Янгиликлар

Қирғизистоннинг давлат қарзи 10,4 миллиард долларга етди

Қирғизистоннинг давлат қарзи 10,4 миллиард долларга етди

Қирғизистоннинг давлат қарзи 2026 йилнинг 30 сентябрь ҳолатига кўра, 907 миллиард сомни ёки 10 миллиард 371,6 миллион долларни ташкил этди. Молия вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, давлат қарзининг ЯИМга (ялпи ички маҳсулотга) нисбати 38,55 фоизга тенг.

Умумий давлат қарзининг 50,9 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади. Унинг ҳажми 5 миллиард 275,2 миллион долларни ташкил этади. Халқаро тараққиёт ассоциацияси, Осиё тараққиёт банки ҳамда Хитойнинг Экспорт-импорт банки асосий кредиторлар қаторидан ўрин олган. Хитой банки олдидаги қарз миқдори эса 1 миллиард 367,7 миллион долларга етган.

Шу билан бирга, ички давлат қарзи 5,1 миллиард доллар бўлиб, умумий қарзнинг 49,1 фоизини ташкил этади. Унинг салмоқли қисми давлат хазина облигацияларидан иборат.

Ички қарзнинг ЯИМга нисбати 2025 йилнинг охиридаги 15,8 фоиздан 18,94 фоизгача ўсган. Бу эса ички қарз ҳажми кенгайиб бораётганидан далолат беради.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button