Мақолалар

ШҲТ Исломга қарши тузилган ташкилотми?

ШҲТ Исломга қарши тузилган ташкилотми?

1 сентябрь куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Саммитнинг асосий мавзуси ташкилотнинг келгуси тараққиёт йўналишларини муҳокама қилишга бағишланди. Саммит якунида ШҲТнинг 25 йиллигига бағишланган Бишкек декларациясига, шунингдек, кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган 28 та ҳужжат имзоланди. Жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида турган мазкур тадбирга Ислом нуқтаи назаридан ёндашиш ташкилотнинг асл мақсад ва ҳолатини кўриб чиқишни тақозо этади.

Дастлаб «Шанхай бешлиги» деб номланган ШҲТ ташкилоти 1996 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон томонидан таъсис этилди. Ўша йили мазкур давлатлар ўз чегара ҳудудларида қуролли кучлар сонини қисқартириш тўғрисидаги келишувга имзо чекдилар. Бундан ташқари, терроризмга қарши кураш борасида ҳам келишувга эришилди. Кейинчалик, 2001 йилда Ўзбекистон ҳам ташкилотга қўшилиб, унга ҳозирги “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти” номи берилди. 2013 йилда Хитой раҳбари Си Цзиньпин «Бир камар, бир йўл» ташаббусини эълон қилиб, ШҲТдан ўз лойиҳаларини амалга оширишда унумли фойдалана бошлади. 2015 йилдан бошлаб иттифоқ кенгайиб, унга Ҳиндистон, Покистон, Эрон ва Беларусия ҳам аъзо бўлди. Айни пайтда 10 та давлат ШҲТнинг доимий аъзоси ҳисобланади.

Дунё ялпи ички маҳсулотининг 35 фоизи ШҲТга аъзо давлатларга тўғри келади. Бу ШҲТга аъзо давлатларнинг ишлаб чиқариши 20 триллион долларга етади, деганидир. Қолаверса, ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳудуди Евроосиёнинг учдан икки қисмини ташкил этади. Расмий йиғинлардан ташқари, деярли ҳар йили ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳарбий машғулотлари ўтказилиб турилади.

Бишкекда ўтаётган мазкур саммит Хитойнинг мавқеи кучайган, бироқ Украинадаги уруш туфайли Россиянинг мавқеи заифлашган бир даврга тўғри келди. Шунингдек, бу саммит Эрон ҳарбий ҳолатда турган пайтда ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 28 февраль куни АҚШ ва (Исроил)нинг Эронга қилган ҳужумидан бери ШҲТ расмий баёнотдан нарига ўта олгани йўқ. Бунинг сабаби шундаки, ташкилот аъзолари ягона позицияга эга эмас. Масалан, Ҳиндистон Ғарб ва (Исроил) билан яқин ҳамкорлик қилиб келади. Покистон эса Эрон инқирозида воситачилик ролини ўйнаш баҳонасида Американинг манфаатларини амалга оширишга қаттиқ уринмоқда. Россия, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари фақат Эрон билан савдо алоқаларини сақлаб қолишни кўзлайдилар, холос.

Бундан ташқари, ташкилот аъзолари Украина масаласида ҳам бир фикрда эмаслар. Кўпчилик аъзо давлатлар ҳудудий яхлитлик сақланишини ва можарони тинч йўл билан ҳал қилишни талаб қилиб келмоқда. Бунга ШҲТ доирасида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Путин билан учрашувида Украина урушини имкон қадар тезроқ тинч йўл билан ҳал қилишга чақиргани яққол мисол бўла олади. Айни пайтда, Покистон ва Ҳиндистон ҳамда Хитой ва Ҳиндистон ўртасида ҳам чегара можаролари тез-тез чиқиб турибди.

Бироқ ташкилотга аъзо барча давлатларни ягона бир мақсад ва хавф бирлаштириб туради. Бу — кун сайин уйғониб бораётган Ислом уммати ва у интилаётган Халифалик давлатидир. Шунинг учун ҳам бу давлатлар ўз ҳудудларида мусулмонларнинг бирлигига ҳамда Исломнинг тўғри англанилишига қарши аёвсиз кураш олиб бормоқда. Масалан, Хитой миллионлаб уйғур, қозоқ ва қирғиз мусулмонлар учун Шинжон ҳудудини очиқ қамоқхонага айлантирди. У ерда намоз ўқиб, соқол қўйган эркаклар таъқибга учрамоқда, рўза тутиб, рўмол ўраган муслималар эса тарбия лагерларида сақланмоқда. Ёш авлодни бутунлай Ислом ва миллий маданиятдан маҳрум қилиш кампанияси давом этмоқда. Буларнинг барчаси экстремизм, сепаратизм ва терроризмга қарши кураш ниқоби остида амалга оширилмоқда.

Бутпараст ҳинд режимининг Ҳиндистонда, хусусан, Кашмирдаги мусулмонларни таъқиб қилиши ҳам Хитой ва яҳудий режимидан сира қолишмайди. Режимнинг ахборот урушидан таъсирланган жиноятчилар мусулмонларни намоз ўқиб турган жойида ўлдириб, шафқатсизларча калтаклаган ҳолатлар тез-тез учрамоқда. Кашмирдаги мусулмонларни камситувчи қонунларнинг қабул қилинишига ва унинг ҳаётга татбиқ этилишига Покистон ҳокимиятининг мунофиқона ва заиф позицияси туртки бермоқда.

Россияда ҳам мусулмонлар бундан кам бўлмаган оғир синовларга дуч келмоқда. Россия асосан Кавказдаги мусулмонларни жиловлаш учун терроризм баҳонасидан фойдаланяпти. Шунингдек, мусулмон юртлардан келган меҳнат муҳожирлари рус ҳуқуқ-тартибот органларининг қатъий назорати ва таъқибларига дуч келмоқда. Ҳатто айрим Қуръон ва ҳадис китобларининг таржималари ҳам экстремистик материаллар рўйхатига киритилган.

Марказий Осиё давлатларининг раҳбарлари эса ўз тахтларини сақлаб қолиш учун Хитой ва Россиядан ўрнак олиб, экстремизм ва терроризм баҳонасида қамоқхоналарни мусулмонлар билан тўлдирмоқда. ШҲТ талабларига мувофиқ, минтақадаги режимлар Ислом қадриятларига ва даъватга қарши қонунларни кучайтириб, мусулмонларни қатъий назорат қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқмоқдалар.

Демак, сиёсий жиҳатдан бир-бирига қарама-қарши позицияларни тутган ШҲТ давлатларини бирлаштириб турган нарса — уларнинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан адоватидир. Шундай экан, биз мусулмонлар бундай куфр кучларининг Уммат устидан ҳукмрон бўлишига ҳамда малай ҳокимларимиз уларнинг хизматкорига айланиб, ўз динимизга душманлик қилишига асло йўл қўймаслигимиз керак. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

﴿وَلَن يَجْعَلَ اللهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً﴾

«Аллоҳ ҳеч қачон кофирларга мўминлар устидан ғолиб чиқишларига йўл қўймайди». (Нисо сураси, 141-оят).

Акилбек Исаков

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button