Яқин Шарқда вазият янада кескинлашмоқда

Яқин Шарқда вазият янада кескинлашмоқда
Саудия Арабистонининг Ямандаги ҳусийларга қарши олиб бораётган ҳарбий амалиётига Покистон ҳам қўшилди. Покистоннинг юқори мартабали ҳарбий расмийсининг маълум қилишича, мамлакатнинг қирувчи самолётлари Ямандаги ҳусийларнинг истеҳкомларига берилган ҳаво зарбаларида иштирок этган.
Айрим ахборот манбалари Исломобод Саудия Арабистонига тахминан 8 минг нафар аскар юборгани ҳақида ёзди. Бу қадам минтақадаги вазият ғоят таранглашиб турган бир пайтда Саудия Арабистонининг ҳарбий қудратини сезиларли даражада мустаҳкамлашга қаратилган.
Айни пайтда, Туркия ҳам Саудия Арабистонига ҳарбий дастагини кучайтиришга ҳозирлик кўрмоқда. «Middle East Eye» нашри тарқатган хабарга кўра, Анқара яқин ҳафталарда қиролликка қўшимча ҳарбий қисмлар, учувчилар ва авиация кучларини жўнатишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, ҳусийларнинг ҳужумларидан Саудия Арабистонининг стратегик объектлари ҳамда муҳим инфратузилмасини ҳимоя қилиш мақсадида ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш тизимларини жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ:
Бундан олдин Ар-Риёдда Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон қуролли кучлари бош штаб бошлиқлари Макка қўшма мудофаа шартномаси доирасида хавфсизлик ва таҳдидларни муҳокама қилиш учун учрашган эди. Бу учрашув ҳусийлар Яманнинг ғарбий қирғоғидаги қатор стратегик ҳудудларни босиб олганидан кейин юз берди. Бироқ хусийлар Яманда Эроннинг кучли қўли бўлишига қарамай, Америка ва Саудия Арабистони унга қарши қатъий чоралар кўришгани йўқ. Ҳатто АҚШ президенти Доналд Трамп Салмон билан телефон орқали мулоқот қилиб: «Ҳаммаси яхши бўлади ва имкон борича энг яхши ҳолатда кечади», деди. Бу эса Ямандаги аҳвол Трампнинг назорати остида кетаётганига ишора қилади. Шунингдек, Америка Яман ҳукуматининг ҳарбий аралашув ҳақидаги илтимосини рад этди. Чунки бу ҳукуматнинг кўпчилик аъзоси Британия таъсири остидадир.
Демак, АҚШ Ямандаги Британия малайларини аста-секин ҳокимиятдан четлатиш учун бу учлик иттифоқини ишга солмоқда. Шунингдек, Эрон режимини алдаб ўз томонига оғдириш ва Америкага нисбатан юмшоқ позицияни эгаллашига йўл очиш мақсадида ундан фойдаланмоқда.
Шундай экан, Яманни қўлдан чиқармаслик учун мусулмонларнинг қонидан майдон сифатида фойдаланаётган мустамлакачи давлатларнинг минтақада ўз таъсирини сақлаб қолиши ҳамда кенгайтиришига йўл қўймаслик лозим. Бунинг учун уларга хизмат қилаётган малай ҳукмдорлардан халос бўлиш керак. Бу мақсадга фақатгина Аллоҳ ваъда қилган, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш орқалигина эришиш мумкин. Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ
“Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилишни ваъда қилди”. (Нур сураси, 55-оят).




