Янгиликлар

Капитализмда уй-жой муаммоси

Капитализмда уй-жой муаммоси

Бугунги кунда ер юзида қарийб 2,8 миллиард инсон ночор уй-жой шароитларида кун кечирмоқда. Уларнинг 1 миллиарддан ортиғи жуда ёмон харобаларда ва норасмий қурилган масканларда ҳаёт кечиришга мажбур. 300 миллиондан ортиғи эса шартли равишда амалда уй-жойсиз ҳисобланади. Бу ҳақда БМТ Янгиликлар хизмати маълум қилди.

Ташкилотнинг маълумотларига кўра, 2050 йилга бориб, Ер шари аҳолисининг қарийб 70 фоизи шаҳарларда яшашга мажбур бўлади. Бундай урбанизация муаммоси уй-жойсиз сарсон бўлиб юрган миллионлаб инсонларнинг масалаларини янада бадтар чигаллаштириши тайин.

БМТнинг аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Ана Клаудия Россбах ушбу аянчли ҳолатни шунчаки бир чақириқ эмас, балки “арзон уй-жой таъминоти бўйича глобал инқироз” деб баҳолади. Унинг таъкидлашича, дунё бўйлаб одамлар уй сотиб олиш ёки ижарага олишга имконият топа олмаяптилар. Кундан-кунга ўсиб бораётган қимматчилик аҳволни янада оғирлаштирмоқда.

Бунинг муқобили ўлароқ, Ислом кўмакка муҳтож фуқароларни бош пана, кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминлашни давлат зиммасига юклайди.

Аллоҳ Таоло айтади:

أَسۡكِنُوهُنَّ مِنۡ حَيۡثُ سَكَنتُم مِّن وُجۡدِكُمۡ

Уларга (яъни талоқ қилиниб, идда сақлаётган аёлларингизга) ўзларингиз маскан тутган — қудратингиз етган жойдан маскан беринглар ва уларни (турган жойларидан) қисиб чиқариш учун уларга зиён етказманглар”. (Талоқ сураси, 6-оят).

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button