Яҳудий вужуди Мисрга қарши тиш қайраётган бир пайтда, Сиси тинчлик табрикларини йўлламоқда!

Яҳудий вужуди Мисрга қарши тиш қайраётган бир пайтда, Сиси тинчлик табрикларини йўлламоқда!
Янгилик:
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Фаластин истилосига чек қўйилмагунча минтақада барқарор тинчликка эришиб бўлмаслигини таъкидлар экан, бундай қадамсиз «халқлар ўртасида нормаллашув ҳам, барқарорлик ҳам бўлмайди» дея баёнот берди.
У шанба куни давлат Стратегик қўмондонлигининг янги биноси очилишида сўзлаган нутқида шундай деди: «Миср ўзининг узоқни кўра билиш қобилияти ва минтақа ишларидаги тенгсиз тарихий тажрибасига эга мамлакатдир. Шунингдек у, адоват энг авжига чиққан пайтда яҳудий режими билан биринчи бўлиб битим тузган давлат сифатида, Яқин Шарқдаги низоларнинг асл ечими — Фаластин масаласига нуқта қўйиш, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини халқаро ҳуқуқий қарорларга мувофиқ ташкил этишдан иборат бўлган кенг қамровли ва адолатли тинчлик шартномасига эришиш эканини таъкидлайди».
У сўзини шундай давом эттирди: «Истилога барҳам бериб, зулм ва тажовузкорликка чек қўйган ҳамда ҳуқуқларни ўз эгаларига қайтарган адолатли тинчлик ўрнатилмас экан, барқарор тинчлик ҳам, ҳақиқий барқарорлик ҳам, халқлар ўртасида нормаллашув ҳам бўлмайди».
Изоҳ:
Сиси Миср ҳукмдорлари Фаластинни босиб олган яҳудий вужудига биринчилардан бўлиб таслим бўлганини айтишдан уялмади. Аксинча, адоват ўта кучли бўлишига қарамай, улар биринчи бўлиб ўша вужуд билан шартнома тузганини ғурур билан тилга олди! Ваҳоланки, Миср ўз армияси ва халқи билан Фаластин аҳлининг умиди ҳамда таянчи бўлган пайтларда, Айн Жалутда қаҳрамонлик кўрсатган ҳамда салбчилар ва мўғулларни мағлуб қилган Қутуз ва Аз-Зоҳир Бейбарснинг авлодлари эди. Миср Ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилишдаги, уммат чегараларини қўриқлашдаги шонли тарихи сабабли Ислом умматининг юрагидан чуқур ўрин олган. Бироқ бугунги ҳукмдорлар ўз халқини ҳам, ўз умматини ҳам сотишдан тап тортишмаяпти. Улар ўзларига энг ашаддий душман бўлган яҳудийлар билан бир сафда туришибди.
Аллоҳ Таоло айтди:
لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَدَاوَةً لِّلَّذِينَ آمَنُواْ الْيَهُودَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُواْ
«Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз». (Моида: 82).
Шу тариқа, улар Кэмп-Девид битимини имзолаш орқали Фаластинни ва унинг халқини ўз ҳолига ташлаб қўйишди. Шунингдек, Синайдан воз кечиб, яҳудий вужуди билан хорлик битимини тузиш орқали Мисрни ҳам сотиб юборишди. Натижада Мисрнинг Синай устидан суверенитети шунчаки расмиятчиликка айланиб қолди ва у яҳудий вужудининг чегаралари ҳамда хавфсизлигини қўриқлайдиган бир давлатга айланди.
Эндиликда эса хорлик ва таҳқирланиш билан ўтган ўнлаб йиллардан сўнг, қолаверса, яҳудийларнинг ҳеч қандай аҳд-паймон ва мажбуриятларга асло вафо қилмаслигини ҳар бир ақл-идрокли инсонга кўрсатиб берган тажрибалардан кейин, Ғазодаги халқимизга қарши содир этиб келган ва ҳануз содир этаётган ваҳшиёна жиноятлардан кейин ҳам Сиси яна ўша нормаллашув, тинчлик ва ён беришларга асосланган «ечимлар» ҳақида гапириб, бу ечимларни минтақа ва Фаластин учун ягона нажот йўли сифатида талқин қилмоқда!
У яҳудийларни тинчликка ва бу борадаги халқаро резолюцияларни қабул қилишга чақирмоқда. Ваҳоланки, ушбу қарорлар муборак Фаластин тупроғидаги босқинчиликни қонуний деб тан олишни ва уни мустаҳкамлашни кўзда тутади. Бунинг эвазига эса на суверенитети, на ҳокимияти бўлган ожиз бир қўғирчоқ давлатча таклиф қилинмоқда. Шу йўсинда у ўзини худди Фаластинни қўллаб-қувватлаётгандек кўрсатишга уринмоқда. Аммо аслида у мусулмонларнинг раҳбари бўла туриб, яҳудий вужуди тушида ҳам кўролмаган туҳфани уларга текинга тақдим этмоқда.
Энг ажабланарлиси шундаки, Сисининг бундай орсиз таклифлари ва хорликка тўла баёнотлари яҳудий вужуди Миср ва Туркияга қарши урушга тайёргарлик кўраётган бир вақтда янграмоқда. Зеро, бир йилдан ортиқ вақтдан бери уларнинг ички сиёсий доираларида навбатдаги босқичда айнан мана шу икки давлатга қарши ҳаракат бошлаш ҳақида сўз бормоқда. Яҳудийлар қиличларини қайраб, тишларини ғижирлатиб, Мисрга қарши уруш ҳозирлигини кўраётган бир пайтда, Сиси ўзининг хоинона таклифларини давом эттирмоқда.
Яҳудий вужуди — муборак Фаластин тупроқларини босиб олган мустабид кучдир. Ваҳоланки, ушбу замин севимли Пайғамбаримиз ﷺнинг Исро ва Меърож воқеаларига гувоҳ бўлган муқаддас маскан, мусулмонларнинг илк қибласи ҳамда икки ҳарамдан кейинги учинчи муқаддас қадамжодир. Фаластин халқи — бизнинг халқимиз, уларнинг душмани — бизнинг ҳам душманимиздир. Уларнинг қонини тўкканлар Қиёмат кунига қадар бизнинг душманимиз бўлиб қолажак. Шу боис, ушбу босқинчи яҳудий вужуди билан ҳеч қандай тинчлик сулҳи ҳам, нормаллашиш ҳам асло мумкин эмас!
Шундай экан, Мисрнинг довюрак аскарларига, Амр ибн Ос, Қутуз ва Бейбарс каби зотларнинг авлодларига қарата шундай нидо қиламиз: Фаластин ва унинг мазлум халқининг чақириғларига лаббай деб жавоб беринг! Фаластинни ва яҳудийлар томонидан босиб олинган мусулмон тупроқларининг ҳар бир қаричини озод этиш учун қўзғалинг! Ана шундагина Миср Сисининг қуруқ ваъдаларию хорлигидан қутилиб, қайтадан бутун умматнинг мустаҳкам қалъаси ва уни ҳимоя қилувчи қалқонига айланади.
Саъид Фазл




