Кеча ва бугуннинг олимлари

Кеча ва бугуннинг олимлари
Аллоҳ Таоло илм ва олимларнинг қадр қимматини баланд қилиб уларни турфа неъматлар билан сийлади. Ҳатто қуриқликдаги ҳайвонлардан тортиб сувдаги балиқларгача бўлган махлуқотларни одамларга яхшилик ўргатадиган муаллимларга саловат айтадиган қилиб қўйди. Термизий Абу Амома Боҳилийдан ривоят қилинган ҳадисда айтадики: Росулуллоҳ ﷺдан икки киши, обид билан олим ҳақида сўралганда. У киши: «Олимнинг обидга нисбатан фазли (ундан афзаллиги) менинг сизнинг энг қуйингиздан афзаллигим кабидир». дедилар Сўнг Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Албатта Аллоҳ Таоло, фаришталари, еру осмонлар аҳли, ўз инида ётган чумоли ҳатто балиқлар одамларга яхшилик ўргатаётган олимларга саловат айтишади». Чунки олимлар сабабли одамлар ҳалол ва ҳаромни танийдилар, Аллоҳ рози бўладиган кайфиятда, ҳақиқий ибодат қиладилар, олимларнинг йўқлиги уммат учун кулфатдир, олимлар йўқолса илм ҳам йўқолади, жаҳолат ёйилади, одамлар холиқни ташлаб, махлуққа ибодат қиладилар, оқибатда одамлар илмсиз фатво берадиган, ўзлари адашиб, бошқаларни ҳам адаштирадиган жоҳил бошлиқларни ушлайдилар». Бухорий Урвадан ривоят қилган ҳадисида Урва айтади, Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу бизга хужжат келтириб, Росул ﷺни шундай деганини эшитганман деди: «Албатта Аллоҳ Таоло илмни сизларга берганидан кейин уни қайта тортиб олиб қўймайди, лекин уни олимларни илмлари билан бирга қўшиб қабз қилиш (олиб қўйиш) билан одамлардан тортиб олиб қўяди. Оқибатда фатво сўралса ўз раъйи бўйича фатво бериб адаштирадиган ва ўзи ҳам залолатга кетадиган жоҳил одамларгина қолади, холос». Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу илм ҳақида шундай деганлар: «Кечалари бедор бўлиб номоз ўқийдиган ва кундузлари рўза тутадиган мингта обиднинг ўлимидан Аллоҳнинг ҳалол ва ҳаромини биладиган битта оқил кишининг ўлими оғирроқдир».
Албатта олимлар одамлар ичидаги хато фикрлар ва бузуқ ақидаларни тузатадилар, улар олдидаги шахс ҳокимми ёки оддий шахсми ундан қатъий назар маломатчининг маломатидан қўрқмасдан журъат, очиқлик ва ўткир фикр билан ҳақ сўзни айтадилар. Очиқлик, фикр, шариатга хилоф нарсани қабул қилмаслик ва ботилга яқинлашмаслик уларнинг одатидир. У нарсалар мусулмонга вожиб бўлса, олимлар учун янада вожиброқ ва таъкидлироқдир. Чунки олим Аллоҳнинг Раззоқ, жон олувчи, жон берувчи, зарар ва фойда келтирувчи ва ҳар бир нарсанинг эгаси эканини аниқ билади. Мўмин олимнинг қалбига одамларга қўрқув соладиган хавф ва қўрқоқлик сизиб кира олмайди. Халқ уни ҳурмат қилса, бошлиқлар ундан ҳайиқади, унинг гапирган гапи оммани ҳаракатга келтириб, султонларни ларзага солади. Бунинг бирдан-бир сабаби эса Аллоҳ уни икром қилиб бериб қўйган ва қалбида зийнатлаб қўйган илмдир. Аллоҳ Азза ва Жалла башариятни Ислом билан икромлаб қўйган пайтда, шундай олимлар вужудга келди. Уларни муҳаббат, виқор ва тақво ўраб туради. Улар салтанат ва куч-қувватга эришган сари тўғри йўлдан адашадиган ҳокимлрни қўлларидан тутадилар. Ҳокимлар ўз ҳукмлари фойдасига улардан бирор фатво ва фикрни суғуриб олишолмайди. Ҳокимлар ушбу олимлар остонасида ҳеч қандай эҳтиёжсиз туриб қолганларида ўзларини хор ва танг аҳволда кўрадилар.
Шофиий айтадилар: Мен Маккадан чиқиб саҳрога уларнинг гаплашиш услуби ва феъл атворларини ўрганиш учун бордим, чунки улар фасоҳатли араблар эди. Мен уларнинг ичида улар қаёққа борса бориб, қаерга тушса тушиб, 17 йил юрдим. Сўнг Маккага қайтдим ва арабларда бўлиб ўтган воқеалар, хабарлар ва адабиёт ҳақида сўзлаб берар ва шеърлар ёзар эдим. Бир кун амакимнинг ўғилларидан бири ўтиб қолиб менга шундай деди: эй Абу Абдуллоҳ, бу луғат, бу фасоҳат ва фиқҳ заковати менда бўлмаганлиги чакки бўлган-да, акс ҳолда сен замонанг аҳлининг саййиди бўлардинг. Мен: сиз билганлардан ким қолди?- дедим. У: шу кунларда мусулмонлар саййиди бўлиб турган Молик ибн Анас, деди. Буни кўнглимга тугиб қўйиб «Муватто»ни топиш пайига тушдим. Бу китобни Маккадаги бир кишидан омонатга олиб, уни тўққиз кечада ёдлаб чиқдим.
Кейин Макка волийсининг олдига кириб, унинг Мадина волийсига ёзган мактубини олиб, уни Мадина волийсига етказдим. У мактубни ўқигач: Эй йигит, Мадинадан Каъбагача пиёда яланг оёқ боришим мен учун Молик ибн Анаснинг эшиги олдига боришдан кўра енгилроқ, зеро мен унинг эшиги олдида турдим дегунимча хорликни кўраман, деди. Шунда мен: Аллоҳ амирни ислоҳ қилсин, агар одам юборсангиз у ўзи келади-ку, дедим. Амир сўзимни эшитиб: у кишининг келишига кўзим етмайди, ўзимиз чанг-тўзонга ботиб бориб айрим эҳтиёжларимизга эришиб келсак ҳам катта гап, деди. Шундан кейин у киши билан асрга ваъдалашиб, ҳаммамиз бордик. Аллоҳга қасамки у киши айтгандек бўлди. Шофиий айтади: Бир киши бориб эшикни тақиллатди. Олдимизга бир қора чўри чиқди. Амир унга, хожангга мен келганимни айт, деди. У кириб кетди ва бир оз ҳаяллаб қолди. Сўнг у чиқиб: Хожам сизга салом айтди, агар сўрайдиган нарсангиз бўлса қоғозга ёзиб берар экансиз, у киши жавобни чиқарар экан, агар суҳбатлашмоқчи бўлсангиз у ҳолда мажлис куни арз қиласиз, деди. Амир унга: Хожангга айт мен унга Мадина волийсининг бир муҳим иш ҳақида ёзган мактубини олиб келдим, деди. Чўри ичкарига кириб кетди ва курси кўтариб чиқди. Кейин Молик ибн Анас виқор ва ҳайбат билан чиқиб келди. У узун бўйли, кўркам соқолли қария эди. У киши курсига ўтирди. Шунда амир унга мактубни узатди. Молик мактубни ўқиб «бу кишининг иши, эҳтиёжи бор экан, у билан сўзлашиб ҳолига қараб муомала қилсангиз», деб ёзилган жойига етиб келган пайтда мактубни отиб юборди ва «Субҳаналлоҳ, энди Росуллуллоҳ ﷺ илми воситалар орқали олинадиган бўлиб қолдими», деди. Шунда волийга қарасам унинг ҳайбатидан тили калимага келмай қолибди. Шундан сўнг ўзим олдинга чиқиб: Аллоҳ сизни ислоҳ қилсин, мен бир матлаб юзасидан келдим, деб у кишига ўзимнинг ҳолимни баён қилдим. У сўзимни эшитгач менга бир оз тикилиб қолди. У фаросат соҳиби экан. У менга: исминг нима? – деди. Мен: Муҳаммад – дедим. У: эй Муҳаммад, Аллоҳдан тақво қил ва маъсиятлардан йироқ бўл, зеро сен юксак шаънга эришасан, деди. Шундан сўнг Молик: хўп, яхши, эртага келасан ва сенга ўқиб берадиган киши ҳам келади, деди. Мен: ўзим ўқийвераман, дедим. Эртаси куни бордим ва китобни қўлимга олиб ёддан ўқиб бера бошладим. Қачон Моликдан ҳайбатланиб ўқишни тўхтатмоқчи бўлсам, чиройди ўқишим ёққани учун у: давом этавер, дер эди. Шундай қилиб бир оз кунлар ичида китобни ўқиб тугатдим. Шундан кейин Молик ибн Анас вафот этгунига қадар Мадинада туриб қолдим». Эй олимларнинг олими, сизни Аллоҳ Ўзининг кенг раҳматига олсин. Сиз Мадинада турган пайтингизда ҳеч ким фатво беролмас эди.
Ислом ҳукмронлик қилган пайтда олимлар шундай эдилар. Уларнинг ичида Саид ибн Жубайр, Жаъфар-ус-Содиқ, Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа бир қанча буюк олимлар бор эдики, улардан айримлари шаҳид бўлди ва айримлари азобланди. Улар илм билан ғурурланмадилар. Ҳатто Исломий уммат Ислом билан ҳукм юритишни йўқотганидан кейин ҳам бир қанча уламолар худди шу йўлни давом эттириб шуҳрат қозондилар. Улар айрим кимсаларга ўхшаб динларини дунёнинг арзимас матосига сотмадилар. Улар Аллоҳ ризолигини истаб ва Росули йўлини тутиб ҳокимлар ва одамларга насиҳат қилиб ўтдилар. Улар Ҳасан розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ бандалари орасида холис Аллоҳ учун насиҳат қилувчи кишилар ҳамиша топилади. Улар бандаларнинг амалларини Аллоҳнинг китобига солиб кўрадилар, унга тўғри келса Аллоҳга ҳамд айтадилар, хилоф келса адашганни залолати-ю, тўғри топганни ҳидоятини Аллоҳнинг китоби билан билдирадилар. Ана ўшалар Аллоҳнинг халифаларидир», деб айтгандек кишилар бўлдилар. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Мусо аш-Шотибийнинг «ал-Эътисом» китоби, 1 жилд, 34 саҳифа.
Афсуски бугунги кунда олим номини олган кишиларни икки синфга бўлиниб қолганини кўриб турибмиз. Биринчи синф: умматга турли азобларни солаётган ҳокимлар этагини тутиб, уларнинг ботил ишларини чиройли кўрсатишга уриниб, уларни ҳимоя қилишади. Ҳокимлар эса уларга телеканалларни, матбуот, радио журналларни очиб берган. Улар Холиқдан қўрқиш ўрнига махлуқдан қўрқадиган ботил «карнай»ларга айланиб қолган. Шунинг учун на одамлар ва на ҳокимлар олдида уларнинг ҳайбати йўқ. Ушбу синф «уламо»лари бирон мансабга ўтириши биланоқ «тап-тайёр фатволар»га уларни ўқиб ўтирмасданоқ муҳр босиб юборавериш учун фатво курсисига маҳкам ёпишиб олишади. Лекин бундай кимсаларнинг даври ўтди, уммат эндиликда уларга ишонмай қўйди. Ҳатто улардан биронтасига расмий унвон берилишинг ўзиёқ уни айблашга кифоя қиладиган нарса бўлиб қолди.
Иккинчи синф «олим»лари эса хонақолар, бир бурчаклар ва масжидларга кириб олишди. Улар радио, матбуот ва ҳар хил ахборот воситаларида чиқишиб одамларга мусулмонларнинг тақдирий масалаларига алоқаси йўқ шаръий ҳукмларни таълим беришмоқда. Бу «олим» шахснинг Яратувчиси билан бўладиган алоқасига тегишли фиқҳни қийналиб, кўп вақтини сарфлаб ўрганди-ю, лекин шахснинг ўзига ўхшаган одамлар билан, давлат ва жамият билан бўладиган алоқасига тегишли фиқхни эса эътиборсиз ташлади. Масалан намоз, рўза, ҳаж, никоҳ, талоқ, мерос ҳақидаги аҳкомларни ўрганди, лекин жиҳод, ғаниматлар, Халифалик, қазо, хирож каби аҳкомларни ўрганмади. Ҳаёт муаммоларининг муолажа қиладиган аҳкомларни ташлаб, руҳий ва аҳлоқий масалаларнигина ўрганди. Бу каби «олим»лар ҳокимларга бирон хатар туғдирмагани учун, ҳокимлар уларга майдонни кенг очиб берди. Бирон ҳоким уларга тазйиқ ўтказмайди, аксинча уларни зиёрат қилиб, қилаётган бу ишларига рағбатлантиради. Бундай кимсаларнинг умматга жуда катта хатари бор. Чунки улар Исломни қисм-қисмга бўлиб ўрганишади ва умматни ухлатишади. Бу каби «олим»лар билан баҳсга киришиб, уларга Ислом куллий фикрат, инсоннинг муаммоларининг амалий муолажаси эканини, фиқҳнинг битта туригагина чекланиб олиш шариатни арзимас қилиб кўрсатиш эканини, шунинг учун Исломий фиқҳни тўла ўрганиш кераклигини уқтириш лозим. Тоинки уларда ўқиб-ўрганишга қизиқиш уйғониб сиёсатга оид ҳукмлар бўлмиш омма билан бўладиган алоқаларга тааллуқли шаръий ҳукмлар намуналарини ўқиб-ўрганиб чиқишсин, одамларнинг бир-бири билан бўладиган алоқаларга тааллуқли ҳукмлар намуналарини ўрганиб чиқишсин, жазо чоралари ва ҳужжатларга алоқадор ҳукмлар намуналарини ўқиб-ўрганиб чиқишсин. Ана шунда Исломдаги фиқҳ ҳақида тўла, мукаммал тасаввур ҳосил бўлади.
Ахир давлатга алоқадор ҳукмлар фиқҳдан эмасми? Шунинг учун Халифаликка алоқадор шаръий ҳукмларни эътиборсиз ташлаб қўйиш хато ва адашишдир.
Ибодатларга тааллуққли шаръий ҳукмларни бу ҳукмларни татбиқ этишга оид бўлган шаръий тариқат билан боғламаслик хато ва адаштиришдир. Шаръий тариқат намозни тарк қилувчини ёки рамазонда ҳеч бир узрсиз рўза тутмайдиган кимсани жазоловчи давлатнинг мавжуд бўлишидир. Зеро Ислом ҳаётнинг ҳамма соҳаларини: иқтисодни ҳам, сиёсат, ижтимоий ҳаёт, давлат ва бошқарувни ўз ичига олувчи мукаммал диндир. Ҳукмларни мана шу кайфиятда ўрганиб чиқмаслик кишини – гарчи у олим бўлса-да – гуноҳга тушириб қўяди. Чунки у вожибнинг тамомига етишига олиб борадиган нарсани тарк қилган бўлади. Чунки вожиб Ислом асосида ҳукм юритадиган пайғамбарлик минҳожидаги Исломий давлат бўлмиш тўғри йўлни тутувчи Халифаликдир.
Бу давлат фақат унга оид ҳукмларни ўқиб ўрганиш ва одамларга ҳам таълим бериш орқалигина вужудга келади. Чунки бу шаръий ҳукмларни онгли равишда тушиниб етиш давлатни вужудга келтиришдаги асосий омиллардан биридир. Бу билан эса ўқиб-ўрганиш – кенг қамровли ва ўқиб-ўрганувчи учун илм ҳосил қилувчи, шахс ва давлатда эса жамият учун ҳаракат қилишни ҳосил қилувчи ўқиб-ўрганиш бўлади. Натижада Халифаликка, ғаниймат-ўлжа, жиҳодга оид ҳукмларни ўқиб-ўрганишга бўлган зўр қизиқиш ва буюк Халифалик лойиҳасига ҳаракат қилиш ҳосил бўлади. Шунда бутун оламлар Роббиси розилигига эришилади. Бу билан эса уламоларнинг мана шу синфини – агар улар мутакаббир бўлмай камтар, мухлис кишилар – сафга тортиш амалга ошади.

