Катта Яқин Шарқ минтақасидаги исломий ерларга суқилиб кирган илон – Америка ҳарбий базаларини маҳв этинг!

Катта Яқин Шарқ минтақасидаги исломий ерларга суқилиб кирган илон – Америка ҳарбий базаларини маҳв этинг!
Устоз Мусъаб Умайр – Покистон
Америка Қўшма Штатларининг 2001 йилда Афғонистонга қарши бошлаган урушидан тортиб, 2026 йилдаги Эронга қарши тажовузигача бўлган Ислом дунёсига қарши олиб борган сўнгги ҳарбий ҳаракатларини кўриб чиқсак, АҚШ армияси Катта Яқин Шарқ минтақасида йирик ҳарбий базаларга эга бўлмай туриб, мусулмонларга қарши уруш олиб бора олмаслиги яққол намоён бўлади. Америкалик стратеглар ва сиёсатчилар Яқин Шарқдаги араб минтақасига Эрон, Покистон ва Афғонистонни ҳам қўшиб, «Катта Яқин Шарқ» деган янги истилоҳни ўйлаб топишган.
Катта Яқин Шарқ минтақасидаги база ва портларни сақлаб қолиш АҚШ учун энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Зеро, Американинг шарқий қирғоқлари билан Сувайш канали, шунингдек, ғарбий соҳиллари билан Ҳурмуз бўғози ўртасидаги денгиз йўллари ниҳоятда узун ва очиқдир.
Ислом Уммати учун Американинг ҳарбий базалари унинг ичкарисига чуқур ўрнашиб олган заҳарли илонга ўхшайди. Уни таг-томири билан суғуриб ташлаш шарт! Чунки Трамп Америка манфаатларига мос равишда Ислом дунёсини куч билан қайта шакллантиришга жон-жаҳди билан уринаётган бир шароитда, ҳар бир Исломий ўлка якка ҳолда унинг ҳужумига нишон бўлмоқда.
Американинг Катта Яқин Шарқ минтақасидаги ҳарбий базаларга мухтожлиги
Американинг шарқий соҳилига назар ташласак, Виржиния штатида жойлашган Норфолк денгиз базаси дунёдаги энг йирик ҳарбий базаларидан бири бўлиб, АҚШ Атлантика флотининг бош қўмондонлик маркази ҳисобланади. «Форд» тоифасидаги авианосец соатига тахминан 30 тугунга (1 тугун соатига 1,852 километрга тенг), бошқача айтганда соатига тахминан 35 миль тезликкача ета олади. Виржиниядаги Норфолк базасидан йўлга чиққан кемалар Сувайш каналига етиб бориши учун 5000–5500 денгиз мили миқдоридаги масофани босиб ўтиши лозим. Сўнгра улар Яқин Шарқдаги америкалик кучлар жойлашган Араб денгизига етиш учун тор Сувайш канали, Қизил денгиз ва Боб ул-Мандаб бўғозидан ўтишга мажбур. Демак, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига тегишли улкан авианосец соатига 35 мил тезликда ҳаракат қилса — анъанавий ёки асимметрик денгиз кучлари томонидан ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган тақдирда — Америкадан Яқин Шарққа 10 кундан кам вақт ичида етиб кела олади.
Американинг ғарбий қирғоқларига келсак, АҚШ Тинч океани флотининг бош порти ва дунёдаги ер усти кемалари учун иккинчи энг йирик база ҳисобланган Сан-Диего денгиз базаси Ҳурмуз бўғозидан 8000–8500 денгиз мили узоқликда жойлашган.
Таъкидлаш жоизки, барча денгиз йўллари Тинч ва Ҳинд океанлари орқали ўтади. Бу масофани АҚШ ҳарбий кемалари одатда 10–14 кунда сузиб ўтишади. Бу эса уларнинг йўлида денгиз кучлари томонидан ҳеч қандай анъанавий ёки асимметрик тўсиқлар учрамайди, деган тахминга асосланган. Демак, АҚШнинг асосий ҳудудидан Ислом дунёсининг юрагигача чўзилган денгиз йўллари жуда узун ва энг муҳими, ҳимоясиздир. Чунки улар кўплаб Ислом ўлкаларига яқин жойлардан ўтади. Бу ўлкалар сирасига Миср, Покистон ва Индонезия каби улкан армияга эга давлатлар ҳам, шунингдек Яман ва Сомали кучлари каби катта куч-қувватга эга асимметрик кучлар ҳам киради. Бу эса шуни англатадики, Ислом Уммати бутун минтақа бўйлаб денгиз кучларини тўғри жойлаштирса, америкалик ҳарбийларни мусулмон тупроқларидан узоқлаштириб, уларни амалда фақат ўз ҳудудини ва ўзига яқин атрофинигина ҳимоя қилиш билан чеклаб қўя олади. Бу ҳолат Трампнинг Монро доктринасига киритган қўшимчасига ҳам мос келади. Бундай стратегик жойлашувдан мақсад — Американинг денгиз кучлари тайёргарликни оширган тақдирда, ҳар қандай ҳужумни ҳали зарба берилмасдан туриб тўхтатиш ёки унинг кўламини чеклаш учун муқобил режаларни ўз ичига олишдан иборатдир.
Яқин Шарқдаги Америка инфратузилмасининг асосий объектлари
АҚШ Катта Яқин Шарқ минтақасидаги ҳукмронлигини сақлаб қолиш ва уни ўз манфаатларига мувофиқ қайта шакллантириш учун минтақа ичидаги улкан ҳарбий базаларига таянади. Бундан кўзланган мақсад — бирор-бир Ислом ўлкаси билан фаол уруш олиб борилаётган пайтда алоқа йўлларининг узунлигини ва хавф-хатарни камайтиришдир.
Яқин Шарқдаги Американинг асосий базалари ва объектлари:
- Баҳрайнда жойлашган АҚШ ҳарбий-денгиз флотига қарашли Бешинчи флот штаб-квартираси.
- Қатар пойтахти Доҳа ташқарисидаги саҳрода жойлашган, майдони 24 гектар бўлган Аль-Удейд ҳаво базаси. У АҚШ Марказий қўмондонлигининг илғор штаби бўлиб, унда 10 мингга яқин аскар жойлашган.
- Қувайтдаги Аривжан лагери — АҚШ Марказий армиясининг илғор штаб-квартираси.
- Қувайтдаги Али ас-Салим ҳаво базаси.
- Қувайтдаги Бюринг лагери ва Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабининг жанубида жойлашган Аз-Зафра ҳаво базаси. Бу база АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари учун ниҳоятда муҳим стратегик нуқта ҳисобланади.
- Ироқнинг Анбар вилояти ғарбида жойлашган Айн ал-Асад ҳаво базаси ва Шимолий Ироқдаги Эрбил ҳаво базаси. Бу базалар америкалик кучларнинг бош марказларидан саналади.
- Саудия Арабистонида, Ар-Риёддан тахминан 60 чақирим жанубда жойлашган Амир Султон ҳаво базаси. У ерда ҳам америкалик ҳарбийлар қўним топган.
- Уммоннинг шимоли-шарқидан 100 чақирим узоқликдаги Азрақ шаҳрида жойлашган Муваффақ ас-Салтий ҳаво базаси. Бу ерда Иордания давлати АҚШ Марказий ҳаво кучларига қарашли 332-экспедицион авиация қанотини қабул қилиб келади.
АҚШ учун алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган яна бир илғор база борки — у ҳам бўлса яҳудий вужудидир. Бу вужуд Ислом ўлкаларига кетма-кет зарба беришга кўмаклашиш орқали АҚШнинг Катта Яқин Шарқни қайта шакллантириш режаларида фаол иштирок этмоқда. У Трампнинг ғарбдаги иттифоқчиси бўлса, шарқдадаги иттифоқчиси Ҳиндистондир.
Эътиборли жиҳати, АҚШ, яҳудий вужуди ва Ҳиндистон ўртасида ўзаро мустаҳкам мувофиқлик мавжуд. Уларнинг барчаси Ислом ўлкаларининг заифлашишидан тўғридан-тўғри манфаатдордир.
Шунингдек, фавқулодда вазиятларда кенгайиш учун захира режа сифатида АҚШга тобе ва унинг малайлари бошқарадиган кучли Ислом ўлкалари ичида ҳам ҳарбий базалар мавжуд. АҚШ улардан ўз урушларида унумли фойдаланиб келади. Масалан, у 2001 йилда Афғонистонга қарши уюштирган ҳужумида Туркия ва Покистондаги базаларни ишга солди. Мусулмонларга карши қандай уруш бўлмасин — хоҳ у Афғонистон каби кичик давлат бўлсин ёки Эрон каби йирик мамлакат бўлсин — АҚШ армияси Ислом дунёсидаги ўз малайлари ва тарафдорлари таъминлаб берадиган логистика йўлларидан воз кеча олмайди.
Ўз ҳарбий тузилмасининг муҳим ва узвий давоми сифатида АҚШ армияси Катта Яқин Шарқ минтақасидаги йирик элчихоналари ичидаги кузатув ва алоқа марказларига ҳам таянади. Булар қаторига Бағдод ва Исломободдаги элчихоналар ҳам киради. Шу боис, АҚШнинг зарба бериш ва унга жавоб қайтариш салоҳиятини йўқ қилишга қаратилган ҳар қандай режа унинг дипломатик миссия ниқоби остида яширинган жосуслик марказларини зарарсизлантиришни ҳам ўз ичига олиши лозим. Бундан кўзланган мақсад — АҚШ армиясининг имкониятларини фалаж қилишдир.
Ниҳоят, Американинг кенгайиш режалари борлигини ҳам унутмаслик лозим. Масалан, Америка Афғонистондаги Баграм ҳаво базасини қайта ўз назоратига олишни кўзламоқда. 2025 йилнинг 18 сентябрида Трамп шундай деган эди: «Биз Баграм базасини — ушбу улкан ҳаво базани, дунёдаги энг йирик марказлардан бирини сақлаб қолишимиз керак эди… Биз уни қайтариб олишга ҳаракат қиляпмиз, чунки улар бизга муҳтож. Биз у базани қайтариб олишни хоҳлаймиз».
Трампнинг шарқдаги иттифоқчиси бўлган Ҳиндистон давлатини афғон мужоҳидлари ва Покистон армияси ўртасида фитна чиқаришга сафарбар қилаётгани ҳам бежиз эмас. Бундан мақсад — уларни Баграм ҳаво базасидан воз кечишга мажбурлашдир.
Агар Баграм ҳаво базаси АҚШ армияси қўлига ўтса, ундан нафақат ядровий қуролга эга Хитойга, балки ядровий қуроли бор Покистонга қарши зарба беришда ҳам фойдаланилиши мумкин.
Демак, Уммат Американинг заҳарли илонини — яъни ҳарбий тузилмаларини таг-томири билан йўқ қилиш учун унинг бутун базаларини, шунингдек, келажакдаги кенгайиш ва ёйилиш режаларини ҳам эътиборга олиши шартдир.
Ислом тупроқларидаги Америка ҳарбий базаларини йўқ қилиш — Умматнинг бурчидир
Мусулмонлар диёрида Америка ҳарбий базаларининг мавжудлиги ёт бир ҳолатдир. Масалан, Хитой ёки Россия каби Исломдан узоқ давлатлар қандай сабаб бўлмасин, ўз ҳудудида бунчалик кўламдаги америкалик ҳарбийларнинг ўрнашиб олишига асло йўл қўймайди. Шундай экан, Муҳаммад Мустафо ﷺнинг Уммати бўлмиш мўминлар ҳақида нима дейиш мумкин?!
Америка армиясининг мусулмон тупроқларида туриши тинимсиз чақиб турадиган илонга ўхшайди. Аммо шунга қарамай, унинг заҳарли тишларини суғуриб, ўзини маҳв этиш учун ҳеч қандай кескин чора кўрилмаяпти. Бу аянчли лоқайдлик мусулмон ҳукмдорлари маҳкам ушлаб олган «миллий манфаат» тушунчасига ҳам мутлақо тўғри келмайди. Американинг ҳарбий базалари Трампнинг Яқин Шарқни қайта шакллантириш лойиҳаси учун нақадар муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани кундай равшан. Бу машъум режа Ислом ўлкаларини бирин-кетин нишонга олиб, уларни заифлаштириш орқали амалга оширилмоқда. Трампнинг яқин ҳамкори бўлмиш Нетаньяху шиа ўқини заифлатгандан сўнг, суннийлик ўқини ҳам тор-мор этиш зарурлиги ҳақида очиқ гапирди. 2026 йилнинг 22 февралида у шундай деди: «Бу ердаги мақсад — воқеликка, чақириқларга ва мақсадларга нисбатан бир хил кўз қарашдаги давлатлар иттифоқини тузишдир. Бу экстремизмга қарши турадиган куч бўлиши лозим. Уларнинг қаторига биз қаттиқ зарба берган экстремистик шиалик ўқи ва янгидан бош кўтараётган экстремистик суннийлик ўқи киради». Бу баёнот Туркия, Миср ва ядровий қуролга эга Покистон каби кучли сунний давлатлар армиясидаги барча виждонли инсонларни сергак торттириши лозим
Ядровий қудратга эга Покистон масаласига келсак, ортиб бораётган хавотирлар асоссиз эмас. 2026 йилнинг 18 мартида АҚШ Миллий разведка директори идораси «Америка разведка ҳамжамияти учун 2026 йилдаги хавф-хатарларни баҳолаш» номли йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботнинг 25-бетида шундай дейилади: «Покистон борган сари илғор ракета технологияларини ривожлантиришни давом эттирмоқда. Бу унинг армиясига Жанубий Осиё сарҳадларидан ташқаридаги нишонларга зарба бера оладиган ракета тизимларини ишлаб чиқариш имконини беради. Агар бу йўналишдаги ривожланиш давом этаверса, у АҚШга хавф туғдириши мумкин бўлган қитъалараро баллистик ракеталарга эга бўлади».
Бу хавотирли баёнот Трампнинг 2025 йил 31 октябрда айтган сўзларидан кейин пайдо бўлди. Ўшанда Трамп: «Покистон синовлар ўтказмоқда», — деган эди. Бошловчи унинг гапини бўлиб: — Менинг тушунишимча, бу ядровий қурол эмас, — деганида, Трамп: — Албатта, уларда бу қурол бор, — дея тасдиқлаган эди.
Бу, шунингдек, АҚШ Мудофаа вазирининг 2026 йил 2 март куни берган баёнотидан кейин юз берди. Вазир шундай деган эди: «Эрон каби пайғамбарликка боғлиқ исломий орзуларга ёпишиб олган экстремистик режимларнинг ядровий қуролга эга бўлишига асло йўл қўйилмайди».
Трампнинг Катта Яқин Шарқ минтақасини қайта шакллантириш лойиҳаси доирасида Покистонга қаратилган Американинг диққат-эътибори алоҳида аҳамият касб этади. Покистоннинг ядровий салоҳияти Кўрфаз ўлкалари, Эрон ва Миср армиялари учун ўзига хос ҳимоя қалқони бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу эса Ислом Уммати кучларига Яқин Шарқдаги Америка хавфсизлик тизимини парчалаб ташлаш имконини беради. Ҳатто «миллий манфаат»га чекланган тор қарашдан олиб қараганда ҳам, Американинг ҳарбий базаларини йўқ қилиш хавфсизлик соҳасидаги энг устувор ва кечиктириб бўлмас масала ҳисобланади, зеро бу давлатнинг мавжудлигига таҳдид солувчи даражага етади. Бундан ташқари, Ислом тупроқларида Америка ҳарбий базаларининг туриши Аллоҳ Таолонинг шариатида ҳеч қандай шаръий асосга эга эмас. Ислом Умматига ўзга давлатлар билан ҳарбий иттифоқлар тузиш, масалан, қўшма мудофаа шартномалари, қўшма хавфсизлик битимлари ва шу каби ҳарбий қарамликни (ҳарбий база, аэропорт ёки портларни ижарага бериш каби) вужудга келтириш мутқо ҳаромдир. Шунингдек, кофир давлатлар ва уларнинг армияларидан ёрдам сўрашга ҳам рухсат берилмайди. Чунки мусулмон кишининг куфр байроғи остида жанг қилиши, куфр манфаати йўлида ҳамда кофир давлатнинг номидан урушиши, ёки кофирга мусулмонлар устидан ва Ислом ерлари устидан ҳукмронлик қилишига йўл бериши қатъиян ман этилган. Расулуллоҳ ﷺ мусулмонларни кофир давлатлардан кўмак сўрашдан қайтарганлар ва мушрикларнинг оловидан фойдаланишни тақиқлаб, шундай деганлар:
«لاَ تَسْتَضِيئُوا بِنَارِ الْمُشْرِكِينَ»
«Мушрикларнинг оловидан фойдаланманглар» (Аҳмад ривояти). (Бу ердаги «олов» уруш маъносида келган).
Шунингдек Расулуллоҳ ﷺ айтганлар:
«فَإِنَّا لَا نَسْتَعِينُ بِمُشْرِكٍ»
«Биз мушрикдан ёрдам сўрамаймиз». (Саҳиҳ Ибн Ҳиббон).
Аллоҳ Таоло айтади:
يَآأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۚ أَتُرِيدُونَ أَن تَجۡعَلُواْ لِلَّهِ عَلَيۡكُمۡ سُلۡطَٰنࣰا مُّبِينًا
«Эй мўминлар! Мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманглар! Аллоҳ учун ўз зарарингизга очиқ ҳужжат қилиб беришни хоҳлайсизми?!» (Нисо сураси, 144-оят).
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ҳикматидан устун ҳеч қандай ҳикмат йўқдир. Демак, Ислом шариатида Америка ҳарбий базаларини қабул қилишга, Америка армиясига исломий ўлкалар аэропорти ва портларидан фойдаланиш ҳуқуқини беришга, қолаверса, Америка манфаатлари йўлида Катта Яқин Шарқни қайта шакллантириш учун унинг ёнида туриб жанг қилишга изн берувчи ҳеч қандай асос мавжуд эмас.
Америка ҳарбий базаларини маҳв этишга имкон берувчи моддий омиллар
Аллоҳ Таоло бугунги мусулмонлар авлодига, ўнлаб йиллар давом этган зулм ва азоблардан сўнг, Американинг ҳарбий ва сиёсий тажовузидан озод бўлиш учун олтин имкониятни туҳфа қилди.
Эронга қарши ҳужумнинг дастлабки ҳафталарида АҚШ билан анъанавий иттифоқчи бўлган Европа давлатлари ундан юз ўгиришди ва урушга қўшилиш чақириқларини рад этишди. Бу ҳолат Америка Европага дунё ишларига таъсир ўтказиш имконини бериб келган 66 та халқаро ташкилот ва битимлардан чиқиб кетганидан сўнг юз берди.
Хитой ва Россияга келсак, улар АҚШнинг бу ботқоққа ботганидан мамнун бўлишди. Чунки Америка Россияни Украина ботқоғига улоқтирган, Хитойни эса қуршовга олиб, унинг нефть ва ноёб элементларга бўлган эҳтиёжларини чеклаб қўйган эди.
Кўрфаз ўлкаларидаги мусулмонлар эса Америка берадиган хавфсизлик кафолатларининг асл башарасини ўз кўзлари билан кўришди. Улар мусулмон ҳукмдорлари аслида Америка ҳарбий базаларининг қўриқчилари эканини ҳамда бу базалар фақатгина Америка ва яҳудий армияларини ҳимоя қилишга хизмат қилишини англаб етишди. Буларнинг барчаси Эроннинг дастлабки кучли зарбалари остида бу базаларнинг катта муваффақиятсизликка учрашига қарамай содир бўлди.
Американи «енгиб бўлмас қудрат» деб кўрсатувчи уйдирма ва афсоналарга келсак, Эрон ҳарбийлари уларни чилпарчин қилди. Бу эса Ислом Уммати ва Американинг бошқа рақиблари қалбига қувонч бағишлади.
Американинг ўз ичидаги «чуқур давлат» (глубинное государство) тизимига келсак, унинг таркибидаги нуфузли бир гуруҳ бу урушни охири кўринмас, тинкани қуритувчи ҳалокатли жараён деб баҳолади ҳамда у АҚШнинг парчаланишига олиб келишини айтиб, урушга қарши чиқди.
Трамп маъмурияти эса муддатларни қайта кўриб чиқишга, қўшимча кучларни сафарбар этишга ва бошқа фавқулодда чораларни кўришга мажбур бўлди. Шу боис, Трамп яқинлашиб келаётган мағлубиятдан қочиш учун доим қўллайдиган музокаралар услубига ўтди. Бундан кўзланган мақсад — аскарларни тўплаш учун вақтдан ютиш ва уруш майдонида қўлга кирита олмаган устунликка музокаралар столи атрофида эришиш эди. Шунингдек, Трамп Ислом дунёсидаги ўз малайларига унинг тарафида туриб жангга киришишга шай туришни буюрди ва бунинг учун ташқи кўринишдан гўё Исломни қўллаётгандек туюлувчи турли баёнотлардан фойдаланди.
Умумий Ислом Умматига келсак, унинг қуролли кучлари ўз тупроқларидаги барча Америка ҳарбий базаларига, уларнинг қўшимча объектларига олиб борадиган қисқа ва хавфсиз алоқа йўлларига эга. Бу базаларни кенг кўламли қуруқлик ҳужумларидан ҳимояловчи тўсиққа қарши Ислом Уммати ядровий қуроллар, қитъалараро баллистик ракеталар ва гипертовушли ракеталарга эгадир. Қолаверса, Уммат армияларидаги аскарлар сони миллионларни, Ислом ва мусулмонлар учун жанг қилишга қодир эркаклар сони эса юз миллионларни ташкил этади. Демак, моддий жиҳатдан қараганда, Аллоҳ Таоло Ислом Умматига ато этган барча моддий омиллар унинг фойдасига хизмат қилади. Бу эса, мусулмонларнинг бугунги хоин ҳукмдорлари — яъни Америка ҳарбий базаларининг биринчи мудофаа чизиғи ҳисобланган раҳбарлар тахтдан улоқтирилгандан сўнг тўлиқ рўёбга чиқади.
Энг муҳим омил — Жанговар ақида
Америка ҳарбий базаларининг асл ҳолатини ва Аллоҳ Таоло Ислом Умматига уни маҳв этиш учун ҳозирлаб қўйган моддий имкониятларни кўриб чиққандан кейин, кураш тақдирини ҳал қилувчи энг муҳим омилни — яъни жангчиларнинг иймонини муҳокама қилиш фурсати келди. Айнан мана шу иймон ҳарбий тузилманинг мағзини ташкил этади, уни мустаҳкамлайди, парокандаликдан асрайди ва ғалаба сари интилиши учун бирдамликни таъминлайди. Исломий сиёсий лойиҳа ҳақидаги ҳар қандай баҳс, агар у Ислом ақидаси билан боғланмас экан, тўлиқ бўлмай қолаверади. Ҳар қандай кенг кўламли сиёсий режа ҳақиқатлар ўрганилиб, шариатдаги устуворликлар белгилангандан кейин ҳам, тайёргарлик ва имкониятлар баҳоланиб, ҳатто фавқулодда вазиятлар учун режалар тузилганда ҳам — агар уни ҳаётга татбиқ этиш учун ўз вақти, соғлиғи, моли ва жонини қурбон қилишга тайёр фидоийлар бўлмаса — мукаммал бўлмаган жонсиз лойиҳа бўлиб қолаверади.
Бундан ташқари, Уммат Ғазо, Ливан, Сурия, Яман, Қатар ва Эрон масалаларида сафарбарлик кетаётган бир пайтда Америка базаларига кучли зарба беришда муваффақиятга эриша олмаганидан кейин, ҳар қандай стратегик режа Ислом ақидасини четлаб ўтолмайди. Шу билан бирга, Ислом Уммати иймонсиз америкаликларга, яҳудий вужудига ва Ҳиндистон давлатига нисбатан яққол маънавий устунликка эгадир.
Душманнинг заиф ва беқарор ақидаси
Америкага назар ташлайдиган бўлсак, америкалик ҳарбий раҳбарлар 2026 йилнинг 28 февралида бошланган Эронга қарши тажовузни ўз аскарлари ўртасидаги ваҳимани жиловлаш мақсадида «диний уруш» ниқоби остида талқин қилишди. 2026 йил 3 мартда америкалик ҳарбийлар ичида динни давлатдан ажратишни ёқловчи «Ҳарбий диний эркинлик жамғармаси» (MRFF) қуйидаги сарлавҳа остида мақола чоп этди: «Ҳарбий диний эркинлик жамғармаси командирлар устидан кўплаб шикоятлар олди. Улар аскарларга Эронга қарши уруш Исо Масиҳнинг қайтишига йўл ҳозирлаш учун “Худонинг илоҳий режасининг бир қисми” эканини уқтиришмоқда».
Мақолада бир ҳарбий қисм номидан мурожаат қилган ва ўз бўлинмасидаги 15 кишининг номидан ёзган сержантнинг иқтибоси келтирилган. У шундай дейди: «Бугун эрталаб командиримиз жанговар шайлик бўйича йиғилиш ўтказиб, ҳозирда Эрондаги ҳарбий амалиётларда бўлаётган воқеалардан қўрқмасликка чақирди. У буларнинг барчаси илоҳий режанинг бир бўлаги эканини аскарларга етказишни талаб қилди. Шунингдек, Армагеддон жанги ва Исо Масиҳнинг яқинда қайтиши ҳақида сўз юритувчи “Аян” (сафар руъйа) китобидаги бир нечта матнларни алоҳида ўқиб берди. У: “Президент Трамп Исо томонидан муқаддас қилинган. У Эронда Армагеддон урушини бошлайдиган учқунни ёқиб, Унинг ерга қайтишини эълон қилиш учун танланган”, деди».
2026 йилнинг 25 мартида уруш вазири Пит Ҳегсет Эрон билан уруш бошлангандан буён Пентагондаги илк ойлик христианлик диний йиғилишига бошчилик қилди. У ерда у «шафқатга лойиқ бўлмаганларга қарши шафқатсиз ва вайронкор зўравонлик ҳаракатларини амалга оширишга» чақирди.
Ҳақиқат шундан иборатки, америкалик аскарлар жанг майдонида кучли ва яхши тайёргарликка эга Эрон армиясига рўбару бўлганда даҳшатли қўрқувни ҳис қилишди. Улар Афғонистондаги қурол-яроғи заиф, кичик мужоҳидлар гуруҳларга қарши турган пайтларида ҳам ваҳима ичида яшашган эди. Бу қўрқув шу қадар кучли эдики, баъзан аскарлар душман билан тўқнашишдан кўра ўз жонларига қасд қилишни афзал кўришарди.
2013 йил январ ойида «Journal of Health Economics» журналида чоп этилган «Урушнинг руҳий бадали: ҳарбий тўқнашув ва руҳий саломатлик» номли тадқиқотда шундай дейилади: «2012 йилнинг июль ойида 38 нафар аскар ўз жонига қасд қилди. Бу рекорд даражадаги кўрсаткич эди. (АҚШ Мудофаа вазирлиги, 2012 й.). 2012 йилнинг июнь ойигача Афғонистондаги уруш бошланганидан буён ўз жонига қасд қилиб ҳалок бўлган америкалик ҳарбийлар сони (2676) у ердаги жанговар ҳаракатларда ҳалок бўлганлар сонидан (1950) сезиларли даражада ошиб кетган». Шу боис, АҚШ армияси 2021 йилнинг 30 августида Афғонистондан бутунлай чиқиб кетишга мажбур бўлгани ажабланарли эмас. Америкалик ҳарбий раҳбарларнинг ўз кучларини христианлик орқали руҳлантиришга уринишлари Афғонистон мусулмонларига қарши курашда самара бермади ва америкалик ҳарбий тизим ўз эътиқодлари туфайли фалаж ҳолга келди. Бугунги бузилган христианлик дини АҚШ армиясини мусулмонларга қарши курашиш учун етарли даражада мустаҳкамлай олмайди. Бу дин ҳозирги кўринишида Исо пайғамбар (алайҳиссалом)га туширилган дин эмас, чунки черков хизматчилари ваҳийни бузиб юбориши натижасида у ўзининг асл ҳолатини йўқотган. Шу сабабли у заиф бўлиб, ҳарбий ақиданинг устуни бўлишга ярамайди. Христиан дини шу қадар ўзгартирилганки, унинг эргашувчилари қалбида фидоийлик, матонат ва бардош туйғулари сўниб бўлган.
Бу ўринда оқ танлилар устунлигини ёқловчи фашист Трамп Гитлернинг қуйидаги сўзлари ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўриши лозим. «Учинчи рейх ичида» номли китобда Гитлернинг бош архитектори ва қуролланиш вазири Альберт Шпеер Гитлернинг қуйидаги сўзини келтиради: «Кўриб турганингиздек, бизнинг бахтсизлигимиз нотўғри динни қабул қилганимиздадир. Нима учун биз ватан учун қурбон бўлишни энг улуғ мақсад деб билган японларнинг динини қабул қилмадик? Ислом ҳам биз учун христианликдан кўра анча муносиброқ бўларди. Нима учун айнан мана шу заиф ва юмшоқ христианликни қабул қилишимиз керак эди?».
Бундан ташқари, Американинг «чуқур давлат»и ва бугунги америкаликлар ғалабага эмас, балки капитализмга ишонишади. Американинг «чуқур давлат»и фақатгина капиталистик элитанинг, армиянинг, муайян нефть, минерал ресурслар ва технология ширкатларининг моддий фойдасини кўзлайди. Айни пайтда эса ўз аскарларини руҳлантириб, урушга солиш учун христианлик ниқобидан фойдаланади. У давлат ўз манфаатларини кўзлаган бу машъум интилишни «миллий манфаат» деб таърифлаб, армияни шу йўлда қурбон бўлишга ундайди. Бироқ бу иккиюзламачилик энди сир бўлмай қолди. Унинг пардаси йиртилди ва умумий Америка жамиятида, хусусан армия ичида умидсизлик ва тушкунлик манбаига айланди. Эндиликда бугунги Америка авлоди, шу жумладан аскарлари ҳам ўз эътиқодини сақлаш учун Европани тарк этиб, океанларни кечиб ўтган ва янги ерларда ҳаёт қурган диндор аждодларига асло ўхшамайди. Йўқ, бугунги офицерлар авлоди капитализм, материализм, истеъмолчилик сақофати, индивидуализм ва худбинликнинг маҳсулидир. Бундай офицерлар корпуси мусулмонлар билан бўладиган узоқ ва машаққатли урушда ҳарбий интизомни қандай сақлаб қола олади? Мустаҳкам иймоний турткига эга бўлган куч уларнинг тизимини яксон қилиб ташлаши фақат вақт масаласидир.
Исломий ҳарбий тизимнинг тебранмас мустаҳкам иймони
Ислом Уммати ўз армияларини исломий ақида асосида сафарбар қилиши ва уларни мусулмон ҳукмдорларининг залолатидан узоқлаштириши лозим. Исломдаги ҳарбий тузилманинг ақидаси «миллий манфаат» эмас, умуман олганда миллатчилик ва ватанпарварлик тушунчалари Исломда мавжуд эмас. Ислом Умматининг муаммоси Индонезиядан тортиб Марокашгача бўлган ҳар бир мусулмоннинг муаммоси ҳисобланади. Шу сабабли Эрон, Фаластин, Кашмир, Ливан, Сурия ва Ямандаги мусулмонларнинг қирғин қилиниши армияларнинг ҳам мусибатидир. Мусулмонларнинг армиялари уларни ҳимоя қилиш масаласида Аллоҳ Таолонинг ҳузурида масъулдирлар.
«Манфаат» масаласига келсак, мусулмонларнинг Исломдан ташқарида ёки Аллоҳнинг шариатига зид келадиган ҳеч қандай манфаати йўқдир. Ислом армияларга мусулмонларни диний асосда қўллаб-қувватлашни буюрди. Шунингдек, мусулмонларнинг босиб олинган тупроқларини озод қилишни фарз қилди. Мусулмон ерларини топтаган Ислом душманлари билан ҳарбий иттифоқ тузишни ёки ўзгаларга тажовуз қилишда кўмаклашишни ҳаром қилди. Кофирларнинг ҳарбий босқинчилигини тугатиш Исломнинг амридир — у хоҳ Америка базаси бўлсин, хоҳ Американинг энг катта базаси бўлган яҳудий вужуди бўлсин, бунинг фарқи йўқ.
Иймон нуқтаи назаридан олиб қараганда, Америка кучлари Аллоҳ йўлида жиҳод қилаётган мусулмонлар умид қилаётган улуғ ажрларни умид қила олмайди. Аллоҳ Таоло айтади:
وَلَا تَهِنُوا فِي ابْتِغَاءِ الْقَوْمِ ۖ إِن تَكُونُوا تَأْلَمُونَ فَإِنَّهُمْ يَأْلَمُونَ كَمَا تَأْلَمُونَ ۖ وَتَرْجُونَ مِنَ اللَّهِ مَا لَا يَرْجُونَ ۗ وَكَانَ اللَّهُ عَلِيمًا حَكِيمًا
«Бу кофир қавмни қувишда сусткашлик қилмангиз! Агар қийналаётган бўлсангизлар, улар ҳам сизлар қийналганингиздек қийналмоқдалар. (Шу билан бирга) сизлар Аллоҳ томонидан улар умид қилмаган нарсани (яъни савобни, шаҳидлик неъматига муяссар бўлишни, қолаверса, ғалаба қозонишни) умид қилмоқдасизлар-ку?! Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир». (Нисо сураси, 104-оят).
Ибн Касир ўз тафсирида шундай дейди: «Сизлар душман қўлидан етган зарар учун Аллоҳнинг сизга беражак улуғ мукофотига ишонганингиз боис, уларга қарши урушишда ва улар билан жанг қилишда сабр қилишга улардан кўра ҳақлироқ ва лойиқроқдирсиз. Шунингдек, уларни излаб топишга ва уларни таъқиб қилишда янада ғайратли бўлишингиз лозим. Чунки улар ўзлари заифлашиб қолган ҳолда, ботил йўлда урушмоқдалар ва қалбларида чин матонат йўқдир».
Ислом ақидаси мусулмонларни нафақат фидоийликка, балки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло зафар ва нусрат юборгунига қадар собит туришга руҳлантиради. Аллоҳ Таоло айтади:
فَلَا تَهِنُوا وَتَدْعُوا إِلَى السَّلْمِ وَأَنتُمُ الْأَعْلَوْنَ وَاللَّهُ مَعكُمْ وَلَن يَتَرَكُمْ أَعْمَالَكُمْ
«Бас (эй мўминлар), сизлар (у кофирларга қарши жанг қилаётганингизда ҳаргиз) сусткашлик қилмангиз ва ўзларингиз устун-ғолиб бўлган ҳолларингизда (уларни) ярашга ҳам чақирмангиз! Аллоҳ сизлар билан биргадир ва У ҳаргиз қилган амалларингизнинг савоб-мукофотини) камайтирмас». (Муҳаммад сураси, 35-оят).
Имом Табари бу оят тафсирида шундай дейди: «Уларга қарши жанг қилишда заифлашманглар ва сиз уларни енгаётган бир вазиятда уларни сулҳга чақирманглар. “Аллоҳ сиз билан бирга” дегани — Аллоҳ уларнинг устидан сизга нусрат бериш билан сизга ёрдамчидир, демакдир».
Аксинча, Америка заифлашиб, уни оғир мағлубиятга учратиш имкони туғилган бир пайтда, тинчлик ва музокараларга чақириш динга очиқдан-очиқ қарши чиқиш ҳисобланади.
Ер юзида исломий армия эга бўлган маънавий бойликка эга бирорта ҳам қўшин йўқ. Ислом ақидаси ақлий ва шаръий далиллар билан суяниладиган мустаҳкам пойдевордир. У ҳеч қандай шак-шубҳани қабул қилмайдиган қатъий ақидадир. Бу эса мусулмон армияларининг жанговар руҳиятининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади.
Исломий ақида — ҳарбий сақофатнинг ўзаги ва исломий армияни барпо этишнинг бош устунидир. У Исломнинг маданий ва фикрий муҳитининг пойдеворидир, шунингдек, ҳарбий қўмондонларнинг буйруқларидаги энг ёрқин хусусиятдир. Айнан мана шу тебранмас ақида мусулмонларга, душманлари қанчалик кўп қурол ва кучли истеҳкомларга эга бўлмасин, улар устидан ғолиб келиш имконини беради.
Хулоса: Америка ҳарбий мустамлакачилигидан қутулишнинг илк қадами
Эй Ислом Уммати ва унинг довюрак аскарлари!
Келинг, Катта Яқин Шарқ минтақасидаги Американинг ҳарбий базаларини вайрон қилайлик! У мусулмон заминларини авраётган илоннинг ўзгинасидир. Бу заҳарли маҳлуқ мусулмон ўлкаларини қайта-қайта чақиб келмоқда. Унинг заҳарли тишлари суғуриб ташланиб, ўзи бутунлай йўқ қилинмагунча чақишдан тўхтамайди.
Халқаро вазият, минтақадаги шароит ва мусулмонларнинг моддий имкониятлари бугун тўлиқ Ислом Умматининг фойдасига хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, Ислом Уммати ва унинг армиялари Аллоҳ Таолога иймон келтирганлар. Асрлар давомида мусулмон армиялари ўзларидан чандон кучли бўлган душманларни, жумладан, салибчилар ва мўғулларни тор-мор қилишган. Ҳатто яқин тарихда ҳам Афғонистон, Ироқ, Сомали, Кашмир, Яман, Фаластин ва Эрон жанг майдонлари Аллоҳ йўлида жон фидо қилган мусулмонларнинг тенгсиз қудратига шоҳид бўлди. Шу боис, мусулмон армиялари Американинг ҳарбий истилосига қарши бор кучлари билан курашиб, икки гўзал бахтнинг бирини — ё зафарни ёки шаҳидлик мақомини кўзламоқлари лозим.
Мусулмон армиялари учун ташланадиган энг биринчи қадам — Ислом ақидасига зид иш тутаётган ва душманга барча соҳада шароит яратиб бераётган бугунги хоин раҳбарларни ҳокимиятдан четлатишдир. Сўнгра мусулмон армиялари Ислом ақидасига асосланган давлатни бошқарадиган содиқ раҳбариятни ҳокимиятга олиб келишлари шарт.
Ҳа, Америка ҳарбий базаларини маҳв этишнинг илк амалий қадами — мусулмон қўмондонлари томонидан Ҳизб ут-Тахрирга нусрат (ёрдам) бериш орқали Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта тиклашдир!
Ана шунда рошид Халифа армияларни ҳал қилувчи жангга бошлаб, Ислом дунёсини Американинг бузғунчи ҳарбий базаларидан бутунлай тозалайди. Натижада кофирлар хор бўлиб, Ислом дини яна азиз бўлади.




