Мақолалар

Американинг Эронга қарши уруши ва глобал тизимнинг инқирози

Американинг Эронга қарши уруши ва глобал тизимнинг инқирози

Б. Бахаа аль-Ҳусайни

2026 йилнинг февраль ойида Америка ва яҳудий вужудининг Эронга қарши уруши бошланганидан буён, минтақа халқаро ва минтақавий тартибни қайта шакллантиришдаги энг хавфли босқичлардан бирини бошидан кечирмоқда. Бу уруш Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги чекланган ҳарбий тўқнашув бўлиб қолмай, бутун капиталистик дунё тизимининг инқирозини фош қилган можарога айланди. Шунингдек, у Америка куч-қудратининг чегараларини кўрсатиб, Ғарбга қарам бўлган малай режимларнинг ожизлигини ҳамда Ислом Уммати кўз ўнггида уларнинг обрў-эътибори тезлик билан йўқолиб бораётганини яққол намоён этди.

Шу билан бирга, Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоманеийнинг Ислом инқилоби соқчилари корпусидаги вакили томонидан берилган баёнот Эрон режими ичидаги инқирознинг нақадар чуқурлигини очиб берди. У шундай деди: «Музокараларни рад этганлар ва буни кураш деб ҳисоблаганлар билиб қўйишсинки, душман бизни ички масалалар билан банд қилиб қўйишни истайди. Фикр келишмовчиликлари ҳар доим бўлади. Лекин энг олий раҳбар турганда, барча унга бўйсунади».

Бу баёнотни уруш, санкциялар, қамал ҳамда Эронни тиз чўктириш учун олиб борилаётган ҳарбий ва иқтисодий заифлаштириш ҳаракатлари туфайли мамлакат бир неча ойдан бери дуч келаётган улкан босимлардан айри ҳолда баҳолаб бўлмайди.

Америка бу урушга киришар экан, Эрон режимини ағдариш ёки уни тўлиқ таслим бўлишга мажбур қилиш учун аниқ йўналтирилган ҳарбий зарбалар, раҳбарларни йўқ қилиш, стратегик объектларни нишонга олиш ва Эрон ичидаги жамоатчилик фикрини қўзғатиш етарли бўлади деб ўйлаганди. Бироқ амалда бунинг бутунлай акси юз берди. Эрон халқининг кенг қатлами ташқи тажовузга қарши ўз давлати атрофида бирлашди. Бу халқнинг режимга бўлган муҳаббатидан эмас, аксинча, мазлум халқ ҳужумлар режимни қўйиб, айнан халққа хизмат қилувчи инфратузилмалар нишонга олинганини кўргани учун шундай бўлди.

Мактаблар ва кўприкларнинг нишонга олиниши режимни эмас, халқнинг ўзини нишонга олиш ҳисобланади. Бу эса Ислом Умматига нисбатан адовати бўлган мустамлакачи душманнинг асл юзини кўрсатади. Бу ҳақиқатни бир неча сиёсатчилар ҳам очиқ тан олишди. Шу сабабли халқ режим атрофида жипслашиб, унга бўйсунди. Бундан ташқари, босқинчи душманга қарши қаршилик ҳаракати кучайди, натижада ушбу уруш Вашингтоннинг ўзи учун стратегик муаммога айланди.

Ғарб ва АҚШ ҳисоботларида Американинг ҳақиқий боши берк кўчага кириб қолгани очиқ айтилмоқда. Ғарб таҳлилларида Дональд Трамп маъмурияти оғир танловлар қуршовида қолгани қайд этилмоқда. Сабаби, Эрон глобал энергия оқимининг энг муҳим артерияларидан бири бўлган Ҳурмуз бўғози бошчилигидаги таъсирли иқтисодий ва ҳарбий босим ўтказиш қуролларига эга эканини исботлади.

Шунингдек, халқаро ҳисоботларда Вашингтон тўлиқ ҳарбий ғалабага эриша олмаганидан кейин, ўз обрўсини сақлаб қоладиган бирор бир муроса излай бошлагани айтилмоқда. Айниқса, урушнинг иқтисодий ва ҳарбий харажатлари ортиб бориши, шунингдек, можаронинг глобал иқтисодиёт ва энергия бозорларига хавф туғдирувчи кенг қамровли минтақавий урушга айланиб кетиш хавфи кучайиши Америкага бўлган босимни янада орттирди.

Шу сабабли Америка маъмурияти Қатар ва Покистон воситачилигида Доҳа шаҳрида билвосита музокаралар ўтказиш йўлига ўтди. Унда қайта-қайта тилга олинаётган «ҳадли келишув» орқали Ҳурмуз бўғозидаги денгиз қатновини қайта тиклаш, Эроннинг музлатилган маблағларини озод қилиш ва ядровий дастур каби энг мураккаб масалаларни кейинги босқичларга суриш кўзда тутилмоқда. Бироқ Американинг музокара йўлини танлаши унинг қудратини эмас, балки Вашингтон дуч келган оғир вазиятнинг кўламини кўрсатмоқда. Чунки Трампнинг ўзи ҳам бир неча бор вазиятнинг оғирлигини билвосита тан олиб, Эрон «оралиқ сайловлардан умидвор бўлмоқда» ва «Теҳрон таклиф қилаётган нарсалардан қониқиш ҳосил қилмаяпман», деб айтди. Шундан кейин ҳам музокаралар ҳозирча якуний келишувга олиб келмаганини таъкидлади.

Айни пайтда, Америка музокараларда ўз шартларини яхшилаш ва Эронга босим ўтказиш мақсадида чекланган ҳарбий зарбаларни давом эттирди. Америка Марказий қўмондонлиги Ҳурмуз бўғози яқинидаги Эрон ракеталари жойлашган базаларга ва ҳарбий кемаларга зарба берганини эълон қилди. Эрон эса Американинг учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширганини ва бу ҳужумлар базаларни нишонга олганини билдирди.

Бугун юз бераётган воқеалар ҳозирги халқаро курашнинг асл қиёфасини очиб бермоқда. Чунки Америка бошчилигидаги Ғарбнинг капиталистик тизими илгаригидек, айниқса Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин бўлганидек, ўзининг мутлақ устунлигини ўтказишдан ожиз бўлиб қолди. Узоқ давом этган урушлар, глобал иқтисодий инқирозлар, Хитой ва Россия билан бўлаётган рақобат, шунингдек, Ғарб лагерининг ўз ичидаги бўлинишлар — буларнинг барчаси Американинг дунёни ёлғиз ҳарбий куч билан бошқариш имкониятини заифлаштирди.

Бундан ташқари, бу урушнинг оқибатлари фақатгина минтақа билан чекланиб қолмай, бутун дунё иқтисодиётига ёйилди. Чунки Ҳурмуз бўғозидаги ҳар қандай беқарорлик нефть ва энергия нархларига, шунингдек, глобал таъминот занжирларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Халқаро иқтисодий ҳисоботлар урушнинг давом этиши нефть таъминотида ва глобал савдосида янада кенг хаосларни келтириб чиқаришидан огоҳлантирмоқда. Қолаверса, ҳозирги халқаро кескинлик Американинг Хитой ва Россия билан глобал таъсир доираси, технология, энергетика ва савдо йўллари учун кураши кучайган бир пайтга тўғри келмоқда. Бу эса бутун дунё эски халқаро тартибнинг обрўси борган сари емирилиб бораётган беқарор ўтиш даврини бошидан кечираётганидан далолат беради.

Шундай ўзгаришлар марказида Ислом дунёсидаги режимларнинг ожиз ва фалаж аҳволда тургани яққол кўзга ташланмоқда. Улар ўзларининг сиёсий қарорларига ҳам, ҳарбий қарорларига ҳам эга эмас, аксинча, бутунлай Ғарб лойиҳаси атрофида айланиб қолишган. Чунки бу режимлар бошиданоқ Умматнинг иродаси ёки мустақил ҳазорий лойиҳа асосида эмас, балки Ғарбнинг ҳимоясига ҳамда сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги қарамликка таянган ҳолда қурилган. Шу сабабли бугун ушбу режимлар Фаластинда, Ливанда, Эронда ва бошқа Исломий ўлкаларда содир бўлаётган воқеаларга фақат томошабин бўлиб туришибди. Ҳатто уларнинг айримлари (Исроил билан муносабатларни) нормаллаштириш, хавфсизлик ва сиёсий мувофиқлаштириш орқали Ғарб лойиҳасини тўғридан-тўғри ёки билвосита қўллаб-қувватлашда иштирок этмоқда.

Ислом Уммати бу ҳақиқатни энди очиқ-ойдин англай бошлади. Зеро, малай режимларнинг обрўси кун сайин халқ кўз ўнггида тўкилиб бормоқда. Чунки уларнинг Уммат манфаатлари учун ҳаракат қилмаётгани, уни озод қилиш ёки қайта уйғотиш бўйича ҳеч қандай лойиҳани илгари сурмаётгани, аксинча, халқларни жиловлаб турувчи ва Ғарб ҳукмронлигидан қутулишга тўсқинлик қилувчи бир қурол экани очиқ кўриниб қолди.

Ислом Уммати қанчалик заифлик ва тарқоқликни бошидан кечираётган бўлмасин, унинг онгида ўлкаларини парчалаб юборган, бойликларини талон-торож қилган, қонларини тўккан ва уларни мустамлакачи давлатларнинг манфаатлари учун очиқ бозорга айлантирган адолатсиз дунё тартибидан озод бўлишга қаратилган чуқур интилишлар ҳануз барҳаётдир.

Уммат бугун глобал тизим ичидаги вақтинчалик тузатишларни эмас, балки ўзининг бирлиги, суверенитети ва қадр-қимматини қайтариб берадиган ҳақиқий мабдаий (мафкуравий) лойиҳани изламоқда. Чунки муаммо фақат Америка ёки Ғарб сиёсати билангина чекланиб қолмайди. Асосий муаммо — ҳукмронлик қилиш, талон-торож ва урушларни алангалатишга асосланган мустамлакачи капиталистик тизимнинг ўзидадир. Демак, ҳақиқий нажот Шарқ ёки Ғарбнинг қучоғига отилиш билан ҳам, уларнинг манфаатлари йўлида музокаралар олиб бориш билан ҳам амалга ошмайди. Аксинча, у Аллоҳга, Унинг Расулига ﷺ ва мўминларга холис бўлган, Исломни бутун инсоният учун ҳазорий лойиҳа сифатида кўтариб чиқадиган мустақил сиёсий раҳбариятни барпо этиш билангина амалга ошади.

Ислом Уммати ўзининг ақидаси, бойликлари, инсоний салоҳияти ва географик жойлашуви билан қарамликдан чиқиб, Ислом низомини қайта тиклай олса, дунёдаги энг йирик кучлардан бирига айланишга қодирдир. Уммат тарихи бунга яққол гувоҳдир. Зеро, Аллоҳнинг Расули ﷺ бу дунёдан ўтганларидан кейин саноқли йиллар ичида Ислом давлати ўша даврнинг энг йирик икки империяси — Форс ва Румни суриб чиқариб, адолат ва раҳмат билан дунёга етакчилик қилган, шунингдек, Ислом рисолатини бутун инсониятга етказган давлатга айланган эди.

«Ҳизб ут-Тахрир» Умматни мана шу улуғ лойиҳага  даъват қилиб, пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни тиккалаш учун ҳаракат қилишга ундамоқда. Чунки бу мусулмон ўлкаларини Ғарб ҳукмронлигидан озод қилишнинг, Умматни бирлаштиришнинг ва унинг сиёсий, ҳарбий, иқтисодий қарор қабул қилиш ҳуқуқини қайта тиклашнинг ягона ҳақиқий йўлидир. Натижада Ислом Уммати қайтадан глобал кучга айланиб, барча халқлар у билан ҳисоблашадиган даражага етади.

Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:

 وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ваъда қилди». (Нур сураси, 55-оят).

Аллоҳнинг Расули ﷺ эса шундай дедилар:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

“Сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button