Ҳадиси шариф

Мусулмонлар сон-саноқсиз азоб-уқубатлар ичра зулмнинг аччиқ таъмини тотишмоқда, улар додини кимга айтади?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Мусулмонлар сон-саноқсиз азоб-уқубатлар ичра зулмнинг аччиқ таъмини тотишмоқда, улар додини кимга айтади?

Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Ибн Ҳажар ал-Асқалоний “Фатҳул-Барий – шарҳу Саҳиҳул Бухорий” асарининг «Ўз молини ҳимоя қилиб жанг қилган киши» бобида шундай дейди:

حدثنا عبد الله بن يزيد حدثنا سعيد هو ابن أبي أيوب قال: حدثني أبو الأسود عن عكرمة عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول: “من قتل دون ماله فهو شهيد“

Бизга Абдуллоҳ бин Язид Абдуллоҳ бин Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилиб айтди: Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким ўз молини ҳимоя қила ётиб ўлдирилса, у шаҳиддир», — деганларини эшитдим.

Азиз биродарлар!

Аллоҳ Таоло оламни, инсонни ва бутун борлиқни яратиб, инсон ҳаёти учун муносиб йўлларни белгилаб қўйди ҳамда Ўз ҳукмларида адолатни пойдевор қилди. У адолатсизликни қатъий тақиқлаб, зулмни ҳаром қилди. Ислом динини ўрганган ҳар бир инсон бу ҳақиқатларни теран англайди ва Аллоҳ Таоло одам ўлдиришни нақадар оғир жиноят деб ҳисоблаганини кўради!

Эй мусулмонлар!

Бугунги кунда биз кўриб, эшитиб турган қотилликлар — инсониятни шарманда қилган мудҳиш ҳодисалардир. Дунёнинг хоҳ Шарқида бўлсин, хоҳ Ғарбида бўлсин, куфр мафкураси кенг ёйилиб, Ғарб етакчилари мусулмонларнинг раҳбарлари орқали Ислом Умматига ўз заҳрини сочмоқда. Уларнинг жиноятлари қасддан ва тизимли равишда амалга оширилмоқда. Ҳа, қотилликлар ҳатто уйларимизгача кириб келди. Қўнғизлар, тараканлар ва кемирувчилар арслоннинг инида вайронагарчиликларни келтириб чиқарди… Мусулмонлар эса сон-саноқсиз азоб-уқубатлар ичра зулмнинг аччиқ таъмини тотишмоқда…

Эй мусулмонлар!

Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам билан аҳдлашган Хузоъа қабиласининг бошлиғи Амр бин Солимга Қурайшнинг иттифоқчилари Бану Бакр қабиласи хоинларча ҳужум уюштирган эди. Қурайш ҳам бу борада уларга яқиндан кўмак берди. Шунда Амр бин Солим Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, у зотдан ёрдам сўради. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: «Эй Амр бин Солим, сенга ёрдам берилди», — дедилар. Натижада кўп ўтмай Макка фатҳ қилинди…

Эй ҳарбийлар!

Хилафалик давлати қайта тикланиши учун ушбу Умматга қараб: «Эй Ислом Уммати, сизларга ёрдам берилди!» — деб ким айтади?!

Эй Аллоҳим, мусулмонларни бирлаштирадиган, уларни оғир азоб-уқубатлардан халос этадиган ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлдан борадиган Ҳилафаликнинг тикланишини тезлаштиргин! Эй Роббим, Ўз нуринг билан ер юзини мунаввар айлагин! Амин.

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Ҳижрий 1448 йил, 21 робиъул аввал.

Милодий 2026 йил, 3 сентябрь.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button