Хитой Қирғизистонда ҳарбий таъсирини мустаҳкамламоқда

Хитой Қирғизистонда ҳарбий таъсирини мустаҳкамламоқда
Қирғизистонда Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг раиси Жумгалбек Шабданбеков Хитой Жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохунни қабул қилди.
Шабданбеков ўз сўзида хитойлик инвесторларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга тайёрлигини алоҳида таъкидлади. Учрашув давомида терроризм, диний экстремизм, иқтисодий жиноятлар ва кибертаҳдидларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни изчил кучайтириш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл магистрали қурилиши лойиҳасининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Хитой вакили бундан аввал Қирғизистон ички ишлар вазири Улан Ниязбеков билан ҳам учрашиб, Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг хизмат шароитлари, жанговар шайликни ташкил этиш ҳамда моддий-техник таъминот жараёнлари билан яқиндан танишган эди.
Изоҳ:
Хитойнинг Қирғизистондаги иқтисодий таъсири шиддат билан ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Икки давлат ўртасида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, стратегик аҳамиятга молик режаларнинг айнан хитойлик инвесторларга топширилаётгани ҳам ушбу ҳақиқатни тасдиқлаб турибди. Юқоридаги учрашувлардан аён бўлмоқдаки, Хитой бундан буён ўз инвестицияларини ҳимоя қилиш баҳонасида мамлакат хавфсизлик тизимидаги таъсирини ҳам кучайтира бошлади. Аслида, бу ҳаракатлар анча аввал бошланган эди. Масалан, Ички ишлар вазирлиги Хитой билан тузилган шартнома асосида одамни юзидан танийдиган қурилмаларни олиб келиб, кўчалар ва масжидларга ўрната бошлаган эди. Бундан кўзланган мақсад – Хитой учун хавфли ҳисобланган уйғур миллатига мансуб фуқароларни аниқлаш ва мусулмонларнинг ҳар бир хатти-ҳаракатини назорат қилишдир. Бунинг ортидан уларга “экстремизм” ва “терроризм” тамғасини ёпиштириб, бутпараст хўжайинларига хушомадгўйлик қилишни кўзлашмоқда.
Демак, расмийларнинг баёнотларидан ҳам кўриниб турибдики, Қирғизистонда бундан буён Хитойнинг хавфсизлик соҳасидаги нуфузи кенгайишига йўл очиб берилмоқда. Айниқса, мамлакатда ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этаётган Хитой фуқароларининг фаолиятига нисбатан маҳаллий аҳолининг норозилиги кучайиб бораётган бир шароитда, Хитой учун бу қадам ниҳоятда муҳимдир. Шундай экан, қирғиз жамияти сифатида биз ҳукуматни ўткинчи дунё матоҳи учун оҳиратимизга зиён етказадиган бундай битимлардан қайтаришимиз ва яхшиликка чақиришимиз шарт. Зеро, ҳукумат уларга яхши кўриниш учун ҳар қанча уринмасин, кофирлар улардан ҳеч қачон рози бўлмайди. Бу ҳақда Аллоҳ Таоло шундай хабар берган:
وَلَنْ تَرْضَىٰ عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ ۗ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَى ۗ وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُمْ بَعْدَ الَّذِي جَاءَكَ مِنَ الْعِلМِ مَا لَكَ مِنَ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلَا نَصِيرٍ
“Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: «Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир». Қасамки, агар сизга қелган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам бергувчи бўлмайди”. (Бақара сураси, 120-оят).
Нурдин Асаналиев




