Қуръонни ўргансангиз, кўплаб яхшиликларга эришасиз

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Қуръонни ўргансангиз, кўплаб яхшиликларга эришасиз
Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Ибн Ҳажар ал-Асқалоний “Фатҳул-Барий – шарҳу Саҳиҳул Бухорий” асарининг «Сизларнинг энг яхшингиз — Қуръонни ўрганиб, уни ўргатганингиздир», бўлимида шундай дейди:
حدثنا حجاج بن منهال حدثنا شعبة قال أخبرني علقمة بن مرثد: سمعت سعد بن عبيدة عن أبي عبد الرحمن السلمي عن عثمان رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: خيركم من تعلم القرآن
Ҳажжож бин Минҳол бизга Усмон розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дегандикларини ривоят қилди: «Сизларнинг энг яхшингиз Қуръонни ўрганганингиздир».
Азиз биродарлар!
Бу ҳадисда Қуръонни ўрганиш, ёд олиш, ўқиш ва унга мувофиқ яшаш зарурлиги баён этилмоқда. Зеро, бунда беҳисоб яхшиликлар мужассамдир, чунки инсон бу дунёда ўрганиши ва бошқаларга ўргатиши мумкин бўлган энг улуғ нарса — бу Қуръондир. Қуръонни англаган инсон мустаҳкам тоғ кабидир. Унинг учун дунё матоҳлари аҳамиятсиз бўлиб қолади ва у Аллоҳнинг йўлида ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмайди. Қуръон туфайли ҳаёт жонланиб, қалблар хотиржамликка эришади.
Эй мусулмонлар!
Ҳаётимиз Қуръонни маҳкам тутишимизга боғлиқ эканини, уни четга суриб қўйишимиз эса хору зорлик ва ҳалокатга олиб боришини қайта исботлашга ҳожат йўқ. Кофир мустамлакачилар мана шу Қуръонга қарши у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган кундан бошлаб то шу кунга қадар курашиб келаётгани ҳам бор ҳақиқатдир. Ҳаёт ҳақиқати буни ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам очиқ кўрсатиб турибди. Сиз унга қанчалик маҳкам ёпишсангиз, кофирлар сизни ундан шунчалик ажратишга уринади. Бу кураш то сиз Қуръонни тарк этгунингизча ёки унга амал қилиб, у билан зафар қучгунингизча тўхтамайди. Қуръонни ўрганиш — улуғ ғалабадир, уни жавонларда эмас, қалбларда сақлаш — чинакам ютуқдир, уни ҳаётда татбиқ этиб, мустаҳкам манбага айлантириш эса энг буюк зафардир.
Эй Аллоҳим, мусулмонларни бирлаштирадиган, уларни азоб-уқубатлардан халос этадиган ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлдан юриб, Умматни ҳам тўғри йўлга бошлайдиган Халифалик давлати тикланишини тезлаштиргин! Эй Аллоҳим, Ер юзини Ўз жамолинг нури билан мунаввар қилгин. Амин.
Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Ҳижрий 1448 йил, 24-робиул аввал.
Милодий 2026 йил, 6-сентябрь.




