Янгиликлар

Давлат қарзини тўлаш учун йилига 1 миллиард доллар сарфланмоқда

Давлат қарзини тўлаш учун йилига 1 миллиард доллар сарфланмоқда

Қирғизистоннинг Хитойдан олган қарзи 1,4 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда молия вазирининг ўринбосари Умутжан Аманбаев Жогорку Кенешнинг Аграр сиёсат, сув ресурслари, ерости бойликларидан фойдаланиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси йиғилишида маълум қилди.

Мутасаддининг сўзларига кўра, бугунги кунда бу қарзни узиш учун имконият етарли, бироқ айни пайтда қарз босқичма-босқич тўлаб борилмоқда.

«Қарзларни тўлаш учун 77 миллиард сом ажратилди. Шундан 70 фоизи ташқи қарзни узишга сарфланди. Ҳозирги кунда қарзни тўлаш муддати ўтиб кетган ҳолатлар кузатилгани йўқ. Мамлакатни ривожлантириш мақсадида олинган кредитлардан ҳеч ҳам хавотир олишга ўрин йўқ», – дея таъкидлади вазир ўринбосари.

Бироқ давлат қарзини тўлаш ҳажми йил сайин ошиб бормоқда. Юқорида молия вазирининг ўринбосари таъкидлаганидек, давлат қарзини тўлаш учун 77 миллиард сом (тахминан 0,9 миллиард доллар) сарфланган бўлса, йил охирига қадар бу кўрсаткич 1 миллиард доллардан ошиб кетиши шубҳасиз. Шунга қарамай, амалдорлар янги қарзлар олишга чақиришда давом этмоқдалар. Бироқ олинаётган қарзлар айнан қайси соҳаларга йўналтирилаётгани ҳақидаги аниқ маълумотлар ҳанузгача ошкор қилинмаяпти.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button