Ўшда 37 нафар қиз ҳофиза бўлди

Ўшда 37 нафар қиз ҳофиза бўлди
9 июнь куни Ўш шаҳридаги «Козу кызы Бурмакан» ва «Шейит Дөбө» Ислом ўқув марказларининг битирувчи қизларига сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу файзли тадбирга Ўш миллий драма театри мезбонлик қилди.
Муаззам даргоҳни умумий ҳисобда 130 нафар талаба қиз муваффақиятли тамомлади. Уларнинг орасидан 37 нафар гўзал қалб соҳибаси Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб, шарафли Ҳофизалик мақомига муяссар бўлган бўлса, яна 93 нафар битирувчи қиз шариат илмлари йўналиши бўйича таҳсилларини якунлади.
Маросим давомида талаба қизларнинг камол топишига улкан ҳисса қўшган фидойи устозларга ҳамда Қуръонни қалбига жо этган покиза қизларни тарбиялаб вояга етказган ота-оналарга чексиз миннатдорчилик билдирилди. Тадбир якунида барча битирувчиларга ўқишни тамомлаганликлари тўғрисидаги сертификатлар тантанали равишда топширилди.




