Роя газетаси

Тунис тупроғида Америка ҳарбий иншооти:  олийжаноб эр-рижоллар қаерда қолди?!

Тунис тупроғида Америка ҳарбий иншооти:  олийжаноб эр-рижоллар қаерда қолди?!

Америка расмийлари 2026 йил 29 июль куни АҚШ давлат харидлари платформаси орқали Туниснинг Бизерта шаҳрида Денгиз маҳорат марказини барпо этиш лойиҳасини қайта ўртага ташлади. АҚШнинг Африкадаги ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони, адмирал Жорж М. Викофф қурилаётган марказга ташриф буюриб, уни ҳарбий-денгиз махсус бўлинмаларини (коммандосларини) тайёрлашга мўлжалланганини таърифлади. У Европа ва Африкадаги АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари ҳамда Олтинчи флот томонидан 2026 йил 14 июнь санасида чиқарилган баёнотга кўра шундай деди:

«Денгиз маҳорат маркази минтақавий хавфсизликка киритилган муҳим инвестиция ҳисобланади. Ушбу иншоот юқори малакали денгиз кадрларини тайёрлашга, шерик давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликда ишлаш қобилиятини мустаҳкамлашга ҳамда кўп миллатли машғулотлар учун платформа яратишга ёрдам беради».

Бунга муносабат билдириб, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунис вилоятидаги Матбуот бўлими чиқарган матбуот баёнотида шундай дейилди:

«Демак, президент Қайс Саид ҳеч қандай жавобгарликдан қўрқмаган ҳолда, Тунис тупроғида доимий Америка ҳарбий иншооти қурилишига рухсат бермоқда. Биз Ҳизб ут-Таҳрир / Тунис вилояти қуйидаги нуқталарни таъкидлаймиз:

  1. Агар душман Америка билан ҳарбий машғулотлар ва манёврлар 2015 йилда «алоҳида имтиёзли иттифоқчи» битими имзоланганидан бери мавжуд бўлиб келаётган ва 2020 йилги «йўл харитаси» битимидан кейин унинг суръати янада ошган бўлса, унда Америка ҳарбий иншоотини барпо этиш ва уни кўп миллатли тайёргарлик бўйича минтақавий марказга айлантиришни нима оқлай олади?! Бу Тунисни АҚШнинг Африкадаги қўмондонлиги — «AFRICOM» кучлари учун илғор базага айлантириш муқаддимаси эмасми?! Масалан, Баҳрайндаги Америка базаси ҳам дастлаб кичик бир ҳарбий-денгиз иншооти эди, сўнгра вақт ўтиши билан ривожланиб, Америка ҳарбий базасига айланди ва унинг Бешинчи флоти маркази бўлиб қолди.
  2. Американинг ушбу иншоотдан «терроризм»га қарши кураш, денгиз хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва минтақавий мудофаа ҳамда бошқа мақсадларда кўп миллатли тайёргарлик бўйича минтақавий марказ сифатида фойдаланиш ҳақидаги гаплари — шунчаки Африкага ҳарбий аралашувга қонуний тус бериш, заиф дунёвий (секуляр) режимларнинг ҳокимиятда қолишини қўллаб-қувватлаш ҳамда қўзғалган халқларнинг Ғарб гегемонлигидан ва унинг маҳаллий қуролларидан озод бўлишига тўсқинлик қилиш учун бир ниқобдир, холос. Улар шерик давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик деб атаётган нарса эса — Қўшма Штатлар Африка ва Ўрта ер денгизида тўғридан-тўғри ҳарбий аралашувдан сақланиши учун, айниқса Эрон урушига боғланиб қолгани ҳамда Ироқ ва Афғонистон урушларидаги шармандали мағлубиятидан кейин, Америка армияси назорати остида ушбу режимларнинг ҳарбий салоҳиятини ошириб, таҳдидларга қарши «прокси»лар (ишончли вакиллар) орқали қарши туришга қаратилгандир.
  3. Тунис заминининг бир қисмини Америка ихтиёрига бериш ҳамда у билан ҳарбий ва хавфсизлик битимларини тузиш шаръан ҳаром бўлиб, уни қилган кимса дунё ва охиратда жазога лойиқдир! Чунки бу кофирларнинг мусулмонлар ва уларнинг юртлари устидан ҳукмронлик қилишини англатади. Аллоҳ таоло айтади:
  4. ﴿وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً﴾

«Аллоҳ ҳеч қачон кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай» (Нисо сураси, 141-оят).

Шунингдек, бу мўминларнинг кофирларни дўст-ҳомий қилиб олишини англатади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿لاَّ يَتَّخِذِ الْمُؤْمِنُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ﴾

«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст (ҳомий) қилиб олмасинлар!» (Оли Имрон сураси, 28-оят).

Баёнот қаҳрамон мужоҳидлар юрти бўлган Тунис аҳлига қуйидагиларни эслатиш билан якунланди:

Шаръан вожиб бўлган иш — ушбу битимларни бекор қилиш ҳамда диёримиздаги Америка ва хорижий ҳарбий мавжудликка чек қўйиш устида ҳаракат қилишдир, токи Тунис Рошид Халифалик Давлатининг мустаҳкам таянчи ҳамда Фаластин ва асирдаги Ақсони озод этишнинг бошланғич нуқтаси бўлсин! Агар биз бунга азм-қарор қилсак, Аллоҳ бизга душманларимиз устидан зафар қозонишни кафолатлагандир. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ﴾

«Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга кифоядир» (Талоқ сураси, 3-оят).

Роя газетасининг 2026 йил 26 август чоршанба кунги 614-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button