Хабар ва изоҳ

Бишкекдаги ЛГБТ клубининг «ҳимоячиси» ким?

Бишкекдаги ЛГБТ клубининг «ҳимоячиси» ким?

Бишкек шаҳрининг Менделеев кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли шахсий турар жой биносида ташкил этилган тунги клуб устидан шикоят қилиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди. Октябрь туман ички ишлар бошқармаси берган маълумотларга кўра, мазкур хонадонда ноқонуний равишда ЛГБТ клуби ташкил этилиб, жамоат тартибини бузиш факти қайд этилган. Ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал ҳам воқеа жойига патрул полицияси чақирилган эди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ушбу манзилда илгари ҳам бу каби ҳолатлар қайд этилган бўлиб, айрим ҳолларда уй эгалари полиция ходимларини ичкарига киритишмаган.

Мазкур воқеа Қирғизистон жамоатчилигида кескин норозилик уйғотмоқда. Халқ бу каби одоб-ахлоққа зид хатти-ҳаракатларга қарши қатъий чоралар кўрилишини талаб қилмоқда.

Изоҳ:

Бугунги кунда демократия тизими инсоният наслини асраш ўрнига, бузғунчиликларга кенг йўл очиб, уларни «инсон ҳуқуқлари» дея тақдим қилмоқда. Бу ҳолат мазкур воқеа юзасидан эълон қилинган видеолавҳада ҳам яққол намоён бўлиб турибди. Унда ҳуқуқ-тартибот ходимларининг ваколати фақатгина баланд мусиқани ўчириш билан чекланиб қолаётгани, аммо бузғунчилик уясига айланган клубдаги шахсларга нисбатан ҳеч қандай чора кўра олмасликлари очиқ айтилган. Аниқроқ айтганда, мусиқасиз бўлса-да, бузғунчилик ишларини давом эттиришга амалда рухсат берилмоқда.

Демак, мамлакатда бу каби ифлос ишларнинг асосий «ҳимоячиси» — айни пайтда устимизда жорий этилаётган демократик қонунлардир. Бунга қўшимча равишда, турли нодавлат ташкилотлар Ғарб тарғиботини юритиб, ЛГБТ вакилларининг сонини кўпайтиришдан манфаатдор бўлиб қолмоқда. Ғарб бу каби иллатларни нафақат ўз ичида ёймоқда, балки «инсон ҳуқуқлари» ниқоби остида турли грантлар ажратиш орқали мусулмон ўлкаларига ҳам сингдиришга уринмоқда. Масалан, Қирғизистонда Сорос жамғармаси каби қатор халқаро молиявий ташкилотлар ЛГБТ вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва тегишли қонунларни қабул қилиш мақсадида ҳар йили миллионлаб доллар маблағ ажратмоқда. Шу боис, халқнинг норозилиги фақат вақтинчалик ҳолатлар билангина чекланиб қолмай, балки бузғунчиликнинг асл илдизига қаратилиши лозим.

Бунинг акси ўлароқ, Ислом инсон наслини сақлаш учун насл қолдириш инстинктини тўғри йўналишда қондиришни талаб этади. Шу сабабли Исломда бир жинсли алоқалар, зинокорлик ва фоҳишабозлик каби бузғунчи амаллар қатъиян ман этилиб, бу жиноятларни содир этганлар оғир жазога тортилади. Аллоҳ Таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تُحَرِّمُوا طَيِّبَاتِ مَا أَحَلَّ اللَّهُ لَكُمْ وَلَا تَعْتَدُوا ۚ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ

“Эй мўминлар, Аллоҳ Сизлар учун ҳалол қилиб қўйган покиза нарсаларни ҳаром деманглар ва (Аллоҳ белгилаган чегарадан) тажовуз қилманглар! Албатта, Аллоҳ тажовузкор кимсаларни севмас”.

Хулоса ўрнида айтганда, агар биз келажак авлодга одоб-ахлоқли ва фаровон ҳаётни мерос қолдирмоқчи бўлсак, аввало Ислом қадриятларига юзланиб, ахлоқсизлик манбаи бўлган демократик тизим иллатларидан воз кечишимиз зарур.

Нурдин Асаналиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button