Янгиликлар

Мусулмонларнинг хайрия маблағлари рекорд даражага етди

Мусулмонларнинг хайрия маблағлари рекорд даражага етди

Капитализм соясида очкўзлик ва худбинлик илдиз отган давлатлар инсонпарварлик ёрдамларини қисқартираётган бир вақтда, Ислом Уммати олижаноблик ва саховатнинг юксак намунасини кўрсатмоқда. Улар Аллоҳ ўзларига инъом этган ризқ-рўздан муҳтожларга улашиш орқали Парвардигор ҳузуридаги бандалик бурчларини сидқидилдан адо этишда давом этмоқдалар.

БМТнинг Ғарбий Осиё бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (UN ESCWA) ҳамда Ислом тараққиёт банки (Islamic Development Bank) томонидан тайёрланган ҳисоботга кўра, бутун дунё бўйлаб мусулмонларнинг расмий рўйхатга олинган йиллик хайрия маблағлари (закот, садақа ва вақф) 550–600 миллиард АҚШ долларига етди. Бу — дунёдаги энг йирик хайрия оқимларидан биридир. Энг эътиборли жиҳати шундаки, бу маблағлар давлатнинг маъмурий тизимлари орқали эмас, балки бюрократияни айланиб ўтиб, тўғридан-тўғри миллионлаб мусулмонларнинг қўлидан бошқа бир мусулмон биродарларига етиб бормоқда. Бу эса кўрсатилаётган ёрдамнинг таъсир кучини янада самарали, соф ва шаффоф қилади.

Мусулмонлар томонидан ажратилаётган бу хайрия маблағлари Хитойнинг ҳарбий бюджетидан нақ 2,5 баравар кўпдир! Бу шунчаки қуруқ рақамлар эмас. Бу — хоин ва мустабид тузумлар томонидан турли тўсиқлар қўйилиб, мусулмонларни чалғитувчи (ухлатувчи) ҳаракатлар амалга оширилаётганига қарамай, Аллоҳ Таолонинг розилигига эришиш ишқи билан яшаётган, тирик ва улкан имкониятларга эга бўлган Умматнинг белгисидир.

Албатта, бу кўрсаткичлар умумий хайр-эҳсонларнинг фақатгина бир қисми ва расмий қайд этилгани, холос. Чунки аксар мусулмонлар «ўнг қўл берганни чап қўл билмасин» қабилида хайрияларини яширинча, холис қилишни афзал кўрадилар.

Бу 550–600 миллиард долларлик маблағнинг ҳажми нақадар улканлигини тасаввур қилиш учун қуйидаги маълумотларга назар ташлайлик:

  • Дунёдаги ўртача бир давлатнинг бюджети (масалан, Миср, 2022 й.) — ~70 млрд $
  • БМТнинг энг йирик инсонпарварлик дастурининг бюджети (масалан, Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури) — ~8–10 млрд $
  • Энг йирик халқаро нодавлат ташкилот (Қизил Хоч)нинг бюджети — ~3–4 млрд $
  • Яқин Шарқдаги барча давлатларнинг ҳарбий харажатлари — ~150–200 млрд $
  • Хитойнинг ҳарбий бюджети — ~250 $
  • АҚШнинг ҳарбий бюджети — ~850 млрд $

Ушбу маълумотлар Ислом Уммати жаҳон майдонида, хусусан, иқтисодий жабҳада ҳам беқиёс улкан салоҳиятга эга эканлигидан дарак беради. Бундай улкан маблағлар ихтиёрийлик асосида тўпланмоқда.

Шундай экан, мўмин-мусулмонларнинг бой-бадавлат вакиллари ўз зиммаларидаги закот фарзини англаган ҳолда, тақводор ва одил бир бошқарув тизими остида закот беришни бошласалар, аҳвол қандай бўларкин?

Кўриниб турибдики, Ислом Уммати Ғарбнинг ғаразли тузилмаларига қарам бўлмай, ўзини мустамлакачилик занжирлари билан кишанламасдан, ўз муаммоларини мустақил равишда ҳал этишга етарли молиявий қудрат ва имкониятларга эгадир.

Бугунги кунда Ислом Умматига фақатгина бир нарса — мусулмонларни янги-янги қаҳрамонликлар сари руҳлантирадиган, бор куч-қувватни бир муштга жамлайдиган чин ихлосли, онгли сиёсий раҳбарият, яъни ягона Халифалик етишмаяпти, холос.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button