Янгиликлар

Қирғизистонда 20 минг хорижлик кўчмас мулкка эга

Қирғизистонда 20 минг хорижлик кўчмас мулкка эга

Қирғизистонда бугунги кунда тахминан 20 минг чет эл фуқароси ўз кўчмас мулкига эгалик қилиб келмоқда. Бу ҳақда Ер ресурслари, кадастр, геодезия ва картография давлат агентлиги раҳбарининг ўринбосари Жақшилик Токтосунов маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, мазкур муассаса реестрида жами 3 миллион 546 минг 574 та турар жой маскани рўйхатга олинган

«Умумий ҳисобда, 2025 йил сарҳисобига кўра, кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 91 мингга яқин битим расмийлаштирилган. Бу эса ўтган даврга нисбатан солиштирилганда 4,6 фоизга кўпдир», — дея қайд этди мулозим.

Депутат Улуғбек Ормонов хорижлик фуқаролар айнан қайси қонуний асосларга таяниб Қирғизистондан кўчмас мулк сотиб олаётгани ҳақида сўради.

Давлат агентлиги раҳбарининг ўринбосари мазкур масала Ер кодексига мувофиқ тартибга солинишини таъкидлади.

Мулозимнинг сўзларига кўра, Қирғизистонда хорижликларга турар-жой сотилиши тақиқланмаган. Бироқ ўша иншоот остидаги ер майдони уларнинг шахсий мулкига айланмайди, балки 49 йил муддатга вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, депутат айрим ҳолатларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳам чет эл фуқаролари тасарруфига берилаётганини қўшимча қилиб ўтди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button