилар. Бу вазият ортидан журналистлардан бири Сенегал терма жамоаси бош мураббийи Папе Тиавга: “Огоҳлантиришларга қарамай, нима учун барибир жума намозига бордингиз?” дея савол берди. Мураббийнинг берган жавоби эса бутун томошабинлар учун ҳақиқий иймон сабоғидек бўлди:

“Намоздан кўра муҳимроқ нима бор ахир? Менимча, бу менга бериладиган савол эмас. Бундай савол беришга ҳаққинг ҳам йўқ. Сен шамолдан қўрқасан, биз эса ўша шамолни Яратган Аллоҳдан қўрқамиз. Биз бу ерга шунчаки кўнгилочар ўйин учун келганмиз, аммо Аллоҳга ибодат қилиш учун яратилганимизни асло унутмаймиз. Агар бугун Жаҳон кубогининг финали бўлаётган бўлса-ю, биз ўша мусобақада тўп сураётган бўлсак, ҳатто масжидга борганимиз сабабли чемпионликдан маҳрум бўлишимизни билсак ҳам, барибир жума намозини танлаган бўлардик. Чунки унинг вақти аниқ белгилаб қўйилган. Бизнинг динимиз ва ибодатларимиз ҳақида биз билан бундай оҳангда, гаплаша олмайсиз”.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button